1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Чизиқли-функционал структура


Download 0.89 Mb.
bet20/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Чизиқли-функционал структурада, функционал звенолар қуйи турган бўлинмаларга ўзлари буйруқ бера оладилар, лекин улар компетенциясига таалуқли бўлган аниқ белгиланган саволлар бўйича. Масалан, режалаштириш - иқтисодий бўлими цех бошлиғига режалаштиришни ривожлантириш саволлари бўйича буйруқ бериши мумкин, Заводнниг бош бухгалтери эса цехда хисоб ва хисоботни яхшилаш бўйича ва х.к. Чизиқли функционал структурасининг устунлиги унинг бошқарув принципларини буйруқ беришнинг ягоналиги принципи билан узвийлигидадир. Лекин бу устунлик структурада алоқаларнинг мураккаб типлари мавжуд: лойиҳа бўйича бошқариш; матрицали структура ва бошқалар.
Лойиҳа бўйича бошқариш ишлаб чиқариш технологиясининг ўзгариши билан боғлиқ қайта қуришлар ва янги технологиялар киритилиши зарур бўлган корхона ва ташкилотларда қўлланилади. Бундай қайта қуришни амалга ошириш учун фақатгина шу лойихага жавоб берувчи бошқарув органи тузилади. Бошқарувнинг лойиҳа бўйича органи вақтинчалик ташкилот ҳисобланади. Унга юклатилган вазифалар амалга оширилгандан сўнг у тугатилади.
Матрицали структура чизиқли ва лойиҳа бўйича бошқарув структураларининг бирлаштирилиши натижасида қурилади. чизиқли бошқарув принципи сақланиб қолинади, лойиҳа бўйича бошқаришга мос равишда эса мавзуларни, илмий изланишлар бўйича дастурлар, лойихалаштириш технологик тайёргарлик экспериментал ишлаб чиқариш маҳсулотини тайёрлаш, сотиш ва х.к.лар ташкил қилинади.
Бошқарувни ташкил қилишнинг матрицали структурасида лойиха ёки дастур раҳбарларининг фаолияти эркинлиги таъминланади, улар олдига қўйилган масалалар мақсадли ҳал қилинади. Ишни ташкил қилиш бўйича раҳбарнинг маъсулияти аниқланади, уларнинг бажарилиш муддати, якуний натижалар бўйича раҳбарнинг маъсулияти аниқланади. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув аппаратини белгиланган даражада қисқартиришга, бошқарувнинг ҳар-хил даражалари ва ҳар бир звено чегарасида алохида даражаларнинг вазифалари ва функцияларини аниқ ажратиш, халқ хўжалиги, корхоналар (фирмалар) тармоқларининг хўжалик мустақиллигини таъминлашга имкон берадиган янги ташкилий структуралар тузилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling