- Таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро муносабатлари интенсивлиги, типи ва хусусиятларини, шунингдек таълим олувчи ТМдаги таълим жараёнидаги реал шароитлардаги ўзаро муносабатлари;
- Таълим жараёни қатнашчиларининг ахборот-коммуникация технологияларини жараёнга қўллаш ҳоҳиши ва иродаси;
- Таълимдаги парадигма, методик ёндошувлар ва педагогик постулат (исботсиз қабул қилинадиган лекин бирор асоси бўлган принцип ёки қоида)ларнинг ўзгаришига, «билим бериш» фалсафасидан «билимларни олишни ва қўллашни ўрганиш» фалсафаси томон бўлаётган ўзгаришларга психологик тайёргарлик.
Интеллектуал ташкил этувчиси - Педагогик жамоанинг умумий касбий салоҳияти;
- Таълим жараёнида олға сурилаётган илғор йўналишлар;
- ТМнинг ахборот-таълимий майдонини ривожлантиришга, ўзининг педагогик салоҳияти ва имкониятларини оширишга ҳамда мукаммаллаштиришга бўлган ҳоҳишнинг мавжудлиги.
ТМАМ таркибига кирадиган компьютерли иш ўринлари
ТО ва ТБ иш ўринлари
Раҳбириятнинг иш ўринлари
Ота-оналар, ҳоҳловчилар ва қизиқувчилар учун иш ўринлари
ТО ва ТБ иш ўринлари:
Компьютер синфида 20-25 иш ўрни бўлади(барча компьютер техникасидан фойдаланиб ўтиладиган фанлар учун);
Компьютер, мультимедиали интерактив видеопроектор ва ТБнинг кўчма иш ўрни (аудиторияда ўқув услубий ва табиий-илмий тажрибаларни ўтказиш учун);
АРМда сканер, оқ-қора ва рангли принтер уланган компьютерлар (дидактик материаллар тайёрлаш, фойдаланиш ва тарқатиш учун).
Раҳбариятнинг иш ўринлари
Раҳбарлар, бўлим мудирларининг хонасида принтер, сканер, Интернетга уланган компьютерлар (бошқариш, иш юритиш, назорат, ўқув жараёнини меъёрий ва иш хужжатлари билан таъминлаш учун)
Ота-оналар, ҳоҳловчилар ва қизиқувчилар учун иш ўринлари: ТМсининг ихтиёрий жойида муассасанинг ахборот майдонига кириш учун иш ўринлари ёки ТМАМ Интернет орқали кириш имкониятини яратиш
Do'stlaringiz bilan baham: |