1-мавзу: Молия бозори ва унинг қатнашчилари. Молия бозори тушунчаси. Молия бозорининг мақсади ва вазифалари
Мамлакат иқтисодиёти моделини тузилишига асосланган молия бозори моделлари
Download 132.48 Kb.
|
1 Мавзу Молия бозори ва унинг қатнашчилари
Мамлакат иқтисодиёти моделини тузилишига асосланган молия бозори моделлари.
Марказлашган (директив) иқтисодиётга ҳос молия бозори модели. Директив иқтисодиёт пул оқимлари ва ҳалқаро капиталлар бозорларига интегратсиялашуви нуқтаи назаридан ёпиқ ҳисобланади. Мисол тариқасида собиқ Совет Иттифоқини келтириш мумкин. Бундай иқтисодиёнинг асосий шиорлари марказлаштиришга қаратилган бўлиб қуйидагиларни англатади: “молиявий барқарорлаштириш”, “пул ресурсларини конвертатсиялаш”, “спекулятсияни йўқ қилиш”, “инқирозга юз тутган тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш”, “пул оқимларини оптималлаштириш”, “ягона партиянинг ҳукмронлиги ва йўлбошчилиги”. Булардан асосий мақсад – давлатга тегишли “буйруқбозлик директив чўққиларни” кучайтиришдан иборат. Натижада, марказлашган иқтисодиётда давлат мулки, марказлашган тарзда ҳўжалик қарорларини қабул қилиш. Умуман олганда марказлашган директив иқтисодиётда эркин “молия бозори” бўлмайди, чунки уни кераги бўлмайди. Лекин шунга қарамасдан давлатнинг нобозор облигатсиялари (узоқ муддатли, белгиланган нарҳли, фоизли, ютуқли) давлат ҳаражатлари мақсадларида муомалага чиқарилгани билан, облигатсиялар бозори тўғрисида гапириш мумкин эмас. Иқтисодий ўсиш пул маблағларини марказлашган тарзда давлат манфаати учун қайта тақсимлаш, бюджет инвеститсияларини тақсимлаш, режали пул эмиссияси ва инфлятсия эвазига белгиланади. Барчаси давлатга тегишли бўлган иқтисодиёт субъектларининг ортиқча пул маблағлари бюджет ҳаражатларини қоплашга йўналтирилади. Футдаменталистик (диний) иқтисодиётга ҳос молия бозори модели. Бундай иқтисодиёнинг ёрқин намоёндаси эрон Ислом Давлати ҳисобланади (шу туфайли у ҳақда гап юритамиз). Бу давлат Ислом дини идеологиясига асосланган ривожланишнинг алоҳида миллий йўлига қаратилган бўлиб, жаҳон бозори ва индутстриал мамлакатлардан ажралган ҳолда молия бозори моделини шакллантирган ва ривожлантириб келмоқда. Унинг иқтисодиёти ёпиқ ҳисобланади. Бундай иқтисодиёнинг молия соҳасида бюджет ва Марказий банк устувор тармоқларни дотатсион кредитлаш ва бюджет томонидан молиялаштириш ҳукмронлик қилади, фоиз ставкларини субсидиялаш, кредит ресурсларини марказлашган тарзда тақсимлаш, муаммоли активлар ва инфлятсияни ўсиши каби ҳолатлар ҳукмронлик қилади. Натижада молия бозори банк кредитлари томонидан эзилиб сиқиб чиқарилган, унда майда чакана инвесторлар йўқ. Умуман олганда молия бозори инфратутзилмаси ривожланмаган, ҳудудий секторларга бўлинган, капитализатсия даражаси паст, рисклар даражаси баланд, молия-банк тизими паст даражада ривожланган. Диний эътиқод ва ёпиқ иқтисод бўлганлиги сабабли облигатсия, валюта ва деривативлар бозорлари йўқ. Аксиялар бозорида асосан ҳукумат агентлари ҳисобланган институтсионал инвесторлар ёки давлат банклари фаолият юритади. Download 132.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling