1-мавзу. Микроиқтисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Бу тушунча биринчи булиб Р.Коуз томонидан киритилган (1937 й)


Download 107.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana14.11.2023
Hajmi107.56 Kb.
#1771912
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 мавзу Микроиқтисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари

Бу тушунча биринчи булиб Р.Коуз томонидан киритилган (1937 й). 
Трансакцион ҳаражатлар ўз ичига қуйидаги ҳаражатларни олади: 
ахборот олиш, ўзаро келишув ва учрашувлар билан боғлиқ ҳаражатлар, 


товарлар хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ ҳаражатлар, мулк 
хуқуқини химоя қилиш ва бошқалар.
 
 Ноёб неъматлар тушунчаси 
Ҳар қандай жамиятда ноѐб неъматларни тақсимлаш муаммоси туради. 
Неъмат деганда, биз товарлар, хизматлар ва ресурсларни тушунамиз. 
Неъматлар ноёблиги деганда - иқтисодий субъектлардаги мавжуд 
неъматлар захирасининг шу неъматларга эҳтиѐж сезган харидорларнинг 
талабларини етарли даражада қондира олмаслиги тушунилади. Неъматлар 
ноёблиги - бу бирор товар ёки ресурс хажмининг маълум вақт оралигида 
чегараланганлигидир. Шунинг учун хам неъмат ноѐблиги, неъматнинг 
физик нуқтаи назардан чегараланганлигидан фарқ қилиб, у нисбийдир, яъни 
неъматнинг ҳажми ҳозирги вақтда унга бўлган талабни қондириш учун 
етарли эмас. 
Ноѐб неъматларни икки турга булиш мумкин:
а) ишлаб чиқариш ресурслари
б) улар асосида ишлаб чикариладиган истеъмол неъматлар. 
Ишлаб чиқариш ресурсларини такрор ишлаб чикарилиши буйича хам 
икки турга булиш мумкин:
а) такрор ишлаб чиқариладиган ишлаб чиқариш ресурслари (бунга қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларидан пахта, дон ва бошқа маҳсулотларни мисол 
сифатида келтириш мумкин, улар хар йили такрор ишлаб чикарилади. Худди 
шундай мехнат ресурслари хам такрор ишлаб чикарилади). 
б) такрор ишлаб чиқарилмайдиган, физик нуқтаи назардан чегараланган 
ишлаб чиқариш ресурслари (қазилма бойликларни мисол сифатида қараш 
мумкин: темир, кумир, олтин ва ҳоказо). 
Агар неъмат ноѐб бўладиган бўлса, у ҳолда чекланган неъматларни
қандай қилиб иқтисодий субъектлар ўртасида рационал тақсимлашни амалга 
ошириш муаммоси - бу марказий иқтисодий муаммо хисобланади. Бу 
муаммони ечиш учун хар қандай жамият қуйидаги учта иқтисодий саволга 
жавоб бериши керак:

Download 107.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling