1-mavzu. Menejmentning rivojlanish tarixi va nazariy asoslari 2


Menejmentning tamoyillari, menejmentga yondoshuvlar


Download 44.74 Kb.
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi44.74 Kb.
#1540124
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Лекция

Menejmentning tamoyillari, menejmentga yondoshuvlar

Бошқариш жараёни мураккаблиги сабабли фаолиятни мувофиқлаштириб туриш учун маҳсус қоидалар зарур булади. Ташкилот билан боғлиқ мураккаблик қуйидагилар асосида шаклланади:


- одамлар ва уларнинг интилишлари;
- ташқи муҳитнинг таъсири;
- ташкилот элементларининг кўплиги;
- элементлар орасидаги муносабатларнинг турличалиги.
Нуқтаи- назарлар турличалиги уларни умумий махражга келтириш
Умумий мақсадларга эришиш учун ечиладиган масалаларни режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича барча учун умумий хисобланган хатти-ҳаракатларнинг йўналиши, қоидалари ишлаб чиқарилиши зарур бўлади. Булар бошқариш п р и н ц и п л а р и дейилади. Бошқариш тамойиллари умумий мақсадларга эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларни тартибга солади. Бошқариш қонунлари, тамойиллари ва воситалари орасидаги боғлиқлик қуйидаги чизмада келтирилган:

Бошқариш қонунлари


бошқариш принциплари




бошқариш усуллари




раҳбарлик услубари

Ҳозирги замон манежментининг тамойиллари ҳақида сўз борганда А.Файоль томонидан ёритилган қуйидаги бошқариш тамойиллари тушунилади:


- меҳнат тақсимоти;
- хокимият;
- интизом;
- фармойиш беришнинг бирлиги;
- раҳбарликнинг ягоналиги;
- шахсий интилишларнинг умумий интилишларга бўйсуниши;
- рағбатлантириш;
- марказлаштириш;
- бошқариш поғоналари (иерархия);
- тартиб;
- адолатлилик;
- ходимларнинг турғунлиги;
- ташаббус;
- ходимларнинг бирлиги.
Бу тамойиллардан ташқари Г.Эмерсон унумдорликни оширишнинг 12 принципини илгари суради:
1) вазифа ва мақсадларни аниқ белгилаш;
2) соғлом фикр;
3) ақлли маслаҳат;
4) интизом;
5) ходимга нисбатан адолатли бўлиш;
6) тезкор, ишончли, тўла, аниқ, мунтазам хисоб-китоб;
7) диспетчерлаштириш;
8) норма ва графиклар ;
9) шарт-шароитни қоидага солиш;
10) операцияларни нормалаш;
11) стандарт кўрсатмалар;
12) унумдорлик учун мукофотлаш.
Бу тамойиллар хозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас ва бизнинг шароитимизда ҳам (яъни бозор муносабатларига ўтиш даври шароитида ) қўлланилиши мумкин.
Самарали бошқариш ва самарали сардорлик - бир хил нарса эмас. Шу сабабли сардор бўлиш учун ва самарали сардорлик қилиш учун нималар зарур деган савол бошқариш илмида муҳим масалалардан биридир. Бошқариш хатти-ҳаракатларини ўрганиш билан шуғулланувчи олимлар самарали сардорликнинг аҳамиятли омилларини аниқлашга уч хил нуқтаи-назардан ёндашадилар, булар:

  • шахсий хислатлар нуқтаи-назаридан ёндошиш;

  • хулқ-атворли ёндошиш;

  • вазиятли ёндошиш.


Download 44.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling