1-мавзу: Молия бозори ва унинг қатнашчилари. Молия бозори тушунчаси. Молия бозорининг мақсади ва вазифалари


Молия бозорининг жаҳон амалиётидаги ташкилий моделлари


Download 132.48 Kb.
bet6/11
Sana28.12.2022
Hajmi132.48 Kb.
#1020605
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 Мавзу Молия бозори ва унинг қатнашчилари

5. Молия бозорининг жаҳон амалиётидаги ташкилий моделлари.
Жаҳон амалиётида молия бозорининг англо-саксон, континентал (“Рейн капитализми”), утларни гибриди, ислом моделларини ажратиш мумкин. Маълумки, улар қайси мамлакатга оид эканлиги, уни ривожланганлиги даражаси, ундаги жамият томонидан танланган ижтимоий-иқтисодий модел ва мавжуд менталитетга (традитсияларга) ҳамда улардаги омилларнинг (ички ва ташқи) таъсири қонуниятлари ва даражаси ҳамда бошқа белгиларга қараб фарқланади. Лекин моделларнинг барчаси қайси мамлакатда бўлишидан қатъий назар ўзларининг иқтисодиётдаги ва глобаллашув шароитларидаги роли ва функтсияларини маълум даражада бажаради. Масалан, индустриал мамлакатларда молия бозорининг асосан англо-саксон ва (ёки) континентал моделлари бўйича тузилганини, кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда эса гибрид ёки англо-саксон ёки континентал (германча) моделни, мусулмон давлатларида – ислом моделини кўриш мумкин. Жумладан ўтиш иқтисодиётига мансуб давлатларда кўпроқ гибрид моделни кузатиш мумкин, аммо уларнинг инфратутзилмаси самарадорлиги бўйича индустриал мамлакатлар моделларига ҳозирча тенглаша олмайди.
Бунда айтиш жоизки, бу мамлакатларда молия бозорларининг шаклланиши ҳусусиятлари кўп жиҳатдан улардаги таъсир этувчи омилларга ва мавжуд ривожланиш шароитларига боғлиқлигини кузатиш мумкин. Умуман олганда ҳар қандай мамлатканинг молия бозори модели унда ташкил топган мулкчилик тизими тузилмаси ва таъсир этувчи фундаментал омиллар асосида шаклланган ва ривожланиб боради.
Ҳозирда мавжуд моделларнинг ичида энг ривожланган, ҳажмли ва мукаммали англо-саксон модели ҳисобланади. Молия бозори моделларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1) молиялаштиришнинг қарз усулини (қарз муносабатларини ўзида мужассамлаштирувчи молиявий инструментлар ёрдамида) улуш киритиш усулидан (аксиядорлик капиталини ифодаловчи қимматли қоғозлар) устунлиги билан тавсифланувчи модел (бунда йирик институтсионал инвесторлар устун);
2) молиялаштиришнинг улуш киритиш усулини қарз усулидан устунлиги билан тавсифланувчи модел (бунда аксиялар бозори тармоқий тузилмага эга, чакана майда инвесторлар устун).
Молия бозори моделларини қуйидаги белгилар негизида ажратиш мумкин:
- мамлакат иқтисодиёти моделини тузилиши;
- мамлакат аҳолисининг традитсион маънавий бойликлари уклади.

Download 132.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling