1-Маvzu: Тabiy resurslardan tejamkor foydalanishning xozirgi xolati va istiqboli. Ресурс – бу баъзи бир манбанинг захираси ёки миқдори


-Mavzu ENERGIYA RESURSI. QISHLOQ VA SUV


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/26
Sana09.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1256389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
mavzular

4-Mavzu ENERGIYA RESURSI. QISHLOQ VA SUV 
XO’JALIGIDA ENERGIYA RESURSLARINING 
TEJAMKOR TEXNOLOGIYALARDAN FOYDALANISH.
РЕСУРСТЕЖАМКОРЛИКНИНГ ТАШКИЛИЙ – 
ИҚТИСОДИЙ МУАММОЛАРИ ҚАРОР ДОИРАСИДА.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан, «... 
иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб 
чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, 
қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни 
кенгайтириш, энг аввало, ... муқобил ёнилғилардан фойдаланишни 
амалга оширадиган замонавий технологияларни жорий этиш, иш 
сифати юқори бўлган ёнилғи аралаштириш қурилмаларидан кенг 
фойдаланиш» вазифалари белгилаб берилган.
ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ 


Аммо бу соҳада ишга солинмаган имкониятлар, ўз ечимини 
кутаётган муаммо ва камчиликлар ҳали кўплиги, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини етиштиришда инновацион технология ва 
техникаларнинг ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулот етказиб бериш
жараёнларини бошқаришнинг замонавий услубларини жадал 
равишда жорий этишни талаб қилмоқда.
Инновацион фаолият: инновацияни амалга ошириш мақсадини 
кўзлаб қилинган барча илмий, технологик, ташкилий, молиявий
тижорат, маркетинг ҳаракатларидир. Инновацион фаолият, олиб 
борилаётган тадқиқотлар ва ишланмаларни ҳам ўз ичига олади.
Инновацион фаолиятнинг самарадорлиги етарлича мураккаб ва кўп
маъноли тушунча ҳисобланади ҳамда умумий таърифлашда 
инновацияларнинг яратилган бир бирлик маҳсулотга тўғри 
келадиган муайян миқдоридаги меҳнатмоддий ва молиявий 
ресурсларни сақлаб колиш қобилиятини англатади.
Инновацион фаолиятнинг самараси 
- янги технологияга, 
- унумдорлиги юқори бўлган техникага, 
- ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил қилишни 
такомиллаштиришга, 
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки хизматнинг сифатини 
оширишга сарфланган маблағлардан олинган иқтисодий, 
манфаатлар киради. 
Қишлоқ хўжалигида инновацияларни ишлаб чиқиш ва 
ўзлаштиришнинг самарадорлигини баҳолаш ўзига хос хусусиятга 
эга бўлиб, тармоқда фойдаланиладиган кўпчилик ресурсларининг 
чекланганлигини инобатга олиш зарур.
Бу аввало, 
-ер, 
-моддий, 
-молиявий, 
-сўнгги вақтларда эса меҳнат ресурсларига ҳам тегишли (юксак 
малакали раҳбарлар ва мутахассислар назарда тутилмоқда). 


Ишлаб чиқаришда инновациялар (янгиликлар)ни ўзлаштириш 
босқичида самарадорлик мезонлари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
-ишлаб чиқаришнинг технологик ва иқтисодий самарадорлигини 
оширишга кўмаклашувчи технологик янгиланиши; 
-меҳнат унумдорлигининг ва ишлаб чиқаришнинг ижтимоий 
самарадорлигининг ошиши; 
-бир-бирлик ишлаб чиқариш майдонига тўғри келадиган маҳсулот 
чиқаришнинг кўпайиши; 
-ишлаб чиқаришнинг молиявий кўрсаткичларини яхшиланиши ва 
ҳақиқий фойда массасининг ўсиши, нормал экологик ва табиатни 
муҳофаза қилиш вазиятининг сақланиши. 
Кўрсатилган мезонларга мувофиқ ҳолда баҳолаш 
кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқиладики, у технологик, 
иқтисодий, ижтимоий ва экологик самарадорликни конкрет 
аниқлаш имконини беради. 
Ишлаб чиқаришда ўзлаштиришга тайёр бўлган инновацияларнинг 
яратилганлиги тўғрисидаги ахборотлар товар ишлаб 
чиқарувчиларга қанчалик тез етказилса, инновацион жараённинг 
ушбу босқичи шунча самарали фаолият кўрсатаётган бўлади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling