1-мавзу: Молия бозори ва унинг қатнашчилари. Молия бозори тушунчаси. Молия бозорининг мақсади ва вазифалари


Молия бозорининг тузилмаси, таркибий қисмлари ва қатнашчилари


Download 132.48 Kb.
bet4/11
Sana28.12.2022
Hajmi132.48 Kb.
#1020605
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 Мавзу Молия бозори ва унинг қатнашчилари

4. Молия бозорининг тузилмаси, таркибий қисмлари ва қатнашчилари.
1.4.1.Молия бозорининг тузилмаси.
1.4.2.Молия бозорининг таркибий қисмлари.
1.4.3.Молия бозорининг тузилмаси.
Молия бозорининг мазмун-моҳияти ва ҳусусиятларидан келиб чиқиб, уни 2- расмда кўрсатилган модел ёрдамида ифодалаш мумкин. Ушбу модел олтита бир - бири билан узвий боғланган қуйидаги унсурлардан иборат: эмитент (Е), инвестор (И), профессионал (малакавий) қанашчи (ПҚ), савдо тизимлари (СТ), молия бозорини тартиблаштирувчи регуляторлар, яъни давлат регулятори (ДР), нодавлат регуляторлар (НР). Бунда регуляторлар биргаликда молия бозорини мувозанатий тартиблаштириш асосида унинг барқарорлиги ва ҳавфсизлигини таъминлайди. Нодавлат регулятори сифатида одатда ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи нотижорат институтлар тушунилади.
1.Унсурларни шартли равишда тўрт гуруҳга: савдо қанашчилари, савдони ташкиллаширувчилар, регуляторлар ва информатсион (рейтинг) агентликларга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга эмитентлар (молиявий инструментларни таклиф қилувчилар, сотувчилар), инвесторлар (молиявий инструментларга ресурсларини йўналтирувчилар, ҳаридорлар), профессионал қанашчилар (инвеститсия институтлари бўлмиш брокерлар, дилерлар, трейдерлар, андеррайтерлар; банклар; суғурта компаниялари; фондлар; холдинглар; молия-саноат гуруҳлари ва ҳ.к.) киради.
Иккинчи гуруҳга савдони ташкиллаштирувчи институтлар (биржалар, электрон савдо тизимлари, чакана савдо марказлари, фонд дўконлари, валюта алмаштириш шаҳобчалари, маҳсус ауксионлар, тармоқланган маркетингли савдо тизими ва ҳ.к.) киради.
Учинчи гуруҳга ДР ва НР киради (ҳозирда халқаро регулятив функтсияга эга институтларни ҳам назарда тутиш лозим).
Тўртинчи гуруҳга молия бозорини таҳлил қилиб, унинг қанашчилари, молиявий инструментларнинг ва умуман бозорнинг сифат кўрсаткичларини ошкор этиб, реклама қилиб, белгилаб борувчи аҳборот ташкилотлари киради. Ушбу гуруҳ институтларини молия бозорининг профессионал қанашчилари қаторига қўшиш мумкин, лекин улар фаолиятларини юритиш учун молия бозори регуляторидан руҳсат олмайдилар, фақат аккредитатсияланадилар.
2. Унсурлар молия бозорида бир-бири билан савдо тизимисиз тўғридан-тўғри ва профессионал қанашчилар ёрдамида ўзаро муносабатларда бўлиши мумкин. Яъни э ва И, И ва ПҚ, э ва ПҚ жуфтликлар бўйича муносабатда бўладилар.
3. Унсурлар молия бозорида фақат савдо тизими орқали ўзаро муносабатларда бўладилар. Яъни, э, СТ, И; э, СТ, ПҚ; И, СТ, ПҚ; ПҚ, СТ, ПҚ; учликлари бўйича муносабатларда бўлишлари мумкин. Бунда биринчи ва иккинчи учликлар бирламчи бозор муносабатларини, оҳирги икки жуфтлик эса иккиламчи (спекулятив) бозор муносабатларини англатади.
4. Унсурлар бешлиги (яъни НР, э, И, ПҚ, СТ) ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизми тизимини англатади.
5. Унсурлар олтилиги (яъни ДР, э, И, ПҚ, СТ, НР) давлат ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизми тизимини англатади.



Download 132.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling