1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида


-мавзу: Педагогик тадқиқотларнинг методологик таъминоти, педагогик рефлексия


Download 65.87 Kb.
bet9/20
Sana08.04.2023
Hajmi65.87 Kb.
#1341920
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
9-мавзу: Педагогик тадқиқотларнинг методологик таъминоти, педагогик рефлексия

Фаннинг тараққиёти шунингдек педагогик тадқиқотларни самарадорлигини унинг методологик таъминотига боғлиқ. Олдинги бобларда таъкидланганидек, бир асрдан ортиқ барча ижтимоий гуманитар фанларнинг методологик йўналишидаги субъективлик ҳолати фанни ўз предметидан, тарихий илдизидан маҳрум қилди. Аввало, шовинистик тизим учун, кейин шунга ўхшаш сиёсий ақидаларни асослаш учун хизмат қилди. Икки-уч авлод олимлар шу ғоя асосида шаклланди, фанга фидойилик халққа фидойилик сиёсатга хизмат қилиш деб тушунилди.


Акс ҳолда юзлаб миллатпарвар олимлар, уларнинг ғоясига эргашган зиёлилар қатағон қилинди. Маълумки кўҳна Шарқда маънавият, таълим, тарбиянинг устунлиги халқ педагогикасини бадиий оммалаштирганида, адабиёт(“адаб”- хулқ, одоб, “ёт” – фан таълимот) таълим тарбиянинг асосий воситасига айланганида, инсоний фазилатлар улуғланганида, илҳом манбаига айланганида, адабиёт ҳаёт дарслигига айланганида. Абулқосим Фирдавсий “Шоҳнома” асарида эллик подшохлик салтанати таълим тарбиясини ёритди, Саъдий Шерозий таълим-тарбия мазмуни методологиясини “Гулистон”, “Бўстон” ни адаб китоби деб атади. Алишер Навоий асарларида инсоншунослик таълимотига асос солди. Юсуф Хос Хожиб бахт саодат йўлини насрий мадҳ этди. Яъни, минг-минг йиллар халқимизнинг буюк алломаларининг илмий меросини миллий истиқлол ғояси асосида ўрганиш- қудратли манбаъ тадқиқотчилари кутмоқда.
ХХ асрда дунё зиёсидан, илмдан, тараққиётдан илҳомланган Чўлпон, Фитрат, Бехбудий каби маърифатпарварлар таълимот тахқирланди, ўзлари қатл эттирилди. Халқимизнинг минг-минг йиллик маънавий хазинасини йўқотишга уринилди. Ўз даврида уларнинг ватанпарварлиги, миллатпарварлиги жасорати бугунги илм аҳли учун ҳам намуна.
ХХ асрнинг 20-40 йилларидаги қатағонлар фанларнинг методологиясига тўла коммунистик ғояни, мезонни сингдиришга эришди.
Фанларнинг методологик таъминоти ҳақида фикр юритганда Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарининг кириш сўзидаги бир умумий фикрни мисол келтириш мумкин. “Инқилобдан кейинги турғунлик йилларидаги методология ўзининг илмий заифлигига биноан, ҳақиқатга нисбатан ёлғонлиги билан жуда узоқ яшади” (Вахоб Рахмон).
Масалан, педагогиканинг методологияси масаласида тадқиқот олиб борган Ўзбекистонда хизмат кўргатган фан арбоби профессор кўзига ёш олиб “қадрдонларим партия бизни алдади, минг бор кечиринглар фанимизни тўғри йўлга , миллатга хизмат қилишига тўғри йўл топинглар” деб зорланган эди.
Мустақиллик фанимизнинг ёрқин йўлини белгилаб берди. Маълумки, фан тадқиқотчидан инсоният учун, миллат учун Ватан учун фан учун фидоийликни талаб этади. “олимнинг ёстиғи тошдан бўлиши керак”деган қоида замирида ана шу ҳикмат мужассам. Буюк алломаларнинг ҳайт йўли, уларнинг бугун ҳам инсоният томонидан улуғланиши фаннинг қадр қимматини билдиради.
Фаннинг тарихида Арастудан кейил “иккинчи муаллим” деб дунё тан олган Абу Наср Фаробий бобомиздан сиз билимда юқорими ёки Арасту, деб сўраганларида “Агар мен ўша даврда яшаганимда Арастуга шогирд бўлар эдим”- деган экан.
Тадқиқотчи учун методологик манбаалардан бири буюк олимларнинг ҳайт йўли, фанга фидийилиги, уларнинг таълимотига нимадир қўша олганида, бугун ва келажак учун хизмат қиладиган илм яратганида. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон фанлар академиясининг йиғилишида мамлакатимиз Президентини Ислом Каримовнинг “илм фан мамалакат тараққиёти учун хизмат қилсин” мавзусидаги даъватий нутқи барча фанларнинг жумладан педагогиканинг истиқболини белгилаб беради.
Бу илм йўлига қадам қўйган ватанпарвар учун, йўлчи юлдуз бўлиб қолади. Академик Ислом Каримов таълимоти ижтимоий фан тадқиқоти учун муҳим методологик қўлланмадир. 21 аср фан асри эканлиги унда педагогиканинг ёрқин назарий йўли Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида белгилаб берилди. Дунёнинг етакчи олимлари эътироф этган “Тараққиётнинг ўзбек модели”да таълим тарбиянинг устиворлиги, таълим тарбиянинг бирлиги, фан тарихида ёрқин сахифа бўлиб қолади.
Китобдаги “Инсон қалбига йўл” таълимоти педагогика илми соҳасида хизмат қилаётганлар учун методологик асосдир.
Методологик таълимотда рефлексия фаншуносликнинг муҳим йўналишидир. Рефлексия (лотинча ортга муносабат) тафаккур, ўз-ўзини назорат қилиш , ўз ўзини билиш, яъни, инсоннинг назарий фаолиятининг шакли, қонуниятлари, ўз-ўзини таҳлил қилиши.
Педагогик рефлексия ўзига хос хусусиятга эга, чунки фаннинг предмети таълим, таҳсил, тарбия бўлгани учун ҳам ўзи ҳақида фикр юритиш уйғунлашиб кетади. Масалан, инженерлик педагогик псиҳологияси, табиат фанлари педагогикаси каби ҳар бир фанни педагогикаси маълум даражада шаклланган.
Педагогик рефлексия фаннинг шунингдек ҳар бир тадқиқотнинг назарий даражасини, ўзига хос қонуниятларини амалий аҳамиятини аниқлаш методологик мезонидир. Шахс ўз ўзини билиши, англаши муаммосини псиҳология ўрганади. Илмий тадқиқотда рефлексия фаннинг методологиясидир.

Download 65.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling