1-мавзу: Педагогиканинг предмети ва илмий-тадқиқот методлари


Download 93.5 Kb.
bet7/9
Sana26.01.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1125354
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-маъруза

Педагогик таҳлил. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида ушбу методни қўллашдан кўзланган мақсад танланган муаммонинг фалсафий, психологик ҳамда педагогик йўналишларда ўрганилганлик даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, тадқиқотчи илгари сураётган ғоянинг назарий жиҳатдан ҳаққонийлигини асослашга хизмат қилади.
Суҳбат методи педагогик кузатиш чоғида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. Суҳбат индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда ўтказилади. Суҳбат жараёнида ўқувчиларнинг имкониятлари тўла намоён билишга эришиш муҳим.
Анкета (французча “текшириш”) методи ёрдамида педагогик кузатиш ва суҳбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. Бу методи ҳам тизимланган саволлар асосида респондентлар билан мулоқотни ташкил этишга асосланади. Саволларга жавоблар, одатда, ёзма равишда олинади. Ўрганилаётган жараён моҳиятидан келиб чиққан ҳолда анкета саволлари қуйидагича бўлади: 1) очиқ турдаги саволлар (эркин, батафсил жавоб бериш учун имкон яратадиган саволлар); 2) ёпиқ турдаги саволлар (“ҳа”, “йўқ”, “қисман” ёки “ижобий”, “қониқарли”, “салбий” ва ҳоказо тарздаги жавоб вариантларини танлашга имкон берадиган саволлар).
Интервью респондент томонидан тадқиқ этилаётган муаммонинг у ёки бу жиҳатини ёритувчи ҳодисага нисбатан муносабат билдирилишини таъминлайди. Интервью респондент эътиборига туркум саволларни ҳавола этиш асосида ўтказилади. Интервью жараёнида олинган саволларга нисбатан тадқиқотчи томонидан муносабат билдирилиши унинг самарасини оширади.
Таълим муассасаси ҳужжатларни таҳлил қилиш. Педагогик ҳодиса ва далилларни текшириш мақсадида таълим муассасалари фаолияти мазмунини ёритувчи маълумотларни текшириш мақсадга мувофиқдир. Таълим муассасаларида узлуксиз таълимни ташкил этишга оид ҳужжатлар талабларининг бажарилиш ҳолатини ўрганиш, эришилган ютуқ ҳамда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва таълим муассасаси педагогик тажрибасини ошириш мақсадида қўлланилади.

Download 93.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling