1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/28
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1782203
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
1 amaliy RI

планета.ру ва Боомбастер 2012 йилда ташкил қилинганлар. Ҳозирги пайтда 
эса бундай платформаларнинг сони 30 дан ошиб кетган. Планета.ру 
томонидан саккиз мингта лойиҳага 660 млн рубл йиғилган бўлса, 
Боомбастертомонидан ҳудди шу вақт интервали давомида 1,5 мингта 
лойиҳага 330 млн рубл йигилган. Аммо ҳудди шу даврнинг ўзида таниқли 
хорижий краудфундинг платформа Киcкстартер томонидан 3 млрд доллар 
маблағ йиғилиб, 126 мингта муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилган.
Корпоратив бошқарув учун муҳим аҳамиятга эга бўлган технология 
блокчейн бўлиб, у нафақат виртуал пуллар бўйича операцияларни амалга 
ошира олади, балки у янги турдаги бизнеснинг архитектураси ҳам бўла олади. 
Рақамли иқтисодиётнинг келажакда ривожланишида ушбу прогрессив 
технология дунё миқёсида янада оммабоп бўлиб кетиши кутилмоқда. Булутли 
технологиялар ҳам келажак корпоратив ва молиявий бошқарув учун алоҳида 
аҳамиятга молик бўлиб, виртуал иқтисодиёт учун янгидан-янги ва кутилмаган 
имкониятлар яратмоқда. Маълумотларни булутли услубиятда сақлаш ва он-
лине технологиялардан фойдаланиш маълумотлар ҳавфсизлигини таъминлаш 
ҳамда операцион ҳаражатларни кескин қисқартиришга шарт-шароитлар 
яратмоқда. Масалан, ҳозирги кунда Амазон булутида 10 мингта серверни 
ижарага олиш соатига таҳминан 90 долларга тушмоқда. Бу эса ушбу турдаги 
ҳизматларнинг нархини янада пасайишини башорат қилишга ва 
республикамизда ҳам бундай технологияларда кенг миқёсда имкон беради 
ҳамда кейинчалик бу технологиялардан кичик ва ўрта бизнес ҳам бемалол 
фойдалана олади.
Виртуал реаллик (виртуал реалитй, ВР) ва қўшимча виртуал реаллик 
(аугментед реалитй, АР) технологияларининг ривожланиши ҳам келажак 
трендларидан бири бўлиб, уларнинг ишлаб чиқаришга бўлган таъсири борган 
сари салмоқли бўлиб бормоқда. Бундай технологиялар ишчи ва хизматчиларга 
машина ва механизмларнинг ички тузилишини кўриш ҳамда уларнинг 
фаолиятини кузатиш имконини берадилар. Масалан, Гиги Cапитал 
компаниясининг баҳолашича, АР бозорининг ҳажми 2016 йилда 1 млрд 
доллар бўлган бўлса, 2020 йилга келиб 90 млрд га этиши мумкин экан. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling