1-мавзу. Микроиқтисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари


қатнашадиган иқтисодий тушунчаларга айтилади


Download 107.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana14.11.2023
Hajmi107.56 Kb.
#1771912
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 мавзу Микроиқтисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари

қатнашадиган иқтисодий тушунчаларга айтилади. Қўйида асосий 
иқтисодий базис тушунчаларни кўриб чиқамиз. 
Иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхонани ѐки жамиятни фаолият кўрсатиши 
ва ривожланишини таъминлаб туришга ундовчи зарурият, иқтисодий 
фаолиятга ундайдиган ички куч тушунилади. 
Иқтисодий эҳтиѐжни икки турга булиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озик-
овкат, кийим-кечак, уй-жой), иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саѐхат қилиш, 
спорт билан шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо). Умуман олганда эҳтиѐж реал ва 
нореал булиши мумкин. 
Реал эҳтиёж деганда ушбу эҳтиѐжни қондириш учун шахснинг даромади 
етарли бўлиши тақозо қилинади. 


Нореал эҳтиѐж бўлганда, эҳтиѐжни қондириш учун даромад етарли 
бўлмайди. 
Иқтисодий неъмат-бу эҳтиѐжни қондириш воситаси. 
Неъматлар чекланган ва чекланмаган бўлиши мумкин. 
Чекланган неъматларга товарлар, хизматлар ва ресурслар киради 
(автомобиль, кийим-кечак, нон, пахта толаси ва бошқалар). Чекланган 
неъматлар иқтисодий неъматларни ташкил қилади. 
Чекланмаган неъматларга мисол тариқасида хаво ва сув кириши мумкин. 
Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар - бу бир хил эҳтиѐжни кондирувчи 
неъматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиѐжини мол 
гўшти, қўй гўшти ѐки парранда гўшти билан қондириш мумкин. Одатда, бир-
бирини ўрнини босувчи товарлардан бири нархининг ошиши, бошқасига 
бўладиган талабни ошишига олиб келади. 
Ўзаро бир-бирини тўлдирувчи неъматлар - бу шахсни ѐки ишлаб чиқариш 
эҳтиѐжини 
комплектларда 
кондирадиган 
неъматлар. 
Тўлдирувчи 
неъматлардан бирига талаб ошса, қолганларига хам талаб ошади. Масалан 
енгил автомобилга талаб ошса, бензинга, гаражларга ҳам талаб ошади. 
Иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) - бу иқтисодий 
неъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган элементлари (табиий 
ресурслар, мехнат, капитал, тадбиркорлар қобилияти ва ахборот). 

Download 107.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling