1-мавзу: Молия бозори ва унинг қатнашчилари. Молия бозори тушунчаси. Молия бозорининг мақсади ва вазифалари
Либерал иқтисодиётга ҳос молия бозори модели
Download 132.48 Kb.
|
1 Мавзу Молия бозори ва унинг қатнашчилари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўп укладли иқтисодиётга ҳос молия бозори модели.
- Ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатларга ҳос молия бозорининг гибрид (аралаш тузилмали) моделлари.
Либерал иқтисодиётга ҳос молия бозори модели. Маълумки, либерал иқтисодиёт ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга давлатнинг чекланган аралашуви, бозор муносабатлари соҳасини кенглиги, давлат мулкини қисқариши, бозорларни рақобат учун очиқлиги, бозор фаолиятига турли чеклашларни камлиги, нарҳ-наво ва фоиз ставкалари устидан административ назоратни кучсизлиги, божхона божларини пастлиги, марказлашган дотатсиялаш соҳаси ва субсидияланадиган кредитларни қисқариши ва ҳ.к. билан характерланади. Либерал иқтисодиёт молия бозорининг турли моделларида мавжуд (англо-саксонск, германо-франтсуз, япон, швед, фин, испан ва ҳ.к.) бўлиб, уларда давлатнинг роли, мулкчилик тизими тузилмаси, реал секторни молиялаштириш ва ҳоказолар фарқланади. Бундай шароитларда индутстриал мамлакатларнинг молия бозорлари очиқлиги, юқори даражада ривожланганлиги, глобаллиги билан характерланади. Ривожланаётган мамлакатларнинг молия бозорлари эса ривожланишнинг тез суръатларига эришган бўлсаларда, ривожланган мамлакатларнинг бозорларига очиқлиги ва глобаллиги бўйича нисбатан пастроқ поғонада турадилар. Бунга сабаб, ривожланаётган мамлакатларнинг юқорида кўрсатилган ривожланиши ҳусусиятлари ва шароитларидир.
Кўп укладли иқтисодиётга ҳос молия бозори модели. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида юқорида келтирилган моделларнинг элементлари (унсурлари) мавжуд бўлиб, улар молия бозорининг роли ва функтсияларини маълум даражада чеклаши ёки кенгайтириши мумкин. Масалан шундаки, қандай модел қайси мамлакатда устуворлик қилади. Иқтисодиёнинг кўп укладлилиги айниқса ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатларда (масалан, Марказий ва Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларида, Монголия, Хитой ва жумладан Ўзбекистонда) намоён бўлган. Бу мамлакатларнинг иқтисодиётлари ва молия бозорлари моделларини ўтиш даври шароитларида бир ҳил бўлиши мумкин эмаслиги аниқ. Бунга сабаб, уларда ўтиш даври билан боғлиқ кўп муаммолар ҳанузгача мавжудлиги. Масалан, мулкчилик тузилмасини шаклланиши, сиёсий ва идеологик ўзгаришларни ниҳоясида емаслиги, ички бозорни очилишида ташқи рақобатнинг кучлилиги ва ҳ.к. Унда доминантлар кам намоён бўлган, протектсионизм ва давлатнинг роли кучли, директивлиликдан очиқ бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни сиклик (даврий) характерга эга. Бу жараёнда фундаменталистик ва шовинистик ғояларга оғишлар, алоҳида миллий тус берилган ривожланиш йўлини тарғибот қилиш, алоҳидалик каби рисклар ва ҳолатлар мавжуд бўлади. Иқтисодиётнинг кўп укладлилиги молия бозорига кескин таъсир кўрсатади. Ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатларга ҳос молия бозорининг гибрид (аралаш тузилмали) моделлари. Бундай моделларда асосан кўп укладли иқтисодиётга ҳос муаммолар мавжуд бўлади. Иқтисодчилар бу муаммоларни пайдо бўлишини ушбу мамлакатларда турлича олиб борилаётган иқтисодий ислоҳатлар натижалари ва уларга таъсир этувчи кўпгина омиллар билан боғлайдилар. Муаммоларнинг ичида сезиларлиси – аксиядорлик капиталида мулкчилик тузилмасини шаклланиши жараёни ҳисобланади. Бу жараёнда аксияларнинг катта пакети асосан давлат, ҳорижий стратегик инвесторлар, компания меҳнат жамоаси, аффилиор шахслари ва администратсиясида мужассамлашиб қолади. Натижада компаниянинг корпоратив бошқарув механизми, инвеститсион ва эмиссион сиёсатлари самарасизлашади, молия бозорида эса кўпроқ молиялаштиришнинг қарз усулини улуш киритиш усулидан устунлиги устувор характерга эга бўлади, аксиялар бозори суст ривожланади. Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг кўпчилигида молия бозори континентал моделга мослашган бўлиб, уларда асосан банклар катта рол ўйнайди. Бошқаларида эса англосаксон ва континентал моделларнинг элементлари аралаш мавжуд. Молия бозорининг аралаш моделини 55-дан ортиқ мамлакатда кузатиш мумкин: Исроил, Иордания, Хитой, Корея, Ливан, Оман, Тайван, Намибия, Болгария, Венгрия, Лавия, Лива, Полша, Словакия, Словения, Туркия, Хорватия, Чехия, эстония, собиқ Югославия давлатлари, Боливия, Кайман Ороллари, Уругвай, Чили, Озербайжон, Арманистон, Беларуссия, Украина, Казоғистон, Ўзбекистон кабилар. Ҳорижий банкларнинг шўба компаниялари иштирок этувчи аралаш брокерлик бозорларга 12 мамлакатни киритиш мумкин: Хиндистон, Покистон, Таиланд, Филиппин, ЖАР, Гретсия, Руминия, Аргентина, Бразилия, Венесуела, Мексика, Перу. Ҳорижий банкларнинг шўба компаниялари иштирок этмайдиган аралаш брокерлик бозорларга 15 мамлакатни киритиш мумкин: Қувайт, Бахрейн, Малайзия, Монголия, ШриЛанка, Ботсвана, Гана, Кипр, Македония, Бермуд Ороллари, Колумбия, Салвадор, эквадор, Ямайка. Англо-саксон традитсияларига асосланган молия бозори моделлари. Англо-саксон традитсияларида (ёки “протестан капитализми” традитсияларида) тарбияланган молия бозори қанашчилари рисклар ва ҳатти-ҳаракатларга нисбатан прагматик, иқтисодий индивидутализм, давлатга ва йирик компанияларга нисбатан камроқ назоратли бўладилар. АҚШ ва Буюкбритания молия бозорлар қатнашчилари эса Германия ва Япониядагилардан фарқли консервативлик даражаси камроқ ва рискларга кўпроқ мойил. Бтларнинг барчаси англо-саксон модели асосидаги молия бозорларини либераллигини, очиқлигини, фаоллигини, аммо кризисларга таъсирчанлигини белгилайди. Download 132.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling