1-мавзу: Педагогиканинг предмети ва илмий-тадқиқот методлари


Download 93.5 Kb.
bet5/9
Sana26.01.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1125354
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-маъруза

Педагогика назарияси – таълим ёшидаги болалар, ўсмирлар ва ўспиринларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш масалаларини ўрганади.

  • Педагогика тарихитаълим-тарбияга оид педагогик фикрларнинг ривожланиш, тараққий этиш тарихини, шахсни ўқитиш ва уни тарбиялашнинг тарихий шаклларини, шунингдек, асрлар давомида педагогик жараёнда қўлланилиб келинган метод ва воситаларни ўрганади.

  • Мактабгача таълим педагогикаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.

  • Бошланғич таълим педагогикаси – бошланғич синфлар ўқувчиларини тарбиялаш, таълим бериш, уларнинг ўзига хос психологик, физиологик хусусиятларини тадқиқ этиш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотга етказиш масалаларини ўрганади.

  • Коррекцион (махсус) педагогика – ривожланишида турли психологик ва физиологик нуқсонлари бўлган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан боғлиқ муаммоларни ўрганади. Коррекцион педагогика таркибига турли соҳалар киради. Яъни:

    1. Сурдопедагогика ва сурдопсихология – эшитиш қобилияти бузилган болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

    2. Олигофренопедагогика ва олигофренопсихология – ақли заиф болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

    3. Тифлопедагогика ва тифлопсихология – кўриш қобилияти бузилган болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

    4. Логопедия ва нутқий бузилишлар психологияси – нутқи, моторли-ҳаракатланиш доирасида мураккаб нуқсонлар бўлган болалар (кўр, соқов ва кар болалар)ни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

    6. Методика хусусий фанларни ўқитиш хусусиятларини ўрганади
    7. Педагогик маҳорат бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, такомиллаштириш муаммоларини ўрганади.

    Download 93.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling