1-мавзу. “Сиёсий элита ва етакчилик” фанининг предмети ва вазифалари


Download 53.99 Kb.
bet6/7
Sana23.04.2023
Hajmi53.99 Kb.
#1391797
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Cиёсий элита (2)

Анъанавий етакчилик ўтмишдан мерос бўлган анъаналар, одатлар, маросимларга таянади. Одат маслакка асосланган ҳокимиятни мерос қилиб қолдириш анъанасининг муқаддаслигига бўйсунади: етакчи моҳиятига кўра ҳукмронлик ҳуқуқига эга бўлади. Бу қабила бошлиғи, жамоа сардори, якка ҳукмдор фойдаланган мавқе туридир. Етакчиликнинг бу тури ҳозирги кунда Форс кўрфазининг баъзи мамлакатларидагина сақланиб қолган.
Харизматик етакчилик шахс, инсоннинг алоҳида хусусиятларини худо ато этишига ишонишга асосланган. М.Вебернинг таъкидлашича, харизматик ҳокимият “фуқароларнинг инсонга содиқлиги ва уларнинг шу шахсгагина ишониши, унинг буюк сифатлари, қаҳрамонлиги ёки доҳийга айлантирувчи фарқли хусусиятлари бошқалардан ажралиб туриши билан характерланади”8. Бундай турдаги етакчиларга биз пайғамбарларни, сиёсат соҳасида эса cайловда номзоди маъқулланган ҳарбий бошлиқ, мустақил шахс, “буюк файласуф ёки сиёсий партия раҳбари”нинг ҳукмронлигини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Харизматик етакчилик замонавийликка ўтаётган жамиятларга хос. Харизматик ҳукмронлик ёхуд анъанавий (масалан, якка ҳукмронликка қайтиш) учун ёхуд оқилона-легал ҳукмронлик учун шароит яратиши мумкин. Харизматик ҳукмронликнинг алоҳида хусусияти шундаки, у баъзи объектив асослардан маҳрум бўлиб (масалан, қонун, анъанага таяниш) шахсий хусусиятлари унга ишонч туфайли мавжуддир.
Оқилона-легал етакчилик етакчини сайлаш тартиби, унга берилган ҳокимлик ваколатларининг оқилоналиги, қонунийлиги тўғрисидаги тасаввурларга асосланади. Мавқега эга инсоннинг ҳокимияти “легаллик”, оқилона белгиланган қонунларга асосланган ҳолда “компетентлилик” ва ҳуқуқий нуфузнинг мувофиқлиги ҳисобига тан олинади. Ҳокимиятни акс эттирувчи ҳар қандай шахснинг мавқеи конституция ва ҳуқуқий меъёрлар билан белгиланади9. Ҳозирда оқилона-легал етакчилик кўпгина давлатларда кенг тарқалган, бир пайтда анъанавий ва харизматик етакчилик тарих саҳнасидан тушмоқда.
Америкалик олима М.Херман сиёсий етакчиларни турларга ажратишнинг янада замонавий ва кенг тарқалган тамойилини илгари суради. Унда етакчилар имиж асосида таснифланади. Бу етакчининг визуал жозибадорлигидир. Табиийки, ҳар бир инсон ўзининг бошқалар томонидан тан олиниши орқали яшайди, бу етакчилар учун жуда зарур. М.Херман етакчиларнинг қиёфасини тўрт кўрсаткич: етакчининг характери; тарафдорларининг хусусиятлари; етакчи ва тарафдорларининг ўзаро таъсири; етакчилик амалга ошириладиган аниқ вазиятни ҳисобга олиш10 асосида ажратади.
Сиёсатшуносликда сиёсий етакчининг имижига боғлиқ равишда байроқдор, хизматчи, савдогар, ўт ўчирувчи каби етакчи турлари алоҳида ажратилади.
Сиёсий етакчининг дастлабки умумлашган қиёфаси байроқдор етакчидир. У воқеликка шахсий муносабати, келажакда исталган қиёфага эга бўлиш ва унга эришиш воситаларини билиши билан ажралиб туради. Бундай етакчи воқеалар характери, ўзгаришлар суръатлари ва усулларини белгилайди. Етакчиликнинг мазкур турини тушуниш учун етакчининг шахсий хислатлари, унинг ўз тарафдорларига таъсирини билиш муҳим. Байроқдор етакчилар сафига М.Ганди, Жамол Абул Камол, Мустафо Камол Отатурк, И.А.Каримов, Мартин Лютер Кингларни киритиш мумкин. Байроқдор етакчилар муайян ғоя ёки мафкура асосида жамиятни бошқаради.
Сиёсий етакчининг иккинчи умумлашган қиёфаси хизматчи етакчидир. У ўз маслакдошлари ва сайловчилари манфаатларини ифода этиш орқали тан олинади. Етакчи улар номидан ҳаракат қилиб, гуруҳнинг агенти ҳисобланади. Амалиётда хизматчи етакчи сайловчилари кутаётган, ишонган ва муҳтож бўлган мақсадларга бўйсунади. Етакчиларнинг бу гуруҳига партия бюрократияси манфаатларини ифодалаган Л.И.Брежнев ва К.У.Черненкони киритиш мумкин.
Учинчи қиёфа савдогар етакчи бўлиб, унинг муҳим жиҳати ишонтириш қобилиятидир. АҚШ президенти Г.Трумэннинг таъкидлашича, “президент ҳокимиятининг моҳияти кишиларни бирлаштириш ва уларни ҳеч қандай ишонтиришсиз бирор ишга ундашдан иборат”11. У тарафдорларининг ишончига уларнинг эҳтиёжларини билиш, уларни қондириш истаги орқали эришади. Савдогар етакчи ишонтириш қобилияти туфайли ўз режаларини амалга оширишда атрофига тарафдорларни жалб этади. Р.Рейган етакчиларнинг шу гуруҳига мансуб эди.
Тўртинчи қиёфа ўт ўчирувчи етакчидир. У тарафдорлари томонидан ифодаланган даврнинг долзарб талабларини тез қабул қилиши билан ажралиб туради. Бундай етакчи экстремал шароитларда самарали ҳаракат қилиш, тезкор қарорлар қабул қилиш, вазиятга муносиб таъсир этиш қобилиятига эга. Ҳозирги жамиятдаги кўпгина етакчиларни шу турга киритиш мумкин. Мазкур тўртта умумлашган қиёфанинг ажратилиши маълум маънода нисбий ва шартли бўлиб, бундай шахслар соф ҳолда ҳаётда кам учрайди. Кўпинча шахс сиёсий фаолиятининг турли босқичларида санаб ўтилган ҳар бир идеал турнинг баъзи хусусиятларини ўзида намоён этади.
Демократик жамиятлар етакчиларининг шахсий фазилат ва имиж нуқтаи назаридан сезиларли фарқлари ХХ аср бошларида Г.Лебон томонидан башорат қилинган. У ёзади: “Демократиянинг жиддий камчилиги бошқарувдаги раҳбарларнинг ўзаро боғлиқлиги кучайиб бораётганлигидир. Улар биргина муҳим хусусиятга эга бўлишлари: доимо маълум мавзуда сўзлашга тайёр туришлари, ўз рақибларига жавобан дарҳол тўғри ёки асосли далиллар топа олиши зарур”12. Мазкур ҳолат турли мамлакатларда етакчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ажратиш имконини берадиган гуруҳларга ажратишнинг ўзгача тизимларини излашга мажбур қилмоқда.



Download 53.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling