1-мавзу. “Сиёсий элита ва етакчилик” фанининг предмети ва вазифалари


Download 53.99 Kb.
bet2/7
Sana23.04.2023
Hajmi53.99 Kb.
#1391797
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Cиёсий элита (2)

Фаннинг мақсади: ҳар бир жамиятда сиёсий элита ва етакчилик ҳодисасини ўрганиш, унинг таркибий тузилмалари, ишлаш қонунлари, ҳокимиятга келиши ва бу кучни сақлаб қолиш ёки ҳукмрон қатлам сифатида қонунийлаштириш, жамият ривожидаги ролини, элитанинг жамият тараққиётига таъсирини ўрганишдан иборат.
ЭЛИТОЛОГИЯНИНГ ТУЗИЛИШИ
Элитология фанининг тузилиши: элита фаолиятининг қонунлари, ушбу тизим элементларининг ўзаро таъсири, унинг турли таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқлик, ушбу таркибий қисмларнинг ҳар бири элитага нисбатан ажралмас ҳодиса сифатида ҳаракат қилиш роли, алоқа қонунлари ва ушбу тизим элементларининг бўйсуниши, тизимнинг ривожланиш қонунлари, унинг бир даражадан иккинчисига, юқорироқ бўлган тизим ичидаги янги турдаги уланишларга ўтиши.
Элитологияда умумлаштиришнинг энг юқори даражаси бўлган фалсафий элитологияга элитологик онтология, элитологик эпистемология (шу жумладан қадимги оккултизм, эзотерик эпистемология), элитологик фалсафий антропология, элитологик персонализм киради. Элитологияда катта ўрин элита социологиясига тегишли. Сиёсий элитология эса энг кўп тадқиқотчиларни жалб қилади.
Элитологиянинг иқтисодий, маданий, диний, ҳарбий элиталарни ўрганиш каби муҳим бўлимлари ҳақида гапирмаслик мумкин эмас, чунки инсон фаолиятининг ҳар бир соҳаси ўз элитасига эга, агар биз ҳатто турли элиталарни санаб ўтишга ҳаракат қилсак ҳам, муваффақиятга эриша олмаймиз, балки биз чексизликка борамиз.
Аммо шуни таъкидлаш керакки, ушбу бўлимларнинг ҳар бирида ўзига хос хусусиятлар билан бир қаторда маълум бир умумий жиҳатларни ажратиб олиш, элитологиянинг умумий назарияси ва методологиясини яратиш мумкин, бу барча ўзига хос соҳаларда "ишлайди", уларда ўзига хос тарзда синалади.
ЭЛИТОЛОГИЯНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Маълумки, элитар назарияларда жамиядаги тенглик инкор этилади, инсонларнинг давлатга таъсири бир хил эмаслиги, ҳокимиятнинг бир текис тақсимланмаганлиги, сиёсий ҳаёт рақобат асосига қурилганлиги асосланади. “Элита” атамаси сиёсатшунослик фанида ХХ асрнинг бошларида Сорель ва Паретоларнинг асарлари туфайли кенг тарқалди. Лекин таъкидлаш жоизки, сиёсий элиталар ҳақидаги дастлабки ғоялар айнан шу даврдагина пайдо бўлмаган. Қадим замонларда, яъни уруғчилик тузумининг емирилиши давридаёқ жамиятнинг юқори ва қуйи табақаларга, олижаноблар ва авом халққа, аристократлар ва оддий кишиларга бўлинганини уқтирувчи қарашлар мавжуд эди. Конфуций, Афлотун, Макиавелли, Карлейль, Ницшеларнинг асарларида бу ғоялар мантиқий асослаб берилди ва ривожлантирилди. Бироқ бу каби элитар назариялар жиддий илмий таҳлилга муҳтож эди. Элиталар ҳақидаги ана шундай замонавий, мумтоз назариялар ХIХ аср охири -ХХ аср бошларида пайдо бўлди. Уларнинг вужудга келиши Гаэтано Моска, Вильфредо Парето ва Роберт Михельсларнинг номлари билан боғлиқ1.
Элита ва унинг жамият тараққиётига таъсирини ўрганиш узоқ асрларга бориб тақалади. Турли даврлар ва миллий маданиятлар тадқиқотларнинг кўп қирралилигини ва элиталарни ўрганадиган турли хил назарий мактабларни олдиндан белгилаб қўйган. Элита назариясининг асослари, унинг асосий тамойиллари дастлаб Г.Моска, В.Парето, Р.Мишелс, М.Вебер ва бошқа қатор элитологлар томонидан ишлаб чиқилган. Ижтимоий фанларнинг ушбу йўналиши асосчиларининг хизматлари, авваламбор, улар ҳар қандай жамиятни элита ва кўпчиликка бўлинишининг муқаррарлигини очиб беришида, бу бўлиниш сабабларини аниқлашга, менежерлар гуруҳи илмий тадқиқот объекти.
Жамиятда содир бўладиган ўзгаришлар туфайли ана шу икки кўринишдаги элиталардан бирининг устунлигига путур етади, деб уқтиради В.Парето. Масалан, “тулкилар”нинг ҳукмронлиги тарихнинг сокин босқичларида самарали бўлса, қатъий ҳаракат ва куч ишлатиш талаб қилинган пайтларда улар яроқсиз бўлиб қоладилар. Чунки уларнинг қатъиятсизлиги жамиятдаги норозиликни кучайтириб юборади. Ана шундай вақтларда жамиятда контрэлита (“шерлар”) кучайиб, халқ кучини сафарбар қилган ҳолда ҳукмрон элитани ағдаради ва ўз ҳукмронлигини ўрнатади.
Сиёсий элита назариясининг ривожлантирилишига ҳисса қўшган яна бир олим Роберт Михельсдир (1876-1936). У жамиятнинг элитарлигини келтириб чиқарувчи ижтимоий механизмларни тадқиқ қилди. Элитарлик сабабларини шарҳлашда Р.Михельс Г.Моска билан хамфикр булса-да, у ташкилотчилик қобилиятларига алоҳида урғу беради. Унинг фикрича, жамият ташкилий тузулмаларининг ўзи элитарликни кучайтиришга, бошқарувчилар табақасининг мартабасини оширишга хизмат килади. Р.Михельс жамиятнинг тузилиши элитарликни талаб қилиши ва элиталарнинг мавжудлиги қонуният эканлиги тўғрисида хулоса чиқаради.

Download 53.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling