1-mavzu. Menejmentning rivojlanish tarixi va nazariy asoslari 2
Ижтимоий-психологик усуллар
Download 44,74 Kb.
|
1-Лекция
Ижтимоий-психологик усуллар ўз мазмунига кўра жамоанинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнини, кишиларнинг рухий ҳолатини ва маънавий манфаатларини ҳисобга олган холда таъсир ўтказиш усуллари мажмуидир. Бошқариш социологияси кишиларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан ўзаро алоқаси, жамоани ижтимоий ривожлантиришни режалаштириш, меҳнат жамоасини шакллантириш, ходимларнинг ишлаб чиқариш ҳамда ижодий фаолиятини ошириш кабиларни ўз ичига олади. Бошқариш психологияси - бу бошқариш муносабатларида инсон руҳий ҳолатининг объектив қоидаларини ўрганишдир. Инсонларнинг психологик хусусиятлари унинг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Бу таъсирнинг даражаси ва унинг намоён бўлиш шакллари фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига қараб турлича бўлиши мумкин. Бошқариш фаолияти - бу, асосан одамлар билан ишлашдир. Шу сабабли у инсон психологиясига алоҳида талаблар қўяди ва кўп жихатдан одамларнинг шахсий психологик хусусиятларига боғлиқ бўлади. Бунда акс таъсир ҳам мавжуд. Чунончи, инсон психикасининг намоён бўлиши ва ривожланиши бошқариш билан боғлиқ таъсирлар туфайли содир бўлади. Шунинг учун бошқарув психологияси кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйишда, топшириқларни, функцияларни ва ваколатларни тақсимлашда, ходимларни рағбатлантириишда, интизомни мустаҳкамлашда қўлланилади.
Бу усулларнинг мақсади кишилар ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатларга таьсир кўрсатишга қаратилган. Ижтимоий усулларга қуйидагилар киради : 1. Ижтимоий меъёрлаш йўллари:
2. Ижтимоий-сиёсий (тарбиявий) усуллар:
3. Ижтимоий тартибга солиш усуллари:
4. Маънавий рағбатлантириш усуллари икки хил бўлади, яъни жамоавий ва шахсий маънавий рағбатлантириш. Буларга:
5. Психологик усулларга қуйидагилар киради:
Download 44,74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling