1-Маvzu: Тabiy resurslardan tejamkor foydalanishning xozirgi xolati va istiqboli. Ресурс – бу баъзи бир манбанинг захираси ёки миқдори


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/26
Sana09.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1256389
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
mavzular

Молалаш - экиш сифатини юқори бўлишини таъминлаш 
мақсадида тупроқнинг уруғ экиш чуқурлигига тенг бўлган 
қатламида бир текис зичланган қатлам ҳосил қилишдан иборат.
Бунда уруғларни тупроқ билан боғланиши ҳамда тупроқнинг остки 
қатламидаги намликни юқорига кўтарилишини таъминланиш 
ҳисобига ниҳолларни тез ва қийғос униб чиқиши учун шароит 
яратилади.
Молалаш ишлари МВ-6,0 русумли мола-текислагичлар билан 
жиҳозланган агрегатлар ёрдамида бажарилади. Чизелланган 
далаларга МВ-6,0 мола-текислагичлар билан ёки хўжаликларда 
мавжуд сихмолалар ёрдамида ишлов берилади. 
Ёппасига ишлов бериш- тупроқнинг юқори қатламини 12-16 см 
чуқурликда юмшатиш, бегона ўтлар илдизларини қирқиш ва дала 
юзасини текислашдан иборат.Бу тадбир ЧКУ-4А русумли чизел-
култиваторлар билан амалга оширилади. 
Далага чиқишдан олдин чизел-культиватор керакли иш органлари 
ва тирмалар билан жиҳозланади ҳамда агроном томонидан 
белгиланган ишлов бериш чуқурлиги ва ўғит солиш меъёрида 
созланади.
Бегона ўтлар босмаган далаларга ишлов беришда чизел-
культиватор юмшаткич панжалар, ўт босган далаларга ишлов 
беришда эса ўқёйсимон панжалар билан жиҳозланади. 


Ерларга ишлов бериш билан бирга ўғитлаш ҳам назарда тутилган 
бўлса, олдинги икки қаторга юмшаткич панжалар, охирги учинчи 
қаторга эса ўғит сошниклари билан жиҳозланган ўқёйсимон 
панжалар ўрнатилади.
Чизел-култиваторни ишчи қисмлари ва уларни ўрнатиш:а-
юмшатгич панжа; б-ўқёйсимон панжа; в- ўғитлагич билан 
жиҳозланган ўқёйсимон панжа; г- ишчи қисмларни поғонасимон 
ўрнатиш.
Саёз ишлов бериш ишларининг самарадорлигини
оширишда инновацион технология ва машиналарни қўллаш
Тупроқ юзасини лазер бошқарувли ер текислагич билан 
текислашда текисланаётган юзанинг горизонтга нисбатан 
қиялигини керакли миқдорга талаб даражасида ростланиши 
таъминланади. 
Ер текислагич бу тадбирни лазер нивелири ҳисобига ер текислаш 
сифати механизаторга боғлиқ бўлмаган ҳолда энг юқори аниқлик 
билан бажарилади. Бунда дала юқори аниқликда текисланганлиги 
учун (хатолик ҳар метрга 2 см гача бўлади) шўр ювиш челларининг
катталигини 3,0-3,5 гектар миқдорга орттириш мумкин.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling