1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Менежментнинг иқтисодий усуллари


Download 0.89 Mb.
bet23/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

1. Менежментнинг иқтисодий усуллари
Ҳозирги даврда иқтисодиётини бошқаришнинг иқтисодий усуллари муҳим аҳамият касб этмоқда. Менежментнинг иқтисодий усуллари кишиларга иқтисодий манфаатлар орқали таъсир кўрсатади.
Иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаатли бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. Менежмент усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгаллайди.
Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш ҳақи, иқтисодий рағбатлантириш ва ҳ.к.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоа мос хўжалик бўғини билан ўзвий алоқада амал қилишини таъминловчи тадбирлардан иборатдир.
Бозор механизмининг муҳим вазифаларидан бири бизнес-режа ва бозорнинг узвий боғлиқ бўлишига имкон яратувчи пул ва товар ресурслари тўғри нисбатини таъминлашдир.
Бозор бу товар-пул муносабатларининг доимо сақланувчи балансидир. Бозор муносабатлари шароитида режали иқтисодиётга нисбатан қатъий менежмент тизими ўрнатилади. Бозор тамойиллари хўжалик раҳбарларидан ташаббускорлик, корхона фаолияти масалалари бўйича юқори натижаларга эришиш мақсадида қайишқоқлик, таваккалчиликни талаб этади.
Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозлик тизимига нисбатан қарама-қарши тизим бўлиб, бозорда нарх, солиқ, кредит воситасида тартибга солиш. энг аввало, ижтимоий мақсадда амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти шароитида нарх ва иш ҳақи ўзгаришини қатъий тартибга солмай, барқарорликка эришиб бўлмайди.
Шундай қилиб, менежментнинг иқтисодий усуллари жуда кенг имкониятларга эга бўлиб, улар моҳирона ва ўз вақтида ташкилий фармойиш, ижтимоий-психологик ва ҳуқуқий усуллар билан қўшиб олиб борилган тақдирда яхши натижаларга эришиш мумкин.
Корхоналар, акциядорлик жамиятлари, фирмаларда муҳим менежмент усулларидан бири бизнес-режалардир. У иқтисодий жараёниарни умуммиллий манфаатларни кўзлаб, хўжалик амалиётида обйектив иқтисодий қонунлардан фойдаланиш асосида, онгли равишда, бир мақсадга интилган ҳолда менежментнинг ўзаро узвий боғлиқ тизимидан иборатдир.
Бизнес-режа воситасида ҳал этиладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: иқтисодиёт ривожланиш йуналишлари ва мақсадларини амалга ошириш йулларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ўсишини таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишни таъминлаш; тармоқлараро интегратсива, тармоқ ичида ихтисослашув ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субйектлар фаолиятини тезкор тартибга солиш ва координатсия қилиш.
Бизнес-режа корхона, акциядорлик жамияти, концернлар фаолиятининг ҳамма томонларини: маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, моддий-техникавий таъминот ва ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш, меҳнат ва иш ҳақи, жамоада ижтимоий жараёнлар ва ҳ.к.ларни қамраб олади. Бозор муносабатлари шароитида уларга режалаштириш борасида кенг ҳуқуқлар берилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling