1-mavzu. Pedagogik konfliktologiyaning mohiyati, obyekti, predmeti, maqsadi, vazifalari va fan sifatida paydo bo’lishi


-mavzu. Konflikt inson hayotining ajralmas tnrkibi sifatida: konfliktogenlar


Download 159.9 Kb.
bet4/26
Sana22.01.2023
Hajmi159.9 Kb.
#1109416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
pedddddddddd

3-mavzu. Konflikt inson hayotining ajralmas tnrkibi sifatida: konfliktogenlar.
Konflikt har bir inson hayotining ajralmas tarkibi hisoblanadi. Inson ilk bolalik davridanoq turli nizolar va ziddiyatlar bilan o‘zi xohlamagan tarzda to‘qnash kеladi. Konflikt vaziyatlarning kеlib chiqishida biz bilishimiz zarur bo‘lgan narsa shuki, konflikt­larning kеlib chiqishida “konfliktogеn”lar juda muhim rol o‘ynaydi. Konfliktogеn – konfliktga imkon bеruvchi, konflikt uchun sharoit yaratuvchi sifatida tarjima qilinadi. Konfliktlar murakkablashib boradi, shunga yarasha odamlarning hayot tajribasi ham bosiqlik, mulohazakorlik, jiddiylik tomon o‘zgarib boradi. Chunki inson ulg’aygan sari o’z his-tuyg’ularini jilovlashga, ularni ma`lum tartibga solishga, ularni boshqarishga o’rganadi.
Конфликтоген билан муносабат билдираётган одамга, шунингдек умуман ҳар қандай суҳбатдошингизга эмпатик (бировнинг ҳис-туйғуларини англаш асосида) муносабат билдиринг. Эмпатик муносабат ўрнатиш учун суҳбатдошингизга хуш келадиган мавзуларни танланг, унга комплиментлар кўрсатинг, кулиб гаплашинг, унинг сўзларини диққат билан эшитинг в.х.
Имкон қадар кўпроқ ижобий ҳис-туйғулар улашинг. Конфликтогенлар махсус гармонлар натижаси ҳисобланади. Агар ўзингизнинг кайфиятингизни яхшилик сари йўналтирсангиз, конфликтогенларни енгишга имкон туғилади. Конфликтогенлар инсонни кураш, зиддият ва низога йўналтиради. Бу эса организмда адреналиннинг кўпайишига олиб келади. Адреналин конфликтоген билан қўшилиб, ғазаб, жаҳл, агрессиянинг кучайишига сабаб бўлади. Одамнинг қаттиқ ғазабланиши кўп адреналинни келтириб чиқаради. Унинг инсон сапоматлигига бўлган жуда катта салбий таъсири мавжуд. Аммо чиройли суҳбат инсон организмида «бахт гармонларини” юзага келтиради. Шундан фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Конфликтогенларнинг кўпчилигини қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
ўзини устун қўйиш;
агрессияга мойиллик;
эгоизм.
Ўзини устун қўйиш қуйидаги амалларда намоён бўлади.
Ўзини устун қўйишнинг очиқ кўринишлари: буйруқ бериб гапириш, таҳдид қилиш, бировни ниқтаб туриш, салбий муносабатлар, танқид, айблаш, биров устидан кулиш, истеҳзо, пичинг, кесатик.
Яширинган устун қўйиш ҳавотири: ташқи кўринишдан яхши муносабат сифатида қабул қилса бўладиган устунлик. “Тинчланинг”, “Ақлли одамсиз-у, аммо...”, “Ҳайронман, нимага ҳафа бўласиз...”, “Шуни ҳам билмайсизми?!”, бу вазиятларда ташқи кўринишдан майин оҳанг танланса ҳам, бу ҳолат конфликтоген ҳолат сифатида баҳоланади. Масалан ўқитувчи ўқувчига “ Ниҳоят дарсни бажариб келибсан-да”, - дейди. О’қувчи ҳафа бўлади. У “Нима ҳеч қачон дарс бажариб келмаганманми?!”, -деб ўйлайди.
Мақтанчоқлик: ўз марралари ва ютуқлари ҳақида кўпириб гапириш, шу билан бирга ўзгалар марраларини пастга уриш, уларни “ўз ўрнига қўйиб қўйиш” истаги.
Қатъийлик, фикр ва қарашлар кескинлиги: ўз фикрларининг тўғрилигига ҳаддан зиёд ишониш, қарашларни билдиришдаги кескинлик, фақат ўзи тўғри сўз айта олиши мумкинлигига ишонч, бировлар фикрини ўйлаб ҳам кўрмаслик, “Бизнинг оғайнимиз гуруҳ сардори бўлганлар-да, шунинг учун ўзларини жуда ақлли деб биладилар...”, “Ҳамма нарсани биламан дейсиз-у, оддий масалани ҳал қилишга ёрдам беролмайсиз...”, “Фақат билоғонлик қиласиз, ўртоқларингиз фикрини эшита олмайсиз...”, “Сен нимани билардинг...” каби сўзларни ишлатиш.
Бу вазиятдаги конфликтогенлар “Ҳамма ўғил болалар -ростгўй”, “Ҳамма қизлар — ёлғончи”, “Ҳамма — ўғри”, “Бўлди гапингни тўхтат...”, “Е, бугунги ёшлар бузилган...”, “Е, катталар ҳеч нарсага тушунмайди..” каби кириш сўзлар билан ҳам англашилади. Масалан, ёшларни қизиқтирган мусиқа, кийим, мода, ўзини тутиш, саломлашиш кабилар катталарнинг жиғига тегиши мумкин. Бундай фикрлар очиқчасига билдирилганда, ёки уларни бола тафаккурига мажбурий киритишга уринилганда, ёшлар ўз ота-онасидан маълум ахборотларни яширишга тушади, ёки ўз одатларини ҳимоя қилиш йўлини тутади.
Ўз маслахатлари ва фикрларини мажбурий сингдириш ва қабул қилинишга ҳаракат қилиш. Одатда, маслаҳат фақат мана шу маслаҳат сўралган тақдирдагина берилиши лозим. Аммо кўпчилик ҳолларда бирор муаммо муҳокама қилинаётган бўлса, ўзини катта тутган одам, ёки ёши улуғроқ одам, албатта маслаҳат қила бошлайди. Маслаҳатни эса ё қабул қилиш, ёки уни инкор қилиш мумкин. Маслахат қабул қилинса, уни берган одам хурсанд бўлади, маслаҳат очиқчасига инкор этилса, уни берган одам, энг салбий муносабатда, “Мени менсимади, гапимга кирмади” дейиши мумкин. Масалан, тажрибасиз ёш ўқитувчи ўқувчиларига авторитар услубда ёндашган ҳолда, ҳар доим ўз топшириқларини мажбурий бажаришга ва буйруғона фикрларини ўқувчиларга сингдиришга ҳаракат қилишини “тарбиялаш” хусусиятига киритади. Ёки, қайнонанинг қандай уй тутиш лозимлиги бўйича ўз келинини ниқтаб туриши ҳам «тарбиялаш” хусусиятига киритилади.
Суҳбатдош сўзларини бўлиш. Суҳбат фақат бир томоннинг эмас, бапки иштирок этаётган ҳар икки томоннинг мулоқоти ҳисобланади. Аммо кўпчилик ҳолларда баъзи одамлар фақат ўз туйғуларини гапиришга эътибор қилиб, ўзга одамни эшитишга сабр-қаноат қилишмайди. Бошқа томон ҳам ўз фикрларини билдира бошласа, унинг сўзлари кескин бўлинади, “А, нима дединг...” деб эшитилмайди, ўз ҳамсуҳбатига эътиборсизлик кўрсатилади. Масалан, авторитар услубда бошқарувчи факултет декани фақат гапиради-ю, ўқитувчи ўз фикрини билдира олмайди. Ўқитувчининг ўз фикри борлиги инобатга ҳам олинмайди. Ёки авторитар услубда бошқарувчи кафедра мудири гапиради-ю, ўқитувчи ўз фикрини билдиришга уринса, “Нима, сиз менга ақл ўргатмоқчимисиз?!” қабилида агрессия билан муносабат кўрсатилади. Бу билан ўз сўзларининг бошқалар фикрларидан муҳимроқ эканлигини кўрсатиш, фақат ўзи гапиришга ҳаракат қилиш, бошқаларга сўз бермаслик орқали ўз устунлигини кўрсатмоқчи бўлади. Ўз устунлигини доимо кўрсатишга интилиш кўпинча бошқалар ҳуқуқларининг камситилиши эвазига бўлиши инобатга олинмайди.
Информатсияни яшириш. Одамлар ҳаётида ахборот муҳим рол ўйнайди. Ахборотни яшириш кишиларда шубҳа уйготади. Шу билан бирга, ахборотни яширган кишига нисбатан ишончсизлик вужудга келади. Оқибатда одамлар ораси ва муносабатлари бузилиши учун асос туғилади. Айрим жамоа раҳбарлари кўпроқ, жамоасидан барча учун муҳим бўлган баъзи маълумотларни яшириб, улардан жамоани бехабар қолдириши, масалан, штатлар қисқариши, мукофотлардан ёки чет элга чиқиш учун келган командировкаларни яширишга ҳаракат қилишади.
Бировнинг устидан кулиш. Бировнинг устидан истеҳзо билан кулиш, уни машара қилиш агрессиянинг психологик турларидан ҳисобланади. Бировнинг устидан кулиш инсон ҳуқуқларини бузишга йўналтирилган бўлади. Одатда жавоб бера олмайдиганлар устидан кулги қилинади, ёки ана шу вазиятда конкрет ўқувчи кулгига нисбатан маълум сабабларга кўра жавоб қайтара олмайди. Инсон устидан кулиш унинг нафсониятига тегади ва узоқ вақт дилда ўрнашиб қолади. Талабаликда мазаҳ қилинган “семиз”лар, “оми»лар, “қишлоқи”лар, “турқи совуқълар кейинчалик ўз устидан кулган ўртоқларига қарши ҳаракат олиб боргани, ёки, “биринчи муҳаббати” ҳамма томонидан кулги остига олинган йигитлар кейинчалик ўз душманларидан қақшатгич қасос олгани борасидаги ҳаётий мисоллар кўп. Кўпчилик ҳолларда кулги остида қолган ўқувчи қулай вазият пойлаб ўз жавобини тайёрлайди.
Алдаш ёки алдашга ҳаракат қилиш. Энг ашаддий конфликтогенлардан ҳисобланади. Йигитлар ҳам, қизлар ҳам ўзларини алдашга йўналтирилган ҳаракатларни кечира олмайдилар. Одатда алдаш орқали юзага келган ҳиссий- эмотсионал ҳолат жуда узоқ вақт онгда сақланиб қолади ҳамда умр бўйи конфликтоген ролини ўйнаб келади. Алдаш орқапи одам юрагида юзага келган алам кўп ҳолларда умуман йўқолмайди ва ўчиб ҳам кетмайди. Бу алам бот-бот одамлар орасига янгитдан низо солинишига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Қизлар ўз дугоналарининг сумкасидан руҳсатсиз ўқув қуролларини олганини яширганини кечира оладилар, аммо “ўғирласалар” мутлақ кечира олмайдилар. Агар ана шундай ҳолатларга ўхшаш вазиятларда алдаш вужудга келган бўлса, томонлар муносабати барбод бўлиши табиий. Умуман олганда, ҳаётда алдаш, алдашга ҳаракат қилиш яхши, самимий муносабатларни ичдан ва зимдан қўпоради.
Суҳбатдошининг бирор камчилиги ёки муваффақиятсизлигини доимо таъкидлаб ўтишга ҳаракат қилиш. Бировларнинг иши юришмаганидан хурсанд бўлиш, ўзи ёқтирмаган одамларнинг ҳаётида бирор кор-хол бўлса, ундан қувониш, баъзи одамларнинг устидан мунтазам кулиш, камчиликларни рўкач қилиш, мана шу ҳолатларда ўзини яхши ҳис қилиш ўзини устун қўйишнинг турларидан бири ҳисобланади. Муваффақиятсизлик ҳамма билан ҳам содир бўлиши мумкин, камчилик ва хато эса, уни тузатилмагунича камчилик ва хато бўлиб қолади, агар тузатилса, у хато бўлмайди. Муваффақиятсизликдан ҳеч ким ўзини муҳофаза қилинганман деб айта олмайди.


Download 159.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling