1-мавзу. Тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари ва тамойиллари


Download 350.92 Kb.
bet6/9
Sana09.06.2023
Hajmi350.92 Kb.
#1468812
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу 2

1.2. Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари ва тамойиллари
Тарбия жараёнининг асосий хусусияти – бу унинг яхлит ҳолда тизимли ташкил этилишидир. Яхлитлик шундан иборатки, тарбия жараёнининг мақсади, мазмуни ва методларини бирлиги шахсни шакллантириш ғоясини амалга ошириш учун хизмат қилади. Бизга маълумки,шахс маънавий-ахлоқий сифатларни навбатма-навбат эмас, балки яхлит тарзда ўзлаштира боради, шу боис педагогик таъсир ҳам яхлитлик, тизимлилик характерига эга бўлиши лозим.
Тарбия жараёнининг яхлитлик, тизимлилик хусусияти бир қатор муҳим педагогик талабларга амал қилиш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорликни қарор топтиришни талаб этади.
Тарбиянинг яна бир хусусияти шундан иборатки, бу жараён икки томонлама алоқа хусусиятига эга бўлиб, унда боланинг ўзи ҳам фаол иштирок этади.
Икки томонлама алоқа икки йўналишда, яъни, ўқитувчининг ўқувчига кўрсатадиган таъсири (тўғри алоқа) ҳамда ўқувчининг ўқитувчига нисбатан муносабати (тескари алоқа) тарзида ташкил этилади.
Тарбиянинг педагогик технология назарияси ғоясига мувофиқ, эндиликда ўқувчи тарбия жараёнининг объэктигина бўлиб қолмасдан, субъэкти сифатида ҳам фаолият кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ички имкониятлари, унга нисбатан бўлаётган ташқи таъсирлар ва ахборот манбаларини инобатга олиши зарур.
Агарда мазкур талаб унутилса, шахсни тарбиялаш қийинлашади ёки барча уринишлар самарасиз якун топади. Мана шундан тарбия жараёнининг яна бир хусусияти – тарбияда қарама-қаршиликнинг мавжудлиги келиб чиқади. Ушбу қарама-қаршиликлар ўқувчиларга ўз тушунчаларига мувофиқ пайдо бўлган дастлабки сифатлар ўртасида ёки ўқувчиларга қўйиладиган талаблар билан уларни бажариш имкониятлари ўртасидаги зиддиятларнинг келиб чиқиши учун замин яратади.
Ундан ташқари бу қарама-қаршиликлар кўпинча боланинг онги билан хулқи бир- бирига мувофиқ бўлмаслигидан,ўқитувчи ва тарбиячиларнинг ўқувчилар ёш, психологик, физиологик хусусиятлари (феъл-атвори, характери, қизиқишлари, жисмоний, руҳий ҳамда физиологик жиҳатдан соғломлиги)ни яхши билмасликлари оқибатида келиб чиқади.
Демак, тарбия жараёни ўзида қуйидаги хусусиятларни намоён этади:
Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда мавзуга қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
1. Тарбия муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни бўлиб, ҳар қандай тузум ва замонда ижтимоий муносабатлар мазмунини аниқлаш, уларни ташкил этиш асоси бўлиб келган.
2. Ёш авлод тарбияси турли макон ва замонда муайян мақсад асосида ташкил этилади. Ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал этилади.
Тарбиянинг мақсад ва вазифалари ижтимоий тузум моҳияти, тараққиёт даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, шунингдек, жамият фуқароларининг дунёқараши, интилишлари, орзу-ниятлари асосида белгиланади.
3. Тарбия жараёнининг хусусиятларини чуқур англаш ва уларни инобатга олган ҳолда тарбияни ташкил этиш олдинга қўйилган мақсадга эришиш, шунингдек, бу борадаги вазифаларни ижобий ҳал этиш имконини беради.

Download 350.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling