1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида


Download 65.87 Kb.
bet1/20
Sana08.04.2023
Hajmi65.87 Kb.
#1341920
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида

Олдинги бобда халқ педагогикаси педагогиканинг “булоқбоши”, пойдевори эканлиги, қадимги нақллар, ривоят, афсона, ҳикоят ва достонларда объектив борлиқ мифалогик асосда ифодалангани қайд этган эдик. Унда кўпроқ умуминсоний масалаларга, оламни яралиши, табиат ҳодисалари, коинот ва одамзод алоқалари, инсон онги, тафаккури ва маънавиятнинг моҳияти мазмуни турлича ёритилган. Оламни билиб олинган қонунлари, нарса ва воқеаларнинг имкониятидан фойдаланганлар, англамаганларини илоҳийлаштирганлар.


Узоқ вақт илм-фан Ғарбдан Шарққа ўтган деган асоссиз ғоялар талқин қилиниб келинди, бугунги кунда мамлакатимиз ва жаҳон олимлари илм-фан Шарқдан Ғарбга нур сочганини исботламоқдалар. Мавжуд халқ оғзаки ижоди намунасидагина бунга мисол бўлмоқда. Ёзма манбалар “Авесто” каби қанчадан қанча алломалар номлари ва мероси даставвал македониялик Александр, сўнгра Грек – Бақтриянинг тўрт юз йиллик хукмронлиги, кейинроқ араб истилоси даврида йўқ қилиб юборилган бўлиши мумкин. “Юнонистонлик фалсафани фан даражасига кўтарган Арасту ўз фалсафий тизимини яратиш ва такомиллаштиришда “Авесто”дан фойдалангани маълум. Худди шунингдек, жаҳон мамлакатлари Хоразмийдан, Коперникни эса Улуғбекдан илҳомлангани ҳам рост”.
Олдинги бобда таълим-тарбия муаммоси, комил инсон модели масаласида дин ва фаннинг, педагогика ва тасаввуф тарихан узвий боғлиқлиги, жумладан, “Авесто”ни қиммати ҳақида илмий манбаларга асосан фикр юритдик.
Илмий билиш мавзуси “Моний даври” (милоднинг III-IV асри, асосчиси Моний 216-276 йилларда яшаган) фалсафий-илоҳий таълимотида ҳам яққол ифодаланган. Моний фикрича, икки дунё – “Зулмат ва зиё дунёси” мавжуд, биринчисида адолатсизлик, зулмат, зўравонлик ҳукм суради, иккинчиси абадий, доимий емирилмайдиган ҳақиққатлар дунёсидир. Моний таълимотида зардўштийлик, буддизм, иудизм ва христианликнинг асосий ғоялари, жамланган, уларнинг умумий тизими мифология, фалсафа, космогония, алхимия, астрономия ва бошқа ижтимоий-табиий билиш соҳалари билан боғлиқда баён этилган. Уйғониш даври мутафаккирлари Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний , Абу Али Ибн Сино, Мрзо Улуғбек каби мутафаккир олимлар, Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Нажмиддин Кубро, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд каби тасаввуф илмининг забардаст алломалари, Лутфий, Юсуф Хос Хожиб, Навоий, Бобур, Бедил, Машраб каби инсоншуносликни бадиий талқин ва тадқиқ этган алломалари илмий билишнинг кўпгина томонларини яратганлар. Аввало, уларнинг илмий фаолияти, фандаги яратувчанлик, ихтирочилик тимсоли замонамиз олимлари, изланувчилари учун илҳом ва ғурур қудрати. Бугунги кунда педагогик тадқиқ математикалаштириш долзарб муаммодир. Ўз даврда Ал. Хоразмий асарлари дидактикани математикалаштириш, илмий билишни математика тилида алгоритм тилида фанга хизмат қилаётган фикримиз далилидир.
Хоразмий табиий-илмий билиш соҳасидаги замондошларида илгарилаб кетди. У квадрат ва чизиқли тенгламаларни ечиш йўлларини, иррационал сон (жазр-олсам), икки алгебрик ифодани кучайтириш, кўпайтмаларни радикал келтириш, радикалларни кўпайтириш усулларини таърифлаб берди. Олим тенгламаларни ечиш усулларини ишлаб чиқди. Уларни олтита нусхага ажратиб, таҳлил қилди. Хоразмий ҳарфий белгиларни сўзлар орқали ифодалаган. Бундай белгилар сал кейинроқ, Европада XIV асрда ишлатила бошлаган. Олим ўн рақамли саноқ тизимида бажариладиган тўрт амалнинг ҳар бири ҳақидаги алгоритмик қоидани ҳам таърифлаб берган. Демак, Хоразмий дидактик тамойилларга Европа олимларидан етти аср олдин асос солган. Ал Хоразмий, Абу Али Ибн Сино педагогиканинг долзарб муаммоси таълим технологиясининг методологик пойдеворига асос солган. Педагогик воқеликнинг қонуниятларини математик тилда ёритиш методикасини ишлаб чиққан.
Аҳмад Фарғоний “Китоб фи усул илм ан нужум”, (“Австрономия усуллар ҳақида китоб”) “Ал Фарғоний жадваллари”, “Етти иқлим ҳисоби”, Устурлоб илмий тадқиқотнинг кузатиш, ўлчаш, қиёслаш, далилларни солиштириш, анализ ва синтез каби усуллардан фойдаланиш намунасидир.
Маълумки, методология тушунчасига илк таъриф Аристотелнинг “Оргонон” асарида берилган, Аристотел асарларини таҳлил этган Шарқда методология фанига катта ҳисса қўшган Абу Наср Форобийдир. Проф.
М.Хайруллаев “Абу Наср Форобий руҳий процесслар ва таълим-тарбия тўғрисида” (Т 1993 й) асарида: таълим, тарбия, категорияларининг арабча илк таҳлили; касб тарбиясининг ижтимоий, илмий моҳияти; маънавий-аҳлоқий қадриятлар; онгли тафаккурнинг аҳамияти каби педагогик масалалар таҳлил этилган. Шуниси ҳарактерлики Абу Наср Форобийнинг биоқувватлар ҳақидаги таълимоти ҳанузгача педагогик таҳлили ва тадқиқотини топганича йўқ.
Абу Райҳон Беруний (973-1048) нинг асарлари, илмий билиш ҳақидаги таълимоти таққослаш, далилларни бир-бири билан қиёслаш, натижаларни умумлаштириш ва фикрий эксперимент намунасидир. Ер шаърини ҳаритасини тузиш Америка китаъсини мавжудлигини башорат қилиши фикрий эксперименти қиёслаш натижасидир.

Download 65.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling