1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet22/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Асосий адабиётлар



  1. Узбекистон Республикаси конституцияси. Т.: Узбекистон, 1992.

  2. Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида. Т.: узбекистон, 1995.

  3. Зайнутдинов Ш.Н., Муракаев И.У. Основў менеджмента. Т.: Укитувчи, 1996.

  4. Мескон М., Альберт М., Хедоури Ф. Основў менеджмента. Пер.с англ. М.: Дело, 1995.


5-Мавзу. Менежмент усуллари


Режа:
1. Менежментнинг иқтисодий усуллари
2. Менежментнинг ташкилий-фармойиш усули
3. Менежментнинг ижтимоий-психологик усуллари

Менежмент усулларини иқтисодиётнинг маълурн аниқ соҳаларида амал қилишнинг турли йуллари орасидаги умумий ҳодиса сифатида ажратиш мумкин. Масалан, менежмент даражалари бўйича менежмент усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, корхона, бирлашма, минтақани бошқариш усуллари) ёки тармоқларни бошқариш усуллари (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалигини бошқариш усуллари) ҳақида сўз юритиш мумкин. Шунингдек, турли субъектлар томонидан қўлланиладиган менежмент усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Давлат бошқаруви усуллари жамоат ташкилотларини бошқариш усуллари ёки иқтисодиётнинг айрим соҳаларида қўлланиладиган менежмент усуллари (ишлаб чиқаришни, молиявий соҳани, фан ва маорифни бошқариш усуллари)ни ҳам кўзда тутиш лозим.


Бошқарув ташкилотлари тизими билан турли-туманлиги бу ташкилотлар фаолияти усулларини ажратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу ерда сўз вазирликлар, ассотсатсиялар, акциядорлик жамияти, давлат қўмиталарини бошқариш усуллари ҳақида бормоқда.
Ва ниҳоят, турли туркумга кирувчи ишловчилар бошқарув фаолиятида менежерлар, директорлар, бўлимлар бошлиқлари томонидан қўлланиладиган менежмент усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Демак, менежмент назарияси ва амалиётида турли менежмент усуллари мавжуддир. Улар менежмент усулларининг ҳар бир гуруҳи ўз хусусиятларига эга бўлган тизимни ташкил этган.
Миллий хўжаликни бошқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий. Менежментнинг бу усуллари ўзаро узвий боғлиқдир, шу сабабли уларнинг бирортасига ортиқча аҳамият бериш бутун ишлаб чиқаришнинг меъёрда бориши бузилишига олиб келади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling