1-mavzu. Menejmentning rivojlanish tarixi va nazariy asoslari 2


Шахсий хислатлар нуқтаи - назаридан ёндошиш


Download 44.74 Kb.
bet5/8
Sana17.06.2023
Hajmi44.74 Kb.
#1540124
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Лекция

Шахсий хислатлар нуқтаи - назаридан ёндошишга асосан, сардор буюк инсонларга хос шахсий хислатларга эга бўлиши зарур. Булар юқори билим, адолатлилик, хаққонийлик, фаоллик, ташаббускорлик, ишончлилик, маъсулиятлилик ва бошқа сифатлардир. Лекин, ўтказилган тадқиқотлар барча йирик сардорларнинг шахсий хислатларини умумлаштириб, уларни ягона бир таснифга, яъни ҳар бир сардорга хос шахсий хислатлар йиғиндисига келтира олмади. Турли вазиятларда раҳбарлар турли хил шахсий хислатларини намоён қилганлар.
Сардорликни тушинишга хулқ-атворли ёндошувга асосан сардорлик раҳбарнинг шахсий хислатлари билан эмас, балки унинг бўйсинувчиларга нисбатан хулқ-атвори ва ўзини тутиши билан белгиланади. Ушбу ёндошишнинг бошқарув илмига қўшган асосий хиссаси - раҳбарлик услубларини туркумлашга асос солди. Лекин, шунинг билан бирга, бу ёндошишнинг асосий камчилиги раҳбарликнинг ягона энг маъқул (оптимал) услуби мавжуд деб ҳисобланганидир.
Ҳозирги замон сардорлик назарияси кўпроқ вазиятли ёндошишга эътиборни қаратмоқда. Бунга кўра, раҳбарнинг у ёки бу шахсий хислатларини, у ёки бу хулқ-атвори ва ўзини тутишини намоён қилиши аниқ (конкрет) вазиятга боғлиқдир. Бу ёндошиш юқоридаги иккала ёндошишларни тўлдириб, мукаммалаштиради.



  1. Boshqaruv usullari va ularning xususiyatlari. Boshqaruv usullaridan maqsadga muvofiq foydalanish

Бошқариш тамойилларининг турли таркибини қўллаш ва бошқаришнинг турли воситаларидан фойдаланиш бошқаришнинг у с у л л а р и н и келтириб чиқаради.


Б о ш қ а р у в у с у л и - бошқарув функцияларини амалга ошириш усули ёки функцияларнинг амал қилиш механизми. Бошқача қилиб айтганда, таъсир кўрсатиш қандай қилиб, қайси усулда амалга оширилади демакдир.
Кўп адабиётларда бошқарув усулларини мазмунига кўра уч гуруҳга: иқтисодий, ташкилий-фармойиш ва социал-психологик гуруҳларга бўлинади.
Бошқаришнинг и қ т и с о д и й усулларида таъсир кўрсатиш асосан иқтисодий дастаклар ёрдамида амалга оширилади. Буларга режалаштириш, молиялаш, рағбатлантириш, имтиёзли кредитлар бериш, даромадни тақсимлашда қатнашиш кабилар киради.

Download 44.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling