1-Маvzu: Тabiy resurslardan tejamkor foydalanishning xozirgi xolati va istiqboli. Ресурс – бу баъзи бир манбанинг захираси ёки миқдори
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
mavzular
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.3-расм. Плуг асосий корпусининг турлари
Плугнинг
асосий қисмлари ва уларни ростлаш ўлчамлари: 1-рама; 2-чимқирқар; 3- дисклипичоқ; 4-асосий корпус Ерга асосий ишлов беришда ҳайдаладиган майдоннинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда плуг ва унинг асосий корпусини турлари (9.3-расм) танланади. Шу билан бирга ҳайдов агрегатларининг таркиби (трактор ва плуг) танлашда биринчи навбатда даланинг ўлчамлари (юзаси, узунлиги, қиялиги) ва тупроқнинг тортишга қаршилигини ҳисобга олган ҳолда тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари қабул қилинади. Даланинг юзаси 10 гектардан ва узунлиги 300 метрдан юқори бўлган майдонларни ҳайдашда тортиш кучи 50 кНдан юқори бўлган AXION-250, MX-250, ARION-630C, МАГНУМ-7240, К-744, ХТЗ-181 русумли замонавий тракторлар, тупроқнинг тортишга қаршилик кучининг миқдорига қараб LD-100, EurOpal 9, ПНЯ-4+1- 45, ПРУН-5, ПДО-4-45русумли 4-5 корпусли осма икки ярусли плуглар билан, ушбу кўрсатгичлардан кичик бўлган майдонларни ҳайдашда 30-40 кН тортиш кучига эга бўлган ВТ-150Д, МХМ-140, МХ-135, Т-401, ТС-130, АХСОС-340С тракторларини ПЯ-3-35, ПДН-3-35, О’PZ-3/4-45, О’P-3/4-40 русумли 3-4 корпусли осма ва тиркама плуглар билан ишлатиш, улардан самарали фойдаланиш имконини беради. 9.3-расм. Плуг асосий корпусининг турлари: 1-маданий; 2-тезкор; 3- ярим винтли; 4- ағдаргичсиз; 5- кесилган; 6-чуқур юмшатгичли; 7- суриладиган учликли; 8- дискли; 9-комбинациялашган. Мавсумга тайёрланган агрегатларни ишлатишдан олдин уларнинг техник ҳолати (таъмирлаш сифати), ҳайдаладиган майдоннинг тупроқ-иқлим шароити (тупроқнинг таркиби ва намлиги, сизот сувларнинг жойлашиши, паст-баландлиги, гипс қатламини мавжудлиги, шўрлилик ва тошлилик даражаси), бегона ўтлар ва ўсимлик қолдиқлари билан ифлосланганлиги ҳамда даланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланганлиги ҳамда плугнинг ишчи қисмларини агротехник талабларга кўра ростланганлиги текширилади. Далани ҳайдашга тайёрлашда олдинги мавсумдан қолган ўсимлик ва бегона ўтлар қолдиқларидан тозаланади, суғориш шаҳобчаларини ва сув ювиб кетган жойлар текисланади, дала четлари тўртбурчак қилиб тўғриланади, керак бўлса минерал ва маҳаллий ўғитлар солинади, бурилиш йўлаклари, кириш жойлари, пайкаллар эни ҳамда биринчи ўтиш чизиқлари белгиланади. Шу билан бирга агрегатнинг оддий, айланма, махсус плуглар билан жиҳозланиши, кинематик ўлчамлари ҳамда даланинг шакли ва ўлчамларига қараб уни дала охирида бурилиши ва дала бўйлаб харакатланиш усуллари танланади. Дала ҳайдашга тўлиқ тайёр бўлгандан кейингина ҳайдаш агрегати ишга туширилади ва унинг барча фойдаланиш кўрсатгичлари дала шароитида кўриб чиқилади, керак бўлса қайта ростланади. Иш куни давомида ҳайдаш сифатининг агротехник талабларга жавоб бериши 2-3 марта назорат қилинади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling