1 мавзу: “микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana28.01.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1136101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Мавзу “МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ, икт базис тушчалар Тб ва Тф Тахлили асослари

3. Бозор ва унинг вазифаси. 
Бозор - бу сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги маҳсулот сотиш ва сотиб 
олиш бўйича эркин муносабатлар тизимидир.
Бозор - бу биринчидан, сотувчилар ва харидорларни учрашадиган жойи; улар 
ўртасида келишилган нарх бўйича товар алмашуви содир бўлади. Бозорда сотишни 
амалга ошириш учун маълум харажатлар қилинади ва бу харажатлар бозор 
тўғрисида ахборот олиш, шартномалар тузиш, учрашувлар ўтказиш, сотиб 
олинадиган товар ёки хизматнинг миқдорий ва сифат характеристикаларини 
аниқлаш ва бошқа турдаги харажатлар билан боғлиқ. Бундай харажатлар 
трансакцион харажатлар бўлгани учун ҳам, бозорни трансакциялар мажмуаси деб 
ҳам қараш мумкин. Бозорнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у 
даромадларни самарали фаолият кўрсатаётган субъектлар ҳисобига қайта 
тақсимлайди, яъни замонавий технологиядан, чекланган ресурслардан самарали 
фойдаланаётган хўжалик субъектлари ҳисобига. 
Бозорлар ўзининг ҳудудий масштабига кўра локал, миллий ва халқаро 
бозорларга бўлинади. Олди-сотди объекти бўлиб, истеъмол товарлари, ресурслар, 
(меҳнат, капитал, ер, тадбиркорлик қобилияти, ахборот) ва хизматлар ҳисобланади. 
Товарлар бозори билан бир қаторда пул бозори (қимматбаҳо қоғозлар бозори) ҳам 
мавжуд. Бозордаги нархлар олди-сотди жараёнида ёки ундан олдин шаклланиши 
мумкин.
Бозорнинг самарали фаолият кўрсатиши трансакцион харажатлар билан 
боғлиқ. Трансакцион харажатлар - бу товар алмашиш соҳасидаги харажатлардир. Бу 
тушунча биринчи бўлиб Р.Коуз томонидан киритилган (1937 й). Трансакцион 
харажатлар ўз ичига қуйидаги харажатларни олади: ахборот олиш, ўзаро келишув ва 
учрашувлар билан боғлиқ харажатлар, товарлар хусусиятларини аниқлаш билан 
боғлиқ харажатлар, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва бошқалар.
 
1.2-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ БАЗИС ТУШУНЧАЛАР 
 
1. Иқтисодий эҳтиёж ва иқтисодий неъматлар мазмуни ва моҳияти. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling