1-мавзу: Статистика фанига кириш


Статистика фани предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Download 14.73 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi14.73 Kb.
#1519231
1   2   3
Bog'liq
1 мавзу Статистика фани предмети

1. Статистика фани предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари.


Статистика предмети деганда статистика ўрганадиган объект, унинг жиҳатлари ва ривожланиш қонуниятлари, статистик фикрлаш, тушунтириш мазмунини ташкил этувчи воқеалар, уларнинг моҳиятидан келиб чиқадиган сабаб-оқибат боғланишлар, статистика фанининг мазмунини ёритиб берадиган билимлар доираси назарда тутилади. Бу масалага статистика қўлланиш соҳалари ҳам алоқадордир. Шундай қилиб, статистика фанининг предмети оммавий ходиса ва жараёнларнинг миқдорий-сифат аниқлигини ўрганиш, уларда аниқ макон ва замон шароитида намоён бўладиган қонуниятларини миқдорий нисбатлар орқали ифодалашдан иборат.
Предмет сўзи бир неча луғавий маънога эга.
Предмет
Биздан ташқарида ва онгимизга боғлиқ бўлмаган мавжудот, буюм нарса;нарса;
ўрганилаётган ҳодиса, воқеа, факт;
фикр юритиш объекти, мулохаза мазмунини белгиловчи нарса;
муайян ўқув фани, билимлар мажмуаси;
Мавзу, бирор нарсани текширишга йўллаш сабаби.
2. Статистика фанининг асосий категориялари ва тушунчалари.
Статистиканинг ўрганиш объекти - бу оммавий ҳодиса ва жараёнлардир.
Оммавий ҳодисанинг умумий таърифи: бирор объектлар тўпламида ёки мураккаб объект элементлари мажмуасида юзага чиққан воқеа.
Оммавий жараённинг умумий таърифи:объектлар тўпламида ёки мураккаб объектда содир бўлган воқеалар оқими, уларнинг ривожланиши.
Оммавий ҳодиса ва жараённинг биринчи муҳим белгиси - унда бир қанча объектлар иштирок этиб, улар ўхшашлик аломатига эга эканлигидан иборат;
Оммавий ҳодиса ва жараённинг иккинчи хоссаси - айрим тўплам объектлари, элементлари ўзига хослик аломатига эга бўлиб, мустақил, эркли тарзда амал қилишидан иборат.

3. Статистика фани услубияти


Статистика предмети деганда статистика ўрганадиган объект, унинг жиҳатлари ва ривожланиш қонуниятлари, статистик фикрлаш, тушунтириш мазмунини ташкил этувчи воқеалар, уларнинг моҳиятидан келиб чиқадиган сабаб-оқибат боғланишлар, статистика фанининг мазмунини ёритиб берадиган билимлар доираси назарда тутилади. Бу масалага статистика қўлланиш соҳалари ҳам алоқадордир. Шундай қилиб, статистика фанининг предмети оммавий ходиса ва жараёнларнинг миқдорий-сифат аниқлигини ўрганиш, уларда аниқ макон ва замон шароитида намоён бўладиган қонуниятларини миқдорий нисбатлар орқали ифодалашдан иборат.
Оммавий ҳодиса ва жараёнлар ҳар хил соҳаларда кузатилади ва турли тумандир, уларнинг кечиш шароитлари ҳам, тузилиши ҳам турличадир. Демак, бундай ҳодиса ва жараёнлар кўпдан кўп шаклларга ва турларга эга. Айниқса, ижтимоий ҳаётдаги ҳодиса ва жараёнлар ўзининг мураккаблиги ва кўп ўзаро боғланишларга эгалиги билан ажралиб туради. Шу сабабли статистик қонуниятлар ҳам уларда ҳар хил кўринишларда намоён бўлади ва турли жиҳатларини таърифлайди. Ўз-ўзидан равшанки, уларни қандайдир ягона бир усул ёрдамида ўрганиб бўлмайди. Бунинг учун махсус усуллар, йўллар мажмуаси, билим воситалари зарур.
Статистика услубияти деганда оммавий ҳодиса ва жараённи илмий текширишда ва бошқаришда, унда намоён бўладиган қонуниятларни ўрганиш ва улардан амалий фойдаланиш жараёнида қўлланадиган ўзига хос услуб, яъни усуллар, методлар, йўллар, воситалар мажмуаси тушунилади. Статистик тадқиқот иккита босқич ва бир неча фазалардан ташкил топади ва уларда ўзига хос усуллар қўлланади
Услубият сўзи қуйидаги луғавий маъноларга эга:
билимнинг илмий методлари ҳақидаги таълимот;
бирор нарсани назарий текшириш ва амалий бажариш усули, воситаси;
айрим фан тармоқларида қўлланадиган усуллар, методлар, йўллар, воситалар мажмуаси;
ишлаш ва бошқаришдаги ўзига хос услуб, яъни махсус йўллар, усуллар мажмуаси;

Download 14.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling