1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида


-мавзу: Халқ педагогикасининг методологик асоси


Download 65.87 Kb.
bet4/20
Sana08.04.2023
Hajmi65.87 Kb.
#1341920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
4-мавзу: Халқ педагогикасининг методологик асоси

Фаншуносликда халқ педагогикаси педагогика фанининг сарчашмаси ва асрлар мобайнида яратилган, тўпланган ҳаётда олган, таълим-тарбиянинг мазмуни, комил инсон фазилатлари, ахлоқий, ақлий, нафосат, меҳнат, жисмоний экологик ва иқтисодий тарбия каби таълим-тарбиянинг таркибий қисмида ижтимоий моҳиятини, таълим-тарбия тамойиллари, таълим- тарбиянинг аниқ мақсадга қаратилганлиги, таълим-тарбиянинг ҳаёт билан, меҳнат билан боғлиқлиги, таълим-тарбияда ўзаро ҳурмат ва талабчанликнинг бирлиги, таълим-тарбияда ворисийлик тамойили, таълим-тарбиянинг изчиллиги кабилар.


Таълим-тарбиянинг методлари таълим-тарбияда ишонтириш методи, таълим-тарбияда ўрнак ва намуна методи, таълим-тарбияда амалий метод кабилар, таълим-тарбия шакл ва воситалари, оила тарбияси, маҳалла тарбияси, жамоа тарбияси кабилар халқ оғзаки ижоди, анъаналар орқали ривожланиб келган.
Халқ педагогикасида ворисийлик тамойили унинг ҳаётбахшлиги, авлоддан-авлодга ўтиши, ҳар-бир авлод ўз улушини қўшиши, уни ривожланишини таъминлаб келмоқда. Лекин бир асрга яқин таълим-тарбияда миллий илдизни қирқишга қаратилган сиёсат халқ педагогикасининг нодир манбаларидан маҳрум этди. Мавжудлари ҳам комунистик ғоя чиғириғидан ўтказилди. Ҳатто, “Алпомиш” достонини ўрганиш қораланди.
Инсоният қадим – қадимдан ўз даврига хос турмуш тарзига, моддий ва маънавий маданиятга эга бўлган. Даврлар ўтиши билан одамларнинг ҳаёт тарзи, меҳнат қилиш усули, қанчалик даражада моддий ва маънавий бойликларни яратиш ва кўпайтириб бориш билан боғлиқ кечган. Инсониятнинг тинимсиз меҳнат, маънавиятга ва маърифатга интилиши туфайли доимо ўсиб такомиллашиб, бориши босқичларини тарихда цвизилизация даврлари деб баҳоланади. Масалан, антик давр цивилизацияси, Шарқ цивилизацияси, Ғарб цивилизацияси, Ислом цивилизацияси, Христиан цивилизацияси кабилар.
Маълумки, цивилизация инсониятнинг иқтисодий, ижтимоий - сиёсий ҳаёти, турмуш тарзи, маънавий қиёфаси ахлоқи билим савияси, меҳнат қуроллари ва ҳоказо жиҳатлар ривожланиш даражасини ифодалайди.
У ёки бу цивилизация инсониятнинг яшаш учун кураши, меҳнати, қуролларини тақсими маънавият ва маърифатга интилиши ижтимоий - сиёсий, ахлоқий - ҳуқуқий муносабатлари асосида тавсифланганидан тарихий бир давр.
Демак, ҳар-бир давр инсониятнинг таълим-тарбия борасидаги, тажрибаларининг натижаси, унинг ривожланиб бориши билан ҳаракатерланади.
Зеро, таълим-тарбия кишилик жамияти пайдо бўлганидан бошлаб пайдо бўлгна, меҳнат ҳаёт тажрибаларини ёш авлодга ўргатиш зарурати асосида алоҳида инсоний фаолият соҳасига айланган. Ҳар бир жамиятда маънавий қудрат омили сифатида такомиллашиб борган.
Одамзоднинг биологик, ижтимоий ва маънавий камолоти тарихий тараққиёт босқичлари, шароит ва имкониятлари эҳтиёжларининг кўзгусидир.
Ижтимоий борлиқ ижтимоий онгни белгилайди деган фикр инсониятнинг минглаб йиллар амалга оширган тажрибасини умумлаштиришдан келиб чиққан илмий хулосадир. Инсоннинг маънавий олами асосан ижтимоий тараққиётнинг таълим-тарбиянинг маҳсули бўлса ҳам, у ўз навбатида жамият тараққиётига ниҳоятда таъсир кўрсатаётган уни белгилаб берадиган омилдир. Жамият тараққиётининг ҳар бир янги босқичи кишиларнинг маънавий камолотида янги даврнинг юзага келтиришдир. Ана шу ижтимоий ҳаёт унда таълим-тарбиянинг ўрни ва моҳияти, халқнинг орзу истаги эртак, достон, халқ қўшиқларида ўз ифодасини топган.
Жамиятнинг маънавий камолоти ўз-ўзига стихияли амалга ошмайди. Ҳар бир тузум, давр муайян мақсадлар талаб ва эҳтиёжлар асосида таълим-тарбия тизимини жорий этади, кишиларнинг маънавий камолотини ташкил этади, унга мазмун ва муайян йўналиш беради. Шунга асосан инсон таълим-тарбиясининг бирор тизими, усуллари ва шакллари келиб чиққан. Тараққиётнинг ҳар бир босқичида инсон маъанавий камолоти, унинг шакл воситалари қай даражада эканлигини аниқлаш, қандай бўлиши кераклагини белгилаш, англаш муҳим аҳамиятга эга. Халқ педагогикаси ана шу ижтимоий турмушни мадҳ этади.
Бу узоқ давр таълим трабия тизими алоҳида ўрганилмаган бўлсада халқнинг турмуш маданиятинининг ривожланиш даражаси, анъаналар, мақол ва ривоятлар, халқ педагогикаси изчил тараққий этганидан таълим-тарбия ҳақидаги тажрибалар, ғоялар, қонуниятлар, халқнинг бу борадаги мероси халқ педагогикаси деб аталган бутун бир тафаккур хазинасидир.
Саратонда, саҳарда толиқиб, ташна қолган одам шарқираган булоқни кўрганда қандай хурсанд бўлса, мусаффо чашма сувидан ичиб қанчалик роҳатланса маънавиятга ташна одам ҳам халқ педагогикасидан шундай туганмас ҳузр олади, баҳра олади. Халқнинг ҳар бир ҳикмати машъала қалбларга қуйиладиган бир зиёдир. Инсон боласини ёмонликдан нафратланиш ва яхшиликдан фахрланишга ва комилликка интилишга етаклайди.
Халқимизнинг илмий дониши, манавий хазинасини қанча кўп ва кўп ўзлаштирсак фикрмиз қувватти ошади, ҳаёти шунчалик равшан бўлади.



Download 65.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling