1-Маvzu: Тabiy resurslardan tejamkor foydalanishning xozirgi xolati va istiqboli. Ресурс – бу баъзи бир манбанинг захираси ёки миқдори


-мавзу: Тупроққа асосий ишлов беришда ресурстежамкор


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/26
Sana09.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1256389
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
mavzular

11-мавзу: Тупроққа асосий ишлов беришда ресурстежамкор 
техника ва технологиялар 
11.1. Ерга асосий ишлов беришнинг ўзига хос 
хусусиятлари, усуллари ва агротехник талаблар
Маълумки, экинлардан юқори ҳосил олинишини таъминловчи 
тупроқнинг таркиби қуйидагича, яъни, 25% ҳаво, 25% сув ва 50% 
тупроқ заррачаларидан иборат бўлиши зарур.Ушбу талабни амалга
ошириш аввало ерга асосий ишлов бериш орқали эришилади. 
Тупроққа асосий ишлов беришдан мақсад - тупроққа 
кўпроқ сувни сингиб кетишини яхшилаш, ўсимлик илдизи 
ривожланадиган қатламда кўплаб сув тўпланиши ва намликни узоқ
муддат сақланишини таъминлаш ҳамда илдиз системасини кучли 
ривожланиши учун шароит яратиш, минерал ва маҳаллий 
ўғитларни тупроққа аралаштириш, бундан ташқари, бегона ўт 
қолдиқлари ва зараркунандаларни йўқотишдан иборат.
Ер ҳайдаш тупроққа ишлов беришнинг асосой усули бўлиб, 
бунда тупроқ қатлами ағдариб ва ағдармасдан ҳайдалади.
Мамлакатимизда тупроққа асосий ишлов беришнинг ағдариб 
ишлаш усули кенг тарқалган бўлиб, бу тадбир асосан кузги шудгор 
кўринишида чимқирқарли ва икки ярусли плуглар билан 35-40 
смчуқурликда амалга оширилади.
Таянч иборалар: ишлов бериш усуллари, ерни ағдариб ва
ағдармасдан ҳайдаш, агротехник талаблар, плуг турлари, корпус
турлари, ҳайдаш самарадорлиги, илғор технологиялар.


Шамол ва сув эрозиясига учрайдиган майдонларда тупроқни 
ағдармасдан ишлаш усулиқўлланилади. Бунда ағдаргичи бўлмаган 
махсус плуглар ва ясси чуқур юмшатгичлардан фойдаланилади.
Ер ҳайдаш усулларини танлашда тупроқнинг физик-механик 
хоссалари, жойларнинг тупроқ – иқлим шароитини ва шудгорлаш 
муддатларини (9.1-расм) эътиборга олиш муҳим ҳисобланади.
Бу агротехник тадбир тупроқнингнамлиги 16-18% атрофида
бўлганда бажарилиши керак, бунда тупроқ яхши уваланади, 
машинанинг ишчи қисмларига ёпишмайди ва унинг қаршилиги энг 
кам бўлади. Натижада, ёқилғи ва материаллар сарфи камайиб
агрегатнинг иш унуми ортади. Агар тупроқ нами етарли бўлмаса, 
албатда далага сув бериш ва тупроқ етилгандан сўнг унга ишлов 
ўтказиш керак

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling