1-Маvzu: Тabiy resurslardan tejamkor foydalanishning xozirgi xolati va istiqboli. Ресурс – бу баъзи бир манбанинг захираси ёки миқдори
- мавзу: Qishloq xo’jaligida resurs tejamkor texnologiyalardan foydalanish holati. 1. Тупроққа асосий ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
mavzular
5- мавзу: Qishloq xo’jaligida resurs tejamkor texnologiyalardan
foydalanish holati. 1. Тупроққа асосий ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари, технологияси, агрегатлари ва уни ташкил этиш Тупроққа экиш олдидан саёз ишлов бериш ишларига: тупроқдаги намликни сақлаш учун унинг юза қатламини 12-16 смгача чуқурликда ишлов бериш ва бегона ўтларни йўқотиш; тупроқнинг остки қисмидаги намликни юқориги қатламга чиқариш учун тупроқнинг юза қисмида бир текис ва керакли зичликдаги қатлам ҳосил қилиш; тупроқни ағдармасдан чуқур юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш учун ёппасига ишлов бериш, уруғларни бир текис ундириб олиш ва суғориш ишларини сифатини ошириш учун тупроқнинг устки қисмини текислаш (ҳайдалгандан сўнг)ишлари киради. Бу вазифалар тупроқни экишдан олдин тирмалаш, молалаш, ёппасига юмшатиш ва текислаш каби технологик ишлар ёрдамида бажарилади. Тирмалаш - тупроқнинг юза қисмига тирмалар билан ишлов берилиб, бунда тупроқдаги намликни буғланиб кетмаслиги учун унинг юзасида бир текис юмшатилган қатлам ҳосил қилишдан иборат. Шу билан бирга тирмалаш жараёнида майда нотекисликлар ва бегона ўтлар йўқотилади. Агар эрта баҳорда тирмалаш умуман ўтказилмаса ёки кечикиб ўтказилса тупроқдаги нам кўтарилиб кетади, далада кесак кўпайиб, юза қатлами қотиб қолади. Шу боис эрта кўкламда тупроқнинг 8-10 см юза қатлами етилиши биланоқ далалар 2-3 кун муддатда тирмалаб ташланиши лозим. Ерларни экишга тайёрлашда БЗСС-1,0, БЗТС-1,0 ва БЗТХ-1,0 русумли тишли тирмалар БДТ-3,0 ва ТДБ-5 русумли дискли тирмалар ишлатилади. Куп ҳолларда тишли тирмалар уч звеноли 3БЗТУ-1,0 оғир ва ЗБЗС- 1,0 енгил турдаги бўлиб, тупроқни майдалаш ва 5—10 см чуқурликкача юмшатиш учун ишлатилади. Шунга мос ҳолда иш унумдорлиги юқори Т-4А-С4, ВТ-100 ва ВТ- 150 каби занжирли тракторлар ишлатилади. Тирмалаш турли хилдаги ишчи қисмлар билан жиҳозланган тишли ва дискли тирмалар билан, хайдалган, текисланган, қатқалоқлар йўқотилган майдонларда амалга оширилади. Тишли тирма тишларнинг кўнгдаланг кесими квадрат ёки доира шаклида бўлибгина қолмасдан, балки юмшатувчи панжа ва пружинали тишлар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Ҳар бир тирма бир хил шаклдаги тишлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг тишлари тўғри ўткирланган, бирдай узунликда ҳамда ўткирланган учи билан олдинга (ҳаракат йўналиши бўйича) қараб ўрнатилган бўлиши керак. Шўрланмаган ҳамда яхоб суви берилмайдиган далаларни тирмалашда икки қатор қилиб ўрнатилган БЗСС-1,0 ўрта оғирликдаги тирмалардан, шўри ювилган ва яхоб суви берилган далаларни тирмалашда эса БЗТС-1,0 ва БЗТХ-1,0 оғир тирмалардан фойдаланиш юқори иш сифатини таъминлайди. Дискли тирмалар ичида энг кўп тарқалгани БДНТ-2,2 тиркалма оғир ва БДН-3 осма енгил тирмалар ҳисобланади. Дискли тирмалар билан кузда хайдалган, баҳорда бир йиллик бегона ўтлар босган ерларга ва экилган кўчатлар қатор ораларига ишлов бериш учун ишлатилади. Кўп йиллик илдизидан кўпаядиган бегона ўтлар босган майдонларни дискли тирмалар билан ишлов беришга рухсат этилмайди. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling