Маълумки, ҳар қандай бошқа фанлар каби микроиқтисодиёт фани ҳам ўзи ўрганадиган қонун ва қонуниятларни аниқлаш учун маълум усуллардан фойдаланади. Алоҳида иқтисодий агентларнинг (фирмалар, корхоналар) иқтисодий ҳаракати ва фаолиятини ўрганишда қуйидаги усуллар қўлланилади: - Маълумки, ҳар қандай бошқа фанлар каби микроиқтисодиёт фани ҳам ўзи ўрганадиган қонун ва қонуниятларни аниқлаш учун маълум усуллардан фойдаланади. Алоҳида иқтисодий агентларнинг (фирмалар, корхоналар) иқтисодий ҳаракати ва фаолиятини ўрганишда қуйидаги усуллар қўлланилади:
- Анализ ва синтез усули;
- Монографик усул;
- Иқтисодий-статистика усули;
- Ҳисоблаш-конструктив усул;
- Тажрибавий усул;
- Абстракт-мушоҳада усули;
- Математик моделлаштириш усули;
- Индукция ва дедукция усули;
- Оптималлаштириш усули;
- Мувозанатни аниқлаш усули.
Фирманинг бозордаги ҳатти-ҳаракати ўрганилиш жараёнида шу фирманинг қанча миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариши, бунда у қанча харажат қилиши, натижада унинг қанча даромад олиши асосий масала бўлиб ҳисобланади. - Фирманинг бозордаги ҳатти-ҳаракати ўрганилиш жараёнида шу фирманинг қанча миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариши, бунда у қанча харажат қилиши, натижада унинг қанча даромад олиши асосий масала бўлиб ҳисобланади.
- Юқоридаги фикрлардан хулоса қилинадиган бўлса, масаланинг моҳиятини ифодалаб, жараёнларни умумлаштириб, тартибга солиб ўрганиш усули илмий абстракция усули деб аталади. Шу усул ёрдамида аниқ бир шароитдаги ҳар қандай субъектларнинг ҳатти-ҳаракатини ўрганиш мумкин. Бундай ҳатти-ҳаракатларни турлича вақтларда (кун, ой, йил) кузатиш ва турлича натижалар олиш мумкин. Бу ҳолда статистик усуллардан, динамик қаторларни таҳлил қилиш усулларидан фойдаланилган бўлади.
Турли хил иқтисодий жараёнларни боғлиқлигини юзага чиқариш учун функционал таҳлил усули ишлатилади. Корхона маҳсулоти баҳосининг бозорда тушиб кетиши унинг даромадига, харажатларини қоплашига қандай таъсир этишини билиш учун анализ ва синтез усуллари кенг ишлатилади. Анализ усулида ўрганиладиган объектни бўлакларга бўлиб, алоҳида-алоҳида ўрганилса, синтез усулида улар ҳақидаги ахборотлар умумлаштирилиб, умумий хулосалар чиқарилади. - Турли хил иқтисодий жараёнларни боғлиқлигини юзага чиқариш учун функционал таҳлил усули ишлатилади. Корхона маҳсулоти баҳосининг бозорда тушиб кетиши унинг даромадига, харажатларини қоплашига қандай таъсир этишини билиш учун анализ ва синтез усуллари кенг ишлатилади. Анализ усулида ўрганиладиган объектни бўлакларга бўлиб, алоҳида-алоҳида ўрганилса, синтез усулида улар ҳақидаги ахборотлар умумлаштирилиб, умумий хулосалар чиқарилади.
-
- Ҳодисаларни таҳлил қилишда позитив ва норматив таҳлил усулларидан ҳам фойдаланилади. Позитив ёндошув бўлиб ўтган воқеаларни реал ҳолатини ифода этади. Норматив усулда эса у ёки бу жараёнга ташқаридан туриб, холис баҳо берилади. Масалан, метрополитенда юриш чиптасининг баҳоси кейинги икки йилда 500 сўмдан 1000 сўмга ошган бўлса, бу бизга позитив ёндошувни беради. Агар метрополитенда юриш чиптаси баҳосининг 500 сўмдан 1000 сўмга ошиши, кишилар даромадини камайтириб, турмуш тарзини пасайтирадиган бўлса, бу норматив ёндошувга асос ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |