1-мавзу. “Микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари (2 соат) Режа


Download 159.5 Kb.
bet1/6
Sana07.04.2023
Hajmi159.5 Kb.
#1339882
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Микро презентация 1

  • 1-МАВЗУ. “МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ (2 соат)
  • Режа:
  • 1.1. Ноёб неъматларни тақсимланишининг бозор механизми.
  • 1.2. Фаннинг предмети ва вазифалари.
  • 1.3. “Микроиқтисодиёт” фанининг ўрганиш усуллари ва услуби.

Ҳар қандай жамиятда яшовчи инсоннинг асосий мақсади – ўзининг турмуши ва яшаш шароитларини яхшилашдан иборат. Шу боисдан ҳам унинг меҳнат фаолияти, биринчи навбатда, ўзининг шахсий манфаатини қондиришга қаратилган бўлади. Қайси жамият ана шу манфаатни, яъни инсон манфаатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этса, ўз иқтисодий сиёсатини шу манфаат билан боғлаб борса, шу жамият ҳар томонлама ривожланади ва жамият аъзоларининг турмуши фаровонлиги яхшиланиб боради.

  • Ҳар қандай жамиятда яшовчи инсоннинг асосий мақсади – ўзининг турмуши ва яшаш шароитларини яхшилашдан иборат. Шу боисдан ҳам унинг меҳнат фаолияти, биринчи навбатда, ўзининг шахсий манфаатини қондиришга қаратилган бўлади. Қайси жамият ана шу манфаатни, яъни инсон манфаатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этса, ўз иқтисодий сиёсатини шу манфаат билан боғлаб борса, шу жамият ҳар томонлама ривожланади ва жамият аъзоларининг турмуши фаровонлиги яхшиланиб боради.
  • Маълумки, ҳар қандай жамиятни ривожланиши ва тараққий этиш олдида ноёб неъматларни тўғри ва самарали тақсимлаш муаммоси туради.
  • Неъмат деганда, биз товарлар, хизматлар ва ресурсларни тушунамиз.
  • Неъматлар ноёблиги деганда эса иқтисодий субъектлардаги мавжуд неъматлар заҳирасининг шу неъматларга эҳтиёж сезган истеъмолчи ва харидорларнинг талабларини етарли даражада қондира олмаслиги ҳолати тушунилади. Неъматлар ноёблиги - бу бирор товар ёки ресурс ҳажмининг маълум вақт оралиғида чегараланганлигидир.

Ноёб неъматлар (ресурслар)ни икки турга бўлиш мумкин: ишлаб чиқариш ресурслари (ёғоч, фойдали қазилма бойликлари, темир, нефть, олтин ва б.) ва улар асосида ишлаб чиқариладиган истеъмол неъматлари (саноат маҳсулотлари, бензин, стол-стул, техника-технология ва б.).

  • Ноёб неъматлар (ресурслар)ни икки турга бўлиш мумкин: ишлаб чиқариш ресурслари (ёғоч, фойдали қазилма бойликлари, темир, нефть, олтин ва б.) ва улар асосида ишлаб чиқариладиган истеъмол неъматлари (саноат маҳсулотлари, бензин, стол-стул, техника-технология ва б.).
  • Ишлаб чиқариш ресурсларини такрор ишлаб чиқарилиши бўйича ҳам икки турга бўлиш мумкин: такрор ишлаб чиқариладиган ишлаб чиқариш ресурслари (бунга қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан пахта, дон ва бошқа маҳсулотларни мисол сифатида келтириш мумкин, улар ҳар йили такрор ишлаб чиқарилади. Худди шундай меҳнат ресурслари ҳам такрор ишлаб чиқарилади), такрор ишлаб чиқарилмайдиган, физик нуқтаи назардан чегараланган ишлаб чиқариш ресурслари (фойдали қазилма бойликларни мисол сифатида қараш мумкин: темир, кўмир, олтин ва ҳоказо).

Download 159.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling