1-мавзу: Педагогиканинг предмети ва илмий-тадқиқот методлари


Download 93.5 Kb.
bet2/9
Sana26.01.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1125354
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-маъруза

Қулдорлик тузумида эркин бўлмаган кишилар (қуллар)нинг ҳақ-ҳуқуқлари чекланганлиги боис тарбия тизими фақатгина қулдорлар, уларнинг фарзандлари учун хизмат қилган.
Феодал тузумда педагогик ғоялар феодаллар манфаатини ифода эта бошлади. Мазкур давр педагогик жараённи ташкил этишда диний ғоялар етакчи ўрин эгаллаши билан тавсифланади. Ижтимоий ҳаётда диний муассасалар (Ғарбда черков, Шарқда эса мачитлар)нинг роли оша бориб, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ишлари асосан шу масканларда ташкил этилди. Гарчи дунёвий ғояларни илгари суриш, илмий назарияларни яратиш ва тарғиб этишнинг дин пешволари томонидан қораланиши каби ҳолатлар ҳам кўзга ташланган бўлса-да, аммо савдо-иқтисодий алоқалар кўламининг кенгайиши, табиий офатларга ҳарши кескин чора кўриш эҳтиёжи илмий билимларнинг ривожлантириш ҳаётий зарурият эканлигини исботлади.
Савдо, ҳунармандчилик ва мануфактура негизида ривожланиб бораётган ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш йўлидаги амалий ҳаракатлар бу борадаги муваффақият мураккаб техникани бошқара оладиган шахсни шакллантириш эвазига ҳал этилиши тасдиқлади. Бу даврда илғор, прогрессив педагогик ғоялар илгари сурилди.
Айнан шу даврда педагогика фани асослари муайян тизимга солинди ва илмий жиҳатдан асосланди. Шахсга таълим бериш, уни тарбиялашга оид қарашлар янада бойитилди; таълим тизимига илм-фан, техника янгиликларини тадбиқ этиш, ўқитишни янги тизим (изчил, узлуксиз, асосланган) асосида ташкил этиш каби ғоялар илгари сурилди.
Собиқ Шўро даврида педагогика фани мазмунан илм-фан, техника ва технология ютуқлари асосида бойиб, таълим муассасалари тизими шакллантирилди, ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантириш назарияси асосланди. Бироқ, мазкур назария ғояларини амалиётга тадбиқ этишнинг пухта асосланган механизми яратилмади.
ЎзРда мустақиллик йилларида “таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш” давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Асосий эътибор юксак маънавий ва ахлоқий талабаларга жавоб берувчи, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилди.
Демак, педагогика фани мавжуд шароитда баркамол шахс ва малакали мутахассисни тайёрлашга йўналтирилган ижтимоий ҳракат истиқболлари, бу борадаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини ўрганади.

Download 93.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling