Микроиқтисодиёт (грекча “микро” – “кичик”) иқтисодиётнинг дастлабки, ҳал қилувчи бўғинларидаги иқтисодий ҳодисаларни ўрганади. Унинг иқтисодий мақсадлари қуйидагилардир: - Микроиқтисодиёт (грекча “микро” – “кичик”) иқтисодиётнинг дастлабки, ҳал қилувчи бўғинларидаги иқтисодий ҳодисаларни ўрганади. Унинг иқтисодий мақсадлари қуйидагилардир:
- Иқтисодий ўсиш;
- Иш билан тўлиқ таъминланиш;
- Иқтисодий самарадорлик;
- Товарлар нархининг бир меъёрда туриши;
- Иқтисодий эркинлик;
- Даромадни тўғри тақсимлаш;
- Иқтисодий таъминланиш;
- Савдо баланси.
- Иқтисодий ўсиш иқтисодий мақсад бўлиб, у мамлакат аҳоли жон бошига ижтимоий маҳсулот миқдорининг ўсиши билан улар (аҳоли)нинг турмуш даражасини ўсганлигини кўрсатади. Каримов И.А. 1999 йил Ўзбекистон Фанлар Академиясининг умумий йиғилишида сўзлаган нутқида: “Агар иқтисодий ўсиш, тараққиёт – жамиятимизнинг танаси бўлса, маънавият, маърифат, сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли ва жонидир”, - деб кўрсатган эди (“Маърифат” газетаси, 1999 йил, 13 июль).
Иқтисодий ўсиш ресурслар чекланганлиги муаммосининг ҳал этилишини енгиллаштиради. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ўсиши қуйидаги олтита омилга боғлиқ бўлади: - Иқтисодий ўсиш ресурслар чекланганлиги муаммосининг ҳал этилишини енгиллаштиради. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ўсиши қуйидаги олтита омилга боғлиқ бўлади:
- Табиий ресурслар миқдори ва сифати;
- Меҳнат ресурслари миқдори ва сифати;
- Асосий капитал ҳажми;
- Технология;
- Талабни ўсишига таъсир этувчи омиллар;
- Ресурсларни оқилона тақсимлаш.
-
- Шулардан дастлабки тўрт омил ишлаб чиқаришнинг, яъни таклифнинг ўсишига таъсир қилувчи, охирги иккитаси эса талабнинг ўсишига таъсир қилувчи омиллардир.
“Микроиқтисодиёт” фанининг моҳиятини қуйидаги масалаларни билиш, ўрганиш ёрдамида ёритиш мумкин: - “Микроиқтисодиёт” фанининг моҳиятини қуйидаги масалаларни билиш, ўрганиш ёрдамида ёритиш мумкин:
- Ҳозирги давр бозор иқтисодиёти механизмини ўрганиш;
- Умумий мувозанат ва иқтисодий фикрлаш;
- Бозор хўжалиги шароитида корхоналар, фирмалар, уй хўжалиги ва уларнинг тутган ўрни, турлари, аҳамияти, вазифаси, самарадорлигини таъминлаш;
- Талаб ва эҳтиёж назарияси асосларини билиш;
- Бозор талаби ва таклифи;
- Рақобат ва корхоналар самарадорлигини ошириш;
- Ишлаб чиқариш ва уни ташкил этиш;
- Ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, иш ҳақи, баҳо ва ҳкз.
- Ҳозирги кунда “Микроиқтисодиёт” фанининг бошқа ижтимоий-сиёсий, техник ва иқтисодий фанлар билан узвий боғлиқлиги яққол намоён бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |