1-мавзу. Микроиқтисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 107.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana14.11.2023
Hajmi107.56 Kb.
#1771912
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 мавзу Микроиқтисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари

Тадбиркорлик қобилияти деганда, ўзига хос бўлган шундай инсон ресурси 
тушуниладики, у ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали 
фойдалана олиш қобилиятини мужассамлаштиради. 
Ишлаб чиқариш имконияти-берилган технологик ривожланишда ва барча 
мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган ҳолда жамиятнинг 
иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш қобилиятидир. Корхона ѐки ишлаб
чиқаришни маълум вақт оралиғида ва маълум ишлаб чиқариш шароитида
энг кўп маҳсулот ишлаб чиқара олиш имконияти - унинг ишлаб
чиқариш қувватидир. 
 
 
Ишлаб чиқариш имкониятлари 
а) ресурсларнинг чекланганлиги, камѐблиги; 
б) иқтисодиѐтнинг самарадорлиги; 
в) иқтисодий танлов; 


г) альтернатив 
ҳаражатлар 
тўғрисида 
маълумот 
беради. 
Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи одатда қаварик кўринишда 
бўлади.
1.1 - р а с м. 
 
 
1.2 - р а с м 
 
 
Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришнинг хар хил альтернатив вариантлари мавжудлигини 
кўрсатади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулот таркибини танлаши 
учун мухим ахборот хисобланади. 
 
Ишлаб чиқариш имконияти чегаралари ишлаб чиқариш эгри 
чизиғини ифодалайди.  
Чекли трансформация коэффициенти товардан қўшимча бир бирлик 
ишлаб чиқариш учун иккинчи товарни қанча хажмда ишлаб чиқаришдан воз 
кечиши кераклигини билдиради. 
Альтернатив ҳаражатлар - ресурслардан энг самарали фойдаланишдан воз 
кечиш натижасида йуқотилган имкониятлар билан боғлиқ ҳаражатлар. 
Альтернатив ҳаражатлар - иқтисодий танлов натижасида энг яхши 
альтернатив вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи 
ҳаражатлардир. 
Альтернатив ҳаражатлар ѐрдамида ноѐб ресурслардан фойдаланиш 
йуналишлари буйича энг яхши (оптимал) тақсимлаш масаласи, яъни муайян 
вариант тақсимланишдан олинадиган фойда ва ҳаражатларни бошқа 
вариантлар буйича олинадиган фойда ва ҳаражатлар билан солиштириш 
орқали ечилади (яъни альтернатив ҳаражатларни бир-бири билан 
солиштириш оркали). Масалан, агар коллежда ўқишга қарор қилинса кун 
буйи корхона ѐки бошқа жойда ишлашнинг альтернатив
имкониятлари 
йўқолади. 
Бошқа неъматларни камайтирмаган ҳолда жамият учун бўлган биринчи
неьматларни ишлаб чиқаришни таъминлаш, ресурслардан самарали 
фойдаланиш, демакдир. 

Download 107.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling