1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида
-мавзу: Ғарб халқлари мутаффаккир, олимларининг илм-фан ҳақидаги қарашлари
Download 65.87 Kb.
|
2-мавзу: Ғарб халқлари мутаффаккир, олимларининг илм-фан ҳақидаги қарашлари
Методологик таъминот ривожида Ғарб мамлакатлари халқларининг буюк мутафаккир олимларини ўзига хос ўрни бор. Мамлакатларнинг ижтимоий, иқтисодий тараққиётида фанлар муҳим омил бўлган, фанларни ривожи эса методологик таъминоти билан боғлиқ. Масалан, асосан Лакония Аттика давлатларидан иборат бўлиб ўзаро рақобат туфайли Афина (Қадимги Юнон давлати бош шаҳри), ва Спарта (Лакония давлатининг бош шаҳри) таълим- тарбия тизимининг ўзига хос тизими ва фан таркиб топган. Суқрот, Платон, Аристотел, Демокрит каби файласуфлар етишиб чиққанлар. Суқрот таълимотида маънавий комиллик билан жисмоний баркамоллик, дунёқараш билан амалий турмуш, сўз билан уйғунлиги алоҳида аҳамиятга эга. Унингча билим чексиздир. “Одам – дейди Суқрот, - ҳамма нарсага оқил, донишманд бўлолмайди, демак ким нимани билса шу соҳада оқил донишмандир”. Платонининг билиш назарияси унинг ғоялар таълимоти ва руҳ, жон ҳақидаги қарашларидан келиб чиқади. Билишни ақлий билиш, тафаккурий билиш ва ҳиссий билишга бўлади. Унинг фикрича ғоялар билимлар орқали билинади ва билимларни ҳам ғояларга нисбатан билиш мумкин. Платон диалектика борлиқ, борлиқнинг ҳақиқий мавжуд моҳияти ва ғоялар ҳақидаги таълимот деган хулсага келди. Платоннинг шогирди Аристотел диалектика ҳақидаги назарияни ривожлантирди. Унинг фикрича илмий билиш иккига бўлинади диалектал билиш ва ҳақиқий билиш. Ҳақиқий билиш тажриба орқали билиш дейди. У методология тушунчасини фанга киритган. Ғарб мамалакатлари ўрта асрларда тез ривожланишида фаннинг, фаншуносликнинг аҳамияти катта бўлди. Антик даврдан сўнг ўрта асарларда фан тараққий этди. Масалан инглиз олими Френсис Бекон (1601-1686), 1620 йили “Янги оргонон” (Билишнинг янги қуроли) асарини ёзди. Аристотелнинг Оргононидан фарқли равишда фаннинг вазифалари ва индукцияни янгича талқин этди. Бекон фикрича, индукция умумлаштириш жараёни сифатида сезгидан алоҳида далиллардан қадам-бақадам кўтарилиб, сакрашларсиз, тадрижий тарзда умумий ҳолатларга етиб боради. Бекон ушбу услуб моҳиятини муфассал ишлаб чиқди. Унинг таркиби қуйидагилардан иборат: 1. далилларни кузатиш; 2. уларни тартибга солиш ва ажратиш; 3. кераксиз далиллардан қутулиш; 4. асосий ҳолатларни аниқлаш; 5. тажриба асосида далилларни аниқлаш; 6. далилларни умумлаштириш. 7. Кузатиш жараёнида тадқиқотчи далилларни йиғади, илмий тажрибага таяниб, уларни текширади ва умумлаштиради. Француз олимларри Рене Декарт (1596-1650) фан тарихида рационализм асосчиси, ҳамма нарсага ҳақиқийликка эришишни оқилона ёндашишни тавсия этади. Шунингдек, Жон Локк, Жорж Беркли, Давид Юм, Иммуниал Кант, Гегел каби олимларнинг методологик таълимоти Европада фанларнинг тараққиёт омили бўлди. Уларни ҳикматлари жамланмасини илова қилиш илмий тадқиқотларга фойдали бўлади деган умиддамиз. Download 65.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling