1-mavzu. Pedagogik konfliktologiyaning mohiyati, obyekti, predmeti, maqsadi, vazifalari va fan sifatida paydo bo’lishi
Download 159.9 Kb.
|
pedddddddddd
21-13 GURUX MAGISTRANTI JUMAYEVA MAXBUBANING KONFIKTOLOGIYA FANIDAN AMALIY MASHG’ULOTI 1-mavzu. Pedagogik konfliktologiyaning mohiyati, obyekti, predmeti, maqsadi, vazifalari va fan sifatida paydo bo’lishi. Konfliktologiya yoki konfliktlar yеchimi sohasi yangi rivojlanib kеlayotgan va taraqqiy etayotgan fan sohalaridan biri ekanligi. Pеdagogik konfliktologiyaning mohiyati, obyеkti, prеdmеti, maqsadi, vazifalari va fan sifatida paydo bo‘lishi haqida ma`lumot bеrish. Ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги келишмовчилик, тортишув, можара булар Педагогик конфликтдир. Педагог ҳар томонлама тарбияланган, ақлий, аҳлоқий, маънавий бўлиб, билим доираси кенг, нутқи равон, педагогик билим маҳорат эгаси бўлиши лозим. Ўқитувчининг педагогик билим маҳорати асосан синф, аудитория машғулотларида яққол кўринади. Ўқитувчи билан ўқувчи, талабалар ўртасида ўзаро жонли тил, фикр олишув, самимий муносабат, ҳурмат иззат, асосий мақсадга эришишга ҳамкорлик лозим. Педагог ўз гуруҳида нечта бола бўлса, уларнинг ҳар бирининг характерини, оилавий муҳитини, психикасини, хулқи-атворини, билим савиясини ютуғи ва камчиликларини ўрганиб, кейин шунга қараб ҳар бир болага қандай ёндашиши лозимлигини билиши керак. Гурухларда ҳар-хил тоифали болалар учрайди. Уларнинг ҳар – бири ўз характерига эга бўлади. Педагог таълим бор ҳар бир болани ўрганиб чиқиши, улар билан якка (индувиал) ҳолда ёндашиб танишиб чиқиши керак. Айрим болалар қобилиятли, ҳар томонлама етук фаол бўлишига, айримларининг қобилияти суст, лаёқатсиз, айримлари сержаҳил бўладилар. Гуруҳ раҳбарининг бўладилар, гуруҳ раҳбарининг асосий вазифаси ўзига бириктирилган гуруҳдаги болаларга тарбиявий таъсирини ташкил этиши лозим. Синф раҳбари ўқувчиларга комплекс ёндашиши лозим. Синф раҳбари ота-оналар билан ҳамкорликда бўлиб, болаларнинг билим даражаси қай даражада эканини, уларнинг ахлоқ-одоби, ютуқлари ва камчиликлари уларнинг тарбияси билан шуғулланади. Ўқитувчи томонидан шуларга эътибор берилса, Педагог билан ўқувчи ўртасида конфликт пайдо бўлишни бартараф этади. Ўқувчи-билан ўқитувчи ўртасида контакт яъни масофа бўлиши лозим. Ўқувчи ўқитувчисига нисбатан ҳурмат, эҳтиромли бўлиши, керак. Конфликтология, педагогика, психолия, ва мология, маънавият ва сотсиология фанлари билан чамбарчас боғлиқдир, ва шу фанлар билан биргаликда ҳамкорликда иш олиб боради. Ўқувчиларни ҳар томонлама тарбиялайди. Конфликтология шу фанлар билан биргаликда ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида муносабатларни, муомола одоби, бирбирини тушуниш, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги хурмат, иззат, конфликтларни бартараф этиш куникмаларини ўргатади. Педагогик конфликтология фани сифатида аввалом бор ўқитувчининг касбий-аҳлоқий фазилатларидан бири талабчан ва адолатли бўлишдир. Ўқитувчи авволо ўзига нисбатан талабчан бўлмоғи керак, шундагина унинг болага нисбатан қуяётган талаблари ўринли, самарали бўлади. Педагогнинг талабчанлиги адолатлилик билан ўзвий боғлиқ бўлмоғи лозим. Шу билан биргаликда ўқитувчи адолатли бўлиши, ўқитувчининг ахлоқий фазилати ҳисобланса, иккинчи томондан ўқувчиларга тарбиявий таъсирини баҳолашнинг мезони ҳисобланади. Ўқувчининг билим савиясини ҳамда хулқини баҳолашда ҳам ўқитувчидан адолатли бўлиш талаб этилади. Ўқитувчи маъсулиятли бўлиши, ва унинг зиммасига бола шахсини баркамол инсон сифатида тарбиялаш маъсулияти юкланади. Педагог мана шу юқоридагиларга риоя қилиб иш олиб боргандагина ўқитувчи билан ўқувчилар орасида конфликт пайдо бўлмайди. Download 159.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling