1-мавзу: Молия бозори ва унинг қатнашчилари. Молия бозори тушунчаси. Молия бозорининг мақсади ва вазифалари


Молия бозорининг мақсади ва вазифалари


Download 132.48 Kb.
bet2/11
Sana28.12.2022
Hajmi132.48 Kb.
#1020605
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 Мавзу Молия бозори ва унинг қатнашчилари

2.Молия бозорининг мақсади ва вазифалари.
Бошқа соҳалардан фарқли молия бозори эса ушбу имкониятни берувчи, унинг учун зарурий шарт - шароитларни яратувчи муҳит, алоҳида иқтисодий - хуқуқий механизм билан таъминланган, институтлари (қатнашчилари) ва уларнинг молиявий инструментлар билан боғлиқ муносабатлари мажмуаси сифатида намоён бўлувчи тизимдир. Айнан шу ва юқорида айтилганлар билан молия бозори бошқа турдаги бозорлардан кескин фарқ қилади. Молия бозори ўз ичига қуйидаги сегментларни (ҳусусий бозорларни) олади:
- пул - кредит (банк ва бошқа кредит ташкилотлари капиталлари) бозори;
- қимматли қоғозлар (фонд, капиталлар) бозори;
- валюта ва унга тенглаштирилган авуарлар (қимматбаҳо металлар, камёб элементлар, санъат асарлари ва ҳ.к.) бозори;
- суғурта ва пенсия фондлари бозори, лотерея ўйинлари инструментлари.
Молия бозори иқтисодиётда қуйидагилар мавжуд бўлгандагина самарали фаолият кўрсатиши мумкин:
- эффектив (самарали) мулкчилик тизими;
- инвеститсия учун мўлжалланган етарли жамғармалар (молиявий ресурслар, маблағлар) ва иқтисодий - хуқуқий механизм билан таъминланган молиявий инструментлар.
- талаб ва таклифни объектив мутаносиблиги;
- молия бозори инфратузилмасини самарали фаолияти;
- бозор қонунлари, тамойиллари ва қонунчилигининг хукм суриши;
- молиявий барқарорлик, рақобатбардошлилик ва ҳавфсизлик, рискларни башоратлилиги.
Молия бозорида молиявий ресурслар жарғармачилардан истеъмолчиларга томон ва аксинча йўналишда ҳаракат қилади. Бунда жамғармалар инвеститсияларга трансформатсияланади (айланади). Молия бозорида ресурслар ҳаракати қуйидаги омилларга боғлиқ:
- бозорнинг даромадлилик даражаси;
- бозорни солиққа тортиш шарт - шароитлари;
- капитални йўқотиш ёки назарда тутилган фойдани ололмаслик риски;
- бозорни самарали институтсионал ма функтсионал ташкиллашгани;
- бозорни самарали мувофиқлаштирилганлиги ва назорат қилиниши;
- молиявий инструментларнинг реал базис билан таъминланганлиги ва шу асосда иқтисодиёт ва молия бозорини эквивалентлиги;
- жамиятнинг менталитети ва танлаб олган ривожланиш модели;
- макро - микроиқтисодий барқарорлик; - ташқи кучлар ва ҳодисаларнинг бозорга таъсири ва бошқалар. Ушбу омиллар (ташқи ва ички фундаментал омиллар) молия бозоридаги воқеликлар (жараёнлар, ҳодисалар) ривожини шакллантиради.
Молия бозорининг юқори даражада ташкиллашганлиги унинг алоҳида фаолият механизми билан белгиланади. Бу механизм иқтисодиётнинг қонун ва категорияларини тўлиқ амал қилиши негизида ва давлатнинг регулятив (административ ва индикатив тарзда) сиёсати асосида молия бозорининг барча қатнашчиларини бевосита иштироки натижалари билан белгиланади, давлат ва иқтисодиёт субъектлари томонидан биргаликда ҳаракатга келтирилади. Молия бозорининг ҳоссалари қуйидагилардан келиб чиқади:
- молиявий инструментлар ва улар бўйича иқтисодий - хуқуқий муносабатларни таъминловчи ташкиллашган мураккаб инфратузилмага (институтсионал ва функтсионал тузилмага) ва фаолият механизмига эга динамик тизим;
- очиқлик, тенг имконият, эркин рақобат, объектив бозор баҳоси, рисклилик, омиллар ва воқеликларни (жараёнларни) ўлчамлилиги (таҳлил қилиниши, баҳоланиши ва прогнозланиши мумкинлиги);
- молиявий инструментларнинг монетизатсиялашган реал базис ва сифат билан таъминланганлиги, стандартлашганлиги ва унификатсияланганлиги;
- бозор ва унинг қатнашчиларини транспарентлилиги (информатсион шаффофлиги);
- молиявий инструментларнинг оптимал ҳажми ва баҳоларини объектив талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шаклланиши;
- молиявий инструментларнинг эркин муомаласи индустрияси учун бозор инфратузилмаси билан таъминланганлиги;
- бозор қатнашчиларининг бизнес қиммати потентсиали (сифат параметрлари даражаси миқдори бўйича);
- бозорни тартиблаштирилганлиги (мумофиқлаштирилиши ма назорат қилишиши даражаси бўйича).
Молия бозорининг муҳим ҳоссаларига қуйидагилар киради: бозор географияси кенглиги ва чегаралари, бозорнинг ташкилий модели параметрлари, бозорни рақобатбардошлилиги ва ҳавфсизлиги даражаси, бозорнинг рисклилик даражаси, бозорнинг жалбдорлилиги, бозорнинг эгилувчан мослашувчанлиги даражаси, бозорни иқтисодиётга эквивалентлилик даражаси, бозорнинг функтсияларини бажариши даражаси, бозорни омилларга таъсирчанлиги даражаси.
Санаб ўтилган ҳоссалар молия бозори муҳитининг қиммат потентсиалини белгилайди ва ривожини шакллантиради. Яъни, молия бозори муҳитининг қиммат потентсиали даражаси – бош (интеграл) ҳосса сифатида – молия бозорининг санаб ўтилган ҳоссалари даражаси миқдори билан белгиланади ва баҳоланади.



Download 132.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling