1-mavzu. Pedagogik konfliktologiyaning mohiyati, obyekti, predmeti, maqsadi, vazifalari va fan sifatida paydo bo’lishi


-mavzu. Nizo, uning mazmuni va turlari


Download 159.9 Kb.
bet5/26
Sana22.01.2023
Hajmi159.9 Kb.
#1109416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
pedddddddddd

4-mavzu. Nizo, uning mazmuni va turlari.
Nizoning to‘rt turlari; nizolar oldini oluvchi xabarlar; nizolarni hal qilishga yondashishlar; V.M.Afankovaning nizo haqidagi fikrlari; nizolarning subyеktiv hususiyatlari va pеdagogik-psixologik asoslari; nizoli vaziyatning obyеktiv mazmuni; pеdagogik-psixologik konfliktologiyani nazariy tahlil qilishdagi dastlabki xulosalar; nizoli vaziyat ishtirokchilarining turli himoyalanish shakllari; nizoning rivojlanishi borasidagi bosqichlari haqidagi bilim va tasavvurlarini oshirish.
Низодан педагогик жараёнда моҳирона фойдаланиш учун албатта назарий билимларга эга бўлиш керак: унинг динамикасини ва унинг барча ташкил қилувчиларини яхши билиш керак. Низоли жараён тўғрисида фақатгина ҳаётий тасаввурларга эга бўлган инсонга низодан фойдаланиш теҳнологияси тўғрисида гапириш фойдасиздир. Низо – истаклари, қизиқишлари, қадриятлари ёки тушунчалари мос келмаслиги сабабли юзага келадиган икки ёки ундан ортиқ субъектлар ўртасидаги ижтимоий ўзаро алоқалар шакли (субъектлар индивид/гуруҳ/ўз ўзи билан– ички низолар ҳолатларида бўлади. "Низо" ва "низоли вазият" тушунчаларини ажратишни билиш керак, улар ўртасида катта фарқ бор. Низоли вазият – ижтимоий субъектлар ўртасида ҳақиқий қарама-қаршиликни юзага келтирувчи инсонлар манфаатларининг мос келмаслиги. Асосий белгиси – низо предмети юзага келиши, лекин ҳозирча очиқ фаол курашнинг йўқлиги. Яъни тўқнашув ривожланиши жараёнида низодан олдин ҳар доим низоли вазият юзага келади, унинг асоси ҳисобланади. Низоларни тўрт турлари кўрсатилади:  ички шаҳсий – шаҳснинг кучи бўйича таҳминан тенг мотивлари, қизиқишлари, ишқибозлиги, манфаатларининг курашини акс эттирувчи;  шаҳслараро – ўз ҳаётий фаолиятида қарама-қарши мақсадларни амалга оширишга интилувчи шахсларни ифода этади;  гуруҳлараро – бири-бирига мос келмайдиган мақсадларни кўзлаган ва уларни амалга ошириш йўлида бир-бирига тўсқинлик қилувчи ижтимоий гуруҳлар низо томонлари сифатида иштирок этишлари билан ажралиб туради;  шаҳсий-гуруҳли – шаҳснинг ҳулқи гуруҳ қоидалари ва умидларига мос келмаслиги ҳолатларида юзага келади. Низони олдиндан кўра билиш учун аввал қандайдир қарама-қаршилик, келишмовчилик мавжуд бўлган ҳолларда юзага келадиган муаммо мавжудлигини аниқлаб олиш керак. Шундан кейин, низоли вазиятнинг ривожланиш йўналиши аниқланади. Низоларни ҳал қилишга икки хил ёндошув мавжуд: – биринчиси – мавжуд илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш; – иккинчиси – низолар ривожланиши қонуниятлари билимларини ва уларни олдини олиш ва бартараф қилиш усулларини эгаллаш; (анча қийин йўл, аммо анча самарали, чунки турли низолар барчасига бартараф қилиш йўлларини кўрсатиш мумкин эмас). В.М.Афонькова низоларга педагогик аралашишнинг муваффақиятлилиги педагогнинг қарашларига боғлиқ бўлади деб таъкидлайди. Бундай қарашлар камида тўртта бўлиши мумкин: · низога авторитар аралашиши ёндошуви – педагог низо – бу ҳар доим ҳам ёмон эмаслиги ва у билан курашиш кераклигига ишончи бўлмаган ҳолда уни бостиришга ҳаракат қилади; · нейтралитет ёндошиш – педагог тарбияланувчилари ўртасида юзага келадиган тўқнашувларни сезмасликка ва аралашмасликка ҳаракат қилади; · низодан қочиш – педагог низо – бу юзага келган вазиятдан қандай чиқишни билмаслиги сабабли болалар билан унинг муваффақиятсиз тарбиявий ишлари кўрсаткичи деб ишонади; · низога мақсадга мувофиқ аралашиш - педагог тарбияланувчилари жамоасини яхши билишига, тегишли билим ва малакаларига таяниб низо келиб чиқиши сабабларини таҳлил қилади, уни бостириш ёки маълум даражагача ривожланиб бориши тўғрисида қарор қабул қилади. Ўқув фаолияти шароитларидаги низолар турли хилдаги низолар бўлади. Педагогика соҳаси шахсни мақсадга мувофиқ шакллантириш барча турлари тўпламидан иборат бўлади, унинг моҳияти эса ижтимоий тажрибани ўргатиш ва ўзлаштириш бўйича фаолияти ҳисобланади. Шунинг учун айнан мана шу эрда педагог, ўқувчи ва ота-оналарнинг кўнгил ҳотиржамликлари учун қулай ижтимоийпсихологик шароитлар яратиш зарур. Низонинг ривожланиб боришида қатор босқичлар мавжуд: 1. Тахмин қилувчи босқич – манфаатлари тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган шароитлар билан боғлиқ. 2. Низонинг пайдо бўлиш босқичи – турли гуруҳлар ёки алоҳида инсонлар манфаатларининг тўқнашуви. 3. Низонинг этилиши босқичи – манфаатлари тўқнашуви муқаррар бўлиб қолади. 4. Низони англаб этиш босқичи – жанжаллашувчи томонлар манфаатлари тўқнашувини фақатгина сезибгина қолмай, балки англаб ҳам эта бошлайдилар.
Ўзбек тилининг изоҳли лўғатида низо тушунчаси қуйидагича талқин қилинади:

“Низо – бу ўзаро келишмовчилик ёки қарама – қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат; иҳтилоф, нифоқ”.


Адоват, иҳтилоф, нифоқ туфайли ўзаро жанжаллар содир бўлади. Одамлар жанжал ҳақида ўйлаганларида душманлик, қўрқитиш, босқинчилик, тортишув каби нохушликларни назарда тутишади.
Бошқарув жараёнида низо – бу раҳбар ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.
Ишлаб чиқаришда низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Улардан:


  • меҳнатни ташкил қилишда камчиликларни;


  • ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилмагани;


  • ёмон меҳнат шароитларини;


  • меҳнат ҳақидаги қонунларни бузишни;


  • раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини;






Download 159.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling