1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида


-мвзу: Педагогика тарихини фанлар тарихи билан боғлиқлиги


Download 65.87 Kb.
bet3/20
Sana08.04.2023
Hajmi65.87 Kb.
#1341920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
3-мвзу: Педагогика тарихини фанлар тарихи билан боғлиқлиги

Ҳар бир фаннинг тарихий тараққиёти, эришилган ютуқлар, унинг назарий ва методик асосининг ўзи методологик хусусиятга эга. Маълумки, кўпгина педагогик тадқиқотларда фаннинг ривожига ҳисса қўшган мутафаккирларнинг таълимоти методологик асос сифатида ифодаланади. Зеро, таълим – тарбия кишилик жамияти пайдо бўлгандан бошлаб пайдо бўлган, у тарихий, умуминсоний ва миллий ҳаракатерга эга. Бу борадаги тажрибалар, ғоялар, таълимотлар, қонуниятлар умумлашмаси ёзма ва оғзаки, ҳаётий анъаналар, қадриятлар шаклида келажак авлодларга ўтиб келган.


Ҳар бир давр, халқ, унинг олимлари фаннинг ривожига ўзининг ҳиссасини қўшган, ғояларни тўлдирган, таҳлил этган. У ёки бу соҳада илмларнинг тарихий тараққиёт таҳлилига фан тарихи дейилади. Фан тарихини ўрганилиши ҳақида профессор Н. Шермуҳаммедова: “ХIХ асргача фан тарихи алоҳида муаммо сифатида на файласуфлар, на бошқа соҳа олимлари томонидан етарли ўрганилмаган эди” деган хулосага келади ва “Фан тарихини ўрганиш ХХ асрда бошланган бўлсада, унга азалдан фалсафанинг ёки умумий маданият назариясининг бир бўлими сифатида қаралган” - деб ёзади. Бу фикр айрим фанларгагина тааллуқли бўлиши мумкин. Лекин IХ асрдаёқ Абу Наср Форобийнинг Арасту асарларининг таҳлили, Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон” асарлари, Алишер Навоий ва бошқа мутафаккирларнинг адабиётшунослик ҳақидаги тазкиралари, Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарида 50 подшолик даврида таълим-тарбияни ёритилиши фанлар тарихи ҳақида тарих эмасми?.
Жумладан, педагогика милоддан олдинги V-IV асрлардаёқ қадимги Юнонистонда таълим – тарбиячилик фаолияти, таълим – тарбия жараёни ифодаси эканлиги уни тарихийлигидан далолат беради. Инчунун, педагогик ғояларнинг тарихий тараққиёти, илмий асосланган қонуниятлар фанни ривожланиши учун методологик қўлланма бўлади. Ҳаёт синовларидан ўтган таълим – тарбия мазмуни, методлари, шакл ва воситалари педагогика фанининг равнақи учун мустаҳкам пойдевордир.
Мустақиллик тилимиз, динимиз, маданий бойликларимиздан баҳраманд бўлиш имкониятларини, ҳуқуқини берди. Бугунги кунда Ўзбекистонда педагогика тарихи бўйича алоҳида дарсликлар, ўнлаб ўқув қўлланмалари, рисола ва китоблар чоп этилди. Албатта, улкан маданий хазинани ўрганишга ҳар хил ёндашувлар мавжуд. Аммо, халқ педагогикаси ва педагогик меросни ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш методологияси ишлаб чиқилмаган.
Таъкидлаш лозимки, методология илмий билиш механизми, метод, усул ва воситалар йиғиндиси сифатида фанлар тараққиётининг омили, назарий асосидир. Албатта, ҳар бир объектив воқеликни, жумладан, тарихий тараққиётни ўрганиш мақсадидан келиб чиқадиган методологик тамойили мавжуд. Узоқ вақт педагогик меросни ўрганиш бир томонлама, камбағал, “пролетар” тарбияси тарихини идеаллаштиришга қаратилган эди. Бунга зид ижтимоий таълим – тарбия аёвсиз қораланарди. Яъни халқнинг маданий меросини ўрганишда миллат манфаати эмас, балки коммунистик таълимот тамойили устувор бўлган методологияга асосланилди. Жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётида таълим – тарбия тизимининг тутган ўрни таҳлил этилмади.
Тарих ўзи ҳақиқатдир, уни ошириб таърифлаш ва яшириб ифодалаш мумкин эмас. Ҳар бир даврда ҳам инсоният юксакликка интилиб яшаган.
Педагогика тарихининг методологик асосини ўрганиш халқимизнинг минг- минг йиллик таълим – тарбия борасидаги хазинасидан фойдаланиш имкониятини оширади, тарихий тадқиқотлар самарадорлигига эришилади, педагогиканинг тараққиёт истиқболини белгилашда илмий-методик йўриқнома бўлади.
Педагогика тарихи инсоншунослик фанлари билан узвий боғлиқдир.
Псиҳология тарихи турли ёшдаги одамларнинг туғилганидан умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахсни шаклланиши ҳамда ўзаро муносабат қонуниятларини ўрганади.
Социология жамиятни яхлит тизим сифатида ўрганади, ижтимоий ташкилотлар, жараёнлар ва гуруҳларни шу тизимнинг қисмлари сифатида таҳлил этади. Бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар ҳам инсондаги объектив ҳолатни ва уни умумий ривожлантириш юзасида баҳс юритади. Асрлар бўйи мавжуд қонуниятлар ўрганилади ва давр ўзгариши билан унинг ўзгаришига баҳо берилади.
Аммо инсонни тарбиялаш, уни ривожлантиришнинг аниқ қонуниятларини ишлаб чиқиш педагогика фанининг зиммасига тушади.
Педагогиканинг предмети шахсни ривожлантириш билан тарбия ўртасидаги қонуниятни аниқлаш ва шу асосда тарбиявий фаолиятнинг назарий ҳамда методик асосларини ишлаб чиқишдир. Демак, педагогиканинг предмети шахсни ривожлантириш ва таркиб топтириш жараёнидир. Яъни, педагогика шахсни муайян мақсадга қарата таълим-тарбия бериш, ривожлантириш, таркиб топтириш моҳияти ва қонуниятлари ҳақидаги фандир.
Маълумки, педагогиканинг асосий вазифаси бўлган тарбия ижтимоий ҳодисадир. У кишилик жамияти пайдо бўлгандан бошлаб мавжуддир.
Тарбиялаш, аввало, ижтимоий ҳаёт жараёнида йиғилган тажрибаларни авлодларга етказиб беришдир. Ижтимоий тажрибалар моддий ва маънавий қадриятлар йиғиндиси сифатида ижтимоий онгнинг турли шаклларида (фан, санъат, ахлоқ) шунингдек, ижтимоий муносабатлар хулқ-атвор ва фаолият тизимида мужассамдир.



Download 65.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling