1-мавзу. Тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Download 350.92 Kb.
bet5/9
Sana09.06.2023
Hajmi350.92 Kb.
#1468812
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу 2

Кузатиш — тадқиқотчининг тарбиявий жараённи, унинг айрим турлари ва томонларини табиий шароитда махсус дастурга мувофик кўп ёки оз муддат идрок килишидир.
Сўраш усулларига интервью олиш (сухбатлашиш) ва анкеталаштириш киради. Интервью олиш олдиндан белгиланган, педагогик вазиятга караб ўзгартирилиши мумкин бўлган режа асосида огзаки ўтказилади. Пухта ўйлаб максадга мувофик тузилган, аник-равшан ифодаланган саволлар тўпламидан иборат анкета ёзма сўраш формасидир. Анкетадаги саволлар очик саволлар (бунда берилиши тахмин килинган жавоблар олдиндан маълум килинмайди), ёпик саволлар (бунда савол берилган бола таклиф этилган жавоблардан биттасини ёки иккитасини танлайди) ва ярим ёпик саволлар (бунда савол берилган ўкувчига бир ёки бир неча жавоб танлаш таклиф этилади ва шу хакда ўз фикрини баён килишига нмконият берилади) бўлиши мумкин.
Ўкувчиларнинг шахсий хужжатлари, медицина карточкалари, мажлис ва кенгашларнинг протоколлари, синф журналлари ва хисобот материаллари билан танишиш тадқиқотчини фойдали объектив маълумотлар билан куроллантиради.
Тарбия мазмунини ташкил килувчи амалий боглиликлар, алока ва муносабатлар юкорида айтилган усуллар ёрдамида аникланади ва ифодаланади. Бирок педагогика фан бўлгани учун бу билан чекланиб колмайди. У амалий билимларга таяниб, назарий билиш даражасига кўтарилиши, умумий билимга эга бўлиши, педагогик ходисаларнинг конуниятлари ва мохиятини билиши керак. Бунга педагогик тажриба ва педагогик модель ясаш усуллари ёрдам беради.
Тарбиявий тажриба — таълим ва тарбия ишидаги бирор усул ёки приёмни махсус равишда яратилган ва катъий хисобга олинадиган шароитда тажриба килиб ёки текшириб кўришдир. Тарбиявий тажрибанинг асосий вазифаси тарбиявий таъсирнинг айрим унсурлари билан унинг натижалари ўртасидаги сабабли-окибатли богланишлар нималигини аниклашдир.
Тажриба тарбиявий ишда бирор усул ёки приёмнинг самарали бўлиши мумкинлиги тўгрисидаги илмий жихатдан ишончли тахмин асосида ўтказилади. Тажриба ўкувчиларнинг одатдаги хаёти ва фаолияти шароитида ўтиши мумкин. Бу табиий тажриба деб аталмокда. Лаборатория тажрибаси синаб кўрилаётган ўкувчиларга кўрсатилган педагогик таъсирларнинг характерини ва ўкувчилар бу таъсирларга кандай жавоб кайтарганларини кайд килиш учун махсус шароитлар яратилиши билан фарк килади. Тажриба натижалари оммавий равишда жорий килишга тавсия этилишдан олдин бошка тадқиқот усуллари (кузатиш, анкеталаштириш ва хоказолар) ёрдамида текширилиши ва, зарур бўлса, уларга тузатишлар киритилиши керак.
Модель ясаш — хакикатда мавжуд педагогик тизимни шу тизимнинг тузилиш ва ишлаш тамойиллари акс эттирилган махсус ўхшатмалар (моделлар) ясаш йўли билан моддий ёки фикрий гавдалантиришдир.
Моделлаштириш оркали тизимнинг шу аник холда ахамиятсиз бўлган хусусиятларини эътибордан сокит килиш мумкин. Педагог-тадқиқотчи модель ясаш усулидан фойдаланганда айрим хосса, шакл ва жараёнларни аналитик усулда ўрганишдан яхлит тизимларни синтетик усул билан билишга ўтиш имкониятига эга бўлади.



Download 350.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling