1-мавзу. “Сиёсий элита ва етакчилик” фанининг предмети ва вазифалари
Сиёсий етакчиликнинг намоён бўлиши турлича
Download 53.99 Kb.
|
1 Cиёсий элита (2)
Сиёсий етакчиликнинг намоён бўлиши турлича.
Шахс сиёсий етакчилиги аввало сиёсий тизим билан боғлиқ. “Сиёсий тизимни ривожлантириш соҳасидаги устувор вазифаларимиз ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришдан иборат”2. Сиёсий етакчилик ижтимоий вазифа бўлиб, у инсоннинг онгли равишда умумий аҳамиятга эга мақсадларни қўйиш ва уларга эришиш усулларини сиёсий институтлар доирасида белгилаш қобилиятида ифодаланади. Сиёсий етакчиликни амалга оширишнинг аниқ шакл ва усуллари жамиятнинг маданий етуклиги, манфаатлари турлича бўлган гуруҳларнинг автономлик даражаси, умуман ижтимоий тизимнинг тараққиёти учун жамоа ҳаракатидаги эҳтиёжни англашга боғлиқ. Шунингдек, сиёсий етакчилик фуқароларнинг уюшган ижтимоий гуруҳи мавжудлигининг хусусияти ҳамдир. У ёки бу гуруҳнинг вужудга келиши табиий равишда етакчига эҳтиёжни келтириб чиқаради. Етакчилар ҳамма ерда бор: спортда, бизнесда, фанда ва, албатта, сиёсатда. “Деярли барча ҳолатларда жамоа фаолияти етакчиликни назарда тутади – бу ҳар қандай жамоа фаолиятининг устувор механизмидир”3. Етакчиликнинг жамоавий табиати сиёсий етакчига ижтимоий моҳият бахш этади, унинг ижтимоий мақомини оширади. Платоннинг фикрича, ҳақиқий файласуф етакчи бўла олади. Олим етакчиларнинг сиёсий ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини улар “қандайдир тўғри ва абадий ўхшаш, ноҳақликни туғдирмайдиган ва ундан азоб чекмайдиган, тартибли ва мазмунли” мушоҳада қиладилар, деб асослайди. Етакчилар инсон ахлоқини Худога ёқадиган қилиб, идеал борлиқ дунёсида топганларини “кишиларнинг одатий жамоа турмушига” киритадилар. Унинг фикрича, етакчилар тарихнинг ҳақиқий яратувчилари сифатида майдонга чиқади. “Ўзи давлатни бошқарган биргина шундай етакчининг пайдо бўлиши бу инсоннинг ҳозир ҳеч ким ишонмайдиган нарсаларга эришганини кўрсатади”4. Сиёсий етакчи шахси, маънавияти ва имижини такомиллаштириш муаммоси кишилик жамияти тараққиётининг барча даврларида, жумладан, Шарқ халқлари тарихида ҳам муҳим масала бўлиб келган. Чунки ҳар бир даврдаги ижтимоий-сиёсий муносабатлар ижтимоий мавқе жиҳатидан етакчи шахснинг юқори ўринда туришини ҳамда аҳолининг ҳаёт кечириш тарзи, равнақи, даражаси, фаровонлиги, бахтли турмуш кечириши, шу юқори мавқедаги шахсга, унинг маънавияти ва имиж хислатларига боғлиқдир. Шарқ мутафаккирларининг сиёсий етакчи маънавияти ва имижи, бошқарув фаолиятига тааллуқли қарашлари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда. Шарқда сиёсий етакчилик ҳодисасини таҳлил этишда Абу Наср Форобий, Низомулмулк, Амир Темур, Алишер Навоийнинг хизматлари диққатга сазовордир. Уларнинг фикрича, сиёсий етакчи – бутун жамиятни жипслаштирувчи, ижтимоий тартибларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун ҳар қандай воситаларни қўлловчи ҳукмдордир. Етакчиларни таснифлаш ва гуруҳларга ажратишга уриниш сиёсий етакчиларнинг эҳтимолий хатти-ҳаракатини баъзи ўзгарувчан белгилар асосида башорат қилиш истаги билан белгиланади. Тасниф белгилари сони ва мазмунига кўра турларга ажратиш оддий ва мураккаб бўлади. Шундай қилиб, миқдорий кўрсаткич (етакчилар сони) якка ва жамоа етакчилигини “ажратиш” имконини беради. Аслида етакчиларнинг мавжуд кўплаб турларини тартибга солиш учун, фанда етакчиларни классификациялаш (таснифлаш), етакчиларнинг кенг тарқалган, умумлашган турларини ажратишга ҳаракат қилинади. Етакчилар классификацияси учун хилма-хил асослар мавжуд. Ж.Блондель иккита мезонга, яъни сиёсий етакчи илгари сурган мақсадларга ва унинг ижтимоий муҳитга бўлган таъсирининг характерига асосланган икки ўлчамли “етакчилик таснифини” таклиф этди5 (1-жадвал). Мақсадлар уч хил кўринишда бўлиши мумкин: мавжуд мавқейини сақлаб қолиш, меъёрдаги ўзгаришлар ва йирик ўзгаришлардир. Ижтимоий муҳитга таъсир турли миқёсда бўлиши мумкин: фаолиятнинг кенг, меъёрдаги ва тор соҳалари. 1-жадвал.
Сиёсий етакчиликнинг яна кўплаб таснифлари мавжуд. Масалан, Рин Жайнер ҳам етакчиликка икки асосий ёндашувлар мавжудлигини кўрсатади: ташаббускор ва консерватив6. У ташаббускор ва консерватив етакчиларнинг кучли ва заиф томонларини қуйидагича ажратиб ўтади. 2-жадвал.
Download 53.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling