1-Маvzu: Тabiy resurslardan tejamkor foydalanishning xozirgi xolati va istiqboli. Ресурс – бу баъзи бир манбанинг захираси ёки миқдори
-расм. Икки ярусли плугнинг технологик
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
mavzular
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсиявий хулоса.
9.4-расм. Икки ярусли плугнинг технологик
иш жараёни (а) ва қатламларнинг жойлашиши (б): А ва Б–плуг ўтмасдан олдинги қатламлар; А 1 ва Б 1 - плуг ўтгандан кейингиқатламлар; В-корпуснинг қамраш кенглиги Шу билан бирга бу усулда ишлов берилганда бегона ўтларнинг яна ўсиб чиқиши 2-2,5 баробар камаяди, пахта ҳосили гектарига2,5- 3,3 центинерга ошади. Тавсиявий хулоса. Ер ҳайдаш ишлари тупроқнинг намлиги 16-18% атрофида бўлганда бажарилиши керак. Бунда тупроқ яхши уваланади, машинанинг ишчи қисмларига ёпишмайди ва унинг қаршилиги энг кам бўлади. Агар тупроқ нами етарли бўлмаса, албатда далага нам суви бериб, тупроқ етилгандан сўнг ишлов бериш керак. Экин қатор ораси тупроғига чуқурлатиб ишлов бериладиган самарали технология Маълумки Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш шароитида экинлар қатор ораси тупроғига чуқурлатиб ишлов бериш технологик жараёнини қўллаш тупроқнинг намлик захирасини ошириш, экин орасига экиладиган уруғларнинг яхши ривожланишига ва сувга бўлган талабни бир оз камайтириш имконини беради. Олиб борилган тадқиқотлар экин орасига культиваторлар билан чуқурлаштириб ишлов бериш кутилган натижани бермаслигини тасдиқлайди [100, 101]. Монографиянинг бу бобида экин орасига, яъни ғўза қатор орасига ишлов бериш сифати, тупроқнинг уваланиш даражаси, сув ўтказувчанлиги оширадиган ва уруғнинг тез униб чиқишини таъминлайдиган янги энергиятежамкор самарали технология таклиф этилади (5.1-расм). 5.1-расм. Таклиф этилган технология бўйича ғўза қатор орасини чуқурлатиб юмшатишнинг кўндаланг кесим профили Тақдим этилаётган технологияда тупроққа қатламли ишлов бериш кўзда тутилади. Технологиянинг янгилиги шундаки, бунда ғўза қатор ораси тупроғининг қатламли ишлов бериш кенглиги қуйидаги шарт бўйича амалга оширилади b1>b2>bз (5.1) бунда b1, b2, bз, - мос ҳолда биринчи, иккинчи ва учинчи қатламга ишлов бериш кенгликлари, см. Технологиянинг энергиятежамкорлиги ҳар бир тупроқ қатламида тарқаладиган деформация зонасининг кўндаланг ва бўйлама кесим бўйича юмшатилган зонадан ўтиши билан ифодаланади. Бунинг учун қатламли ишлов бериш кенглиги шартга кўра қуйидаги ифодаларга бўйсинади Экин қатор ораси профилининг шаклини сақлаб қолиш мақсадида тупроқ қатламларини кесиш, майдалаш операциялари ишчи қисмларнинг бир ўтишда амалга оширилади. Натижада сифатли уваланган ва эгатнинг шакли сақланган чуқурлаштириб юмшатилган экин қатор ораси ҳосил қилинади. Бу технология экин қатор орасини «критик чуқурлик»сиз сифатли ва кам энергия сарфи билан юмшатишни таъминлайди. Хулоса: Қатламли ишлов беришда тарқаладиган деформациянинг кўндаланг ва бўйлама кесим бўйича юмшатилган зонадан ўтиши экин қатор орасига чуқурлатиб ишлов беришда тупроқнинг сифатли уваланиши, сув ўтказувчанлигини ортиши ва экин орасига экиладиган уруғнинг тез униб чиқишини таъминловчи энергиятежамкор самарали технология ҳисобланади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling