1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


-шакл. Бошқарув методлари


Download 0.89 Mb.
bet12/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

1-шакл. Бошқарув методлари



Иқтисодий методлар. Бу методлар ўзаро боғлиқ булган иқтисодий курсаткичларнинг йиғиндисини тавсифлаб, ҳар бир ишчи ва бутун муассаса учун замонавий талаблар даражасида фаолият курсатишлари учун шароитлар яратади.
Таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш, ташкил этиш, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг фаолликларини ривожлантиришда иқтисодий методлардан фойдаланилади. Раҳбарлар ўз ходимларини фаолиятлари натижаларига кура рағбатлантириш, мукофотлаш, жазолаш ёки моддий ёрдам курсатишларида бошқаришнинг мазкур методидан фойдаланишлари зарур булади.
Ташкилий-маъмурий методлар. Ташкилий-маъмурий методлар қарорлар, буйруқлар, фармойишлар ва курсатмалар тайёрлаш, уларни ўз вақтида тегишли шахсларга етказиш ва бажарилишини назорат қилиш учун қўлланилади.
Ташкилий-маъмурий методдан фойдаланишдан кўзланган мақсад белгиланган мақсадларга эришишда жамоада мавжуд булиши зарур булган ўзаро муносабатлар, алоқалар, ташкилий барқарорлик, интизом, ўзаро мутаносиблик ва келишувчанлик, тартиблилик ҳамда ўзлуксиз ривожланишни ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларга мос равишда таъминлашдан иборат.
Ижтимоий-психологик методлар. Бунда раҳбар буйсунувчиларнинг бемалол, эркин ҳаракат қилиши, ўзини-ўзи намоён қилиши, турли жараёнларда эркин иштирок этиши, фикр билдириши учун шароитни ва ижодий мухитни яратиши зарур.
Демак, ижтимоий-психологик методларнинг асосий мақсади таълим муассасаси жамоасида соғлом мухитни яратишдан иборат, деб айтишимиз мумкин.
Мазкур метод жамоада тарбиявий муносабатларнинг шаклланиши, раҳбар-ходим, ўқитувчи-ўқувчи муносабатларининг ижобий тараққий этишида муҳим аҳамият касб этиб, педагогик ходимлар ва укувчиларнинг кизикишлари, интилиши ва ташаббусларини рагбатлантириш, уларнинг дунёкарашини кенгайтириш, маданий, маънавий ва маърифий тушунчаларини ривожлантириш, билим, куникма ва малакаларининг ортиб боришини ҳамда уларда ижодий кобилиятларнинг шаклланишини таъминлайди.
Бу метод кишилар уртасидаги ижтимоий-психологик муносабатларга таъсир курсатишга каратилган булиб, бир неча усулларни ўз ичига олади. Мазкур усулларга куйидагилар киради:

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling