1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet15/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Стратегик қарор. Бундай турдаги қарорлар таълим муассасаси олдига куйилган мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этиб, унда муассасанинг ўзоққа мулжалланган ривожланиш вазифалари ва мақсадлари белгиланади. Стратегик қарорларни қабул қилишда таълим муассасасининг истикболли харакат дастури асос килиб олинади, ўзок муддатларга кўзланган мақсадларга эришишда бажариладиган вазифаларнинг муддати белгиланади, мавжуд муаммоларни ҳал этиш йуллари ва услублари курсатилади.
Тактик қарорлар. Мазкур қарорлар таълим муассасаси олдига куйилган мақсадга эришишда қўлланиладиган восита ва усуллар йуналишидаги қарорлар булиб, жорий ва тезкор қарорларни ифодалайди.
Умумий қарорлар - таълим муассасаси фаолиятини ва жамоа аъзоларининг иш тартибини белгилаш, яъни таълим муассасаси регламентини белгилаш йуналишидаги қарорлар булиб, улар умумий тавсифга эга булади ҳамда барча бугинлар учун бирдек амал килади.
Махсус қарорлар - таълим муассасасининг маълум бир буғини ёки бирон бир гурухи ходимларига тааллукли булиб, уларнинг фаолиятларини мувофикдаштириш, тажрибаларини оммалаштириш йуналишида булиши мумкин. Масалан, фанлар йуналишидаги методик бирлашмаларнинг фаолиятини такомиллаштириш йуналишида қабул қилинган қарорлар.
Ташаббусли қарорлар. Бундай шаклдаги қарорлар раҳбарларнинг бошқарув фаолияти жараёнида ахборотлар туплаш методларидан фойдаланилиб тупланган маълумотлар, амалга оширилган тахлиллар ҳамда урганилган вазиятларнинг натижаларига асосан қабул қилинади ва улар муассасанинг истикболини назарда тутади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling