1-mavzu. Pedagogik konfliktologiyaning mohiyati, obyekti, predmeti, maqsadi, vazifalari va fan sifatida paydo bo’lishi


-mavzu: Agressiya va zo’ravonlik haqida tushuncha. Uning mohiyati


Download 159.9 Kb.
bet7/26
Sana22.01.2023
Hajmi159.9 Kb.
#1109416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
pedddddddddd

6-mavzu: Agressiya va zo’ravonlik haqida tushuncha. Uning mohiyati
Agrеssiya va zo‘ravonlik o‘zaro bog‘liq tushunchalar bo‘lib, inson kayfiyatida agrеssiv holatlarning o‘sib borishi va to‘planishi oqibati sifatida zo‘ravonlikka olib kеlishi mumkin. Lotin tilida agrеssiya “hujum qilish” ma`nosini anglatadi. Agrеssiya inson xaraktеrida tug‘ma va tabiiy bir elеmеnt sifatida, xuddi shuningdеk, agrеssiyadan asli uzoq odamning favqulodda vaziyatda o‘z emotsiyalarini tuta bilmasligi, ularni nazorat qila olmasligi oqibatida vujudga kеlishi mumkin.
Агрессия ва зўравонлик ўзаро боглик тушунчалар бўлиб, инсон кайфиятида агрессив холатларнинг ўсиб бориши ва тупланиши оқибати сифатида зўравонликка олиб келиши мумкин. Лотин тилида агрессия “ хужум қилиш” маъносини англатади. Агрессия инсон характерида туғма ва табиий бир элемент сифатида, худди шунингдек, агрессиядан асли узоқ одамнинг фавқулодда вазиятда ўз эмотсияларини тута билмаслиги, уларни назорат қила олмаслиги оқибатида вужудга келиши мумкин.Конфликтли вазиятларда кўпчилик ўз инстинктлари ва хиссиётлари асосида ўзини тутишга ўрганиб колган. Бундай холни кўпчиликкабўл қилади ва айнан мана шу юл тугри деб билади. Шу боис, конфликтли вазиятда зўравонлик ишлатилса, бировнинг хаётига
тахдид солинса, жисмоний куч ишлатиш кулланилса, кўпчилик, зиддият мавжуд эканлигини хисобга олган холда, бу вазиятларда “кечиримли бўлиш" лозимлигини, бундай холатнинг келиб чиққанлигини англаш мумкинлигини таъкидлашади. Аммо, хар қандай вазиятда хам бировнинг хаёти, унинг соглигига зўравонлик ўтказиб бўлмаслигини унутишади.
Зўравонлик аслида инсон характерининг қусури, унинг камчилиги хисобланади. Одам ўз хиссиётлари устидан назорат ўтказа олмаслиги, ёки ўзини тия билмаслиги унинг зўравонликка ружу куйишига асос бўлиб хизмат қилади. Зўравонлик инсоннинг кучли эканлигини эмас, балки аксинча унинг кучсиз ва иродасиз эканлигини курсатади. Шу боис, ўқитувчи ўз ўқувчиларига зўравонлик ўтказганда, бундай зўравонлик иродасизлик белгиси сифатида бахоланиши табиийдир.
Зўравонлик кулланилганда конфликтнинг яратувчанлик хусусияти эмас, балки вайрон этиш хусусияти фаол бўлади. Конфликтнинг вайрон этиш хусусияти эса инсонни стресс, депрессия, узгалардан ўзини олиб кочиш, хаётдан безиш, ўз кучига хаддан ташкари ишонч, бошқа тарафдан ўз кучига ишонмаслик, доимий жахлдорлик, жиззақилик, тажанглик, бесабрлилик, бесаромжонлик каби холатларга олиб келади.
Зўравонлик ишлатган инсонлар кўпчилик холларда маънавий жихатдан тула шаклланиб бўлмаган, маълум “комплекс"ларга эга бўлган, маънавий мажрух одамлардир. Улар аслида узларини жуда паст бахолашади, улар узларининг “ носоглом” эканликларини интуитив тарзда англашади, шу боис бу хусусиятларнинг мавжуд эканлигини курсатмаслик, ошкора этмаслик, бировлар мазкур “паст” бахоланишни билиб колмасмаслиги ва сезмаслиги учун, ташки куринишда ва муомалада, з^фавонлик юлини, агрессив усулни, жахл ва тахдидга асосланган “ўзини тутиш” юналишини танлашади. Улар айнан зўравонлик оркали узларининг кучларини курсатмокчи бўладилар, аммо рухан бундай одамлар рухий мажрух ва психологияси мурт одамлардир.
Педагогика ва психология билан оз-моз таниш бўлганлар дарров мана шу агрессия ортида инсоннинг узига ишончи мавжуд эмаслигини билиб олишади. Демак, ўзини зўравон ва жахлдор қилиб тутаётган одамлар аслида узлари характерида мавжуд бўлган “узига ишонмаслик" ни яширишга харакат қилаётган одамлардир. Улар бу нарсаларни тан олмаслиги, ёки англамаслиги хам мумкин. "Мен “зуръман, шунинг учун хамма нарсани қилавераман", деган акидага ишониши хам мумкин. Аммо зўравонлик харакатлари ортида турган барча мақсадлар, аслида, инсоннинг маънавий бушлиги, етук эмаслиги, тулаконли маънавий шаклланмаганлиги, унинг ўз эмотсионал холатини ва ўз харакатларини назорат қила олмаслиги, иродасиз ва бушлигининг ёркин натижаси ва намойиши хисобланади
Зўравонлик ва конфликтология сохалари ўзаро богланган масалалардан хисобланади. Аслини олганда конфликтологиянинг мустақил фан сохаси сифатидаги шаклланиши ва ривожланиб келаётганлигига кўп бўлганича юк. Шу боис инсон характери ва амалларига хос бўлган зўравонлик хам янги урганилаётган ва тан олинаётган сохалардан хисобланади.
Кўпчилик холларда конфликтни тушуниш учун мавжуд зўравонлик сабабларини англаш лозим бўлади. Чунки хаётда оилавий зўравонлик кўпрок учраб туради(5-илова). Зўравонлик нима оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билган одам уни енгиллик билан, уйламай кулламайди. Зўравонликдан воз кечиш - конфликтда ижобий натижага асос бўлади. Энг мухими, зўравонлик -зидсиятнинг ечими бўла олмаслиги, зўравонлик зидсият хамда муаммони хал этмаслигини англаш даркор. Хар қандай кучли конфликт хам, томонларнинг жуда қаттик ўзаро тўқнашуви хам зўравонликни ишлатиш ва куллаш учун асос бўла олмайди. Шу боис, каттик тўқнашув, яъни зиддият зўравонликка олиб келади, деб уйлаш хато ва нотугридир.
Баъзи инсонлар туғилишиданок ўзининг характерида агрессияга мойилликни намоён эта бошлайди. Бирок бундай инсонлар хам болалигиданок маънавий, педагогик-психологик нуктаи назардан яхши ва тугри тарбия қилинсалар, улар узларини агрессияни чеклаш хамда бировларга тахдид солмаслик даражасида ушлаб туришга эришадилар. Маънавий етуклик — зўравонликка қарши каратилган ва уни енга оладиган юл хисобланади.
Табиий агрессияга мойиллик ўзини турлича намоён қилади. Масалан, қарияларнинг хаётдан чарчаши оқибатида яқинлари, кариндошларига нисбатан
бўлган агрессияси, тажрибасиз ёш ўқитувчи ўқувчиларига авторитар услубда ёндашган холда, хар доим ўз топқирликларини мажбурий бажаришга ва буйруғона фикрларини ўқувчиларга сингдиришга харакат қилиши ва эр ўз хотинини вақти-вақти билан уриб туришни уни “тарбиялаш" усули сифатида бахолаши ва ўз “ фалсафаси'га ишониши, рашк оқибатидаги агрессия(5-илова), 14-15 ёшли угил болаларнинг кучама-куча жанг уюштиришлари, тапаба-ёшлар уртасида бир-бирини кура олмаслик оқибатида - бўлар турли агрессия куринишларидир.



Download 159.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling