1 мавзу: “микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Мавзу “МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ, икт базис тушчалар Тб ва Тф Тахлили асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми. 3. Бозор ва унинг вазифаси. 1.Фаннинг мақсади ва вазифаси
1,1. МАВЗУ: “МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 1. Микроиктисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари. 2. Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми. 3. Бозор ва унинг вазифаси. 1.Фаннинг мақсади ва вазифаси Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда “Микроиқтисодиёт” фанининг аҳамияти катта, чунки бу фан иқтисодиёт фанининг таркибий қисми бўлиб, у корхоналар, фирмалар, бирлашмалар, уй хўжаликлари ва бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг қуйи қисмида амал қиладиган барча бозор субъектларининг фаолиятини кенг миқиёсда таҳлил этиш асосида тегишли хулосалар чиқариб, қарорлар қабул қилиш имконини яратади. Бозор субъектлари деганда истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар (ҳар хил мулкчиликка асосланган колрхоналар), ёлланма ишчилар, маблағ қўювчилар, ер эгалари-умуман иқтисодиётни ишлашига ва ривожланишига таъсир кўрсата оладиган ҳар шахс ва хўжалик субъекти тушинилади. Бу ерда давлат, хусусий ва шу каби бошқа секторларнинг айрим корхоналари олиниб, улардаги даромадлар ва харажатлар, ишчиларнинг сони ва уларни иш билан таъминланиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдори, уларнинг баҳоси ва шу каби қатор бошқа иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил этилади. Бозор иқтисодиёти субъектлари фаолиятига бевосита таъсир этувчи талаб ва таклиф, фойдалилик ва истеъмолчиларнинг бозордаги нархларга муносабати, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот баҳоси, рақобат шакллари, ишлаб чиқариш омиллари ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари, умумий мувозанат ва давлатнинг бозорни бошқаришдаги роли ва шу каби қатор бошқа масалалар ўрганилади. “Микроиқтисодиёт” фанининг предмети-ресурслар чекланган шароитда, чексиз эхтиёжларни максимал кондириш йулида иктисодий субеъктларнинг хатти- харакатлари ва карор кабул килиш жараёнини урганиш хисобланади. “Микроиқтисодиёт” фанининг асосий максади-бозор муносабатлари шароитида иктисодиётда амал киладиган конуниятларни, ресурслар такчиллиги шароитида жамият эхтиёжларини максимал кондириш йуллари тугрисида иктисодий билимларни ва уларни амалда тадбик этиш йулларини ургатишдан иборат. “Микроиқтисодиёт” фанининг вазифалари: • Хозирги даврдаги бозор иктисодиёти механизми • Ресурслардан самарали фойдаланиш йуллари • Бозор иктисодиёти шароитида фирмалар, корхоналар ва уй хужаликларининг тутган урни • Ракобатлашув ва корхоналар самарадорлиги Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling