1-мавзу. Таълим психологиясининг ўрганиш заруриятлари


Амалий психологиянинг асосий йўналишлари


Download 33.85 Kb.
bet7/8
Sana17.06.2023
Hajmi33.85 Kb.
#1543525
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 мавзу

3. Амалий психологиянинг асосий йўналишлари
3.1. Саноат ва ишлаб чиқариш соҳаси
Саноат ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида тадбиқий ишлар биринчи навбатда конкрет ташкилотда кадрлар заҳирасини тўғри ва оқилона ташкиллашдан тортиб, ходимлар иш шароитлари ва меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омиллар комплексини илмий равишда ўрганиб, ҳаётда натижа олишга қаратилган ҳаракатлар мажмуидир. Ҳозирги бозор муносабатлари шароитида ушбу йўналишдаги тадбиқий ишларнинг икки соҳасини ажратиш мумкин:

Биринчиси энг замонавий ва муҳим иш бўлиб, бу ерда психологнинг вазифаси «Нимани?» ва «Ким?» ҳарид қилиб олишга эҳтиёжи борлигини ўрганишга кўмаклашишдир. Чунки, талаб билан эҳтиёж бевосита шахсга ва унинг психологик муносабатлари тизимига алоқадор категориялар бўлиб, бозор ва рақобат шароитида корхона ёки ташкилотларнинг самарали ишлаб кетиши энг аввало ҳаридоргир товар маҳсулотларни ажратиб, уларнинг одамлар талаб - эҳтиёжига канчалик мослигини аниқ таҳлил қилишдан бошланади. Маркетинг муносабатлари аслида одамлар ўртасидаги соф психологик муносабатлар бўлиб, унинг негизида одамлар ўртасидаги жонли мулоқот, таъб ва дид тарбияси ётади. Шунинг учун биз бугун одамларда тўғри маркетинг тафаккурини шакллантириш воситаларини қидиришимиз ва талаб - таклиф муносабатларини реал ишлаб чиқариш имкониятлари билан мувофиқлаштиришда инсон психологияси хусусиятларини инобатга олиб ишлашга ўрганишимиз керак. Масалан, шундай «Case Study»ни олайлик: Психологияни қандай қилиб сотиш мумкин? (яъни, Психологик маълумотлар ва билимларни) Биз аниқ ва тўғри жавоблар олишимиз керак бўлган саволлар қуйидагилар бўлади:
Нима сотилади? - Тест натижалари
Нима учун? - нима қилиб бўлса ҳам, пул ишлаш, ўз имкониятларни текшириш, шахсий иш очиш;
Ким ? - фирма ёки конкрет кишилар;
Нима ? - хилма - хил тестлар батареяси;
Кимга ? - турли касб эгалари, ўқувчиларга, ходимларга;

Download 33.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling