1-мавзу. Тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Download 350.92 Kb.
bet7/9
Sana09.06.2023
Hajmi350.92 Kb.
#1468812
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу 2

Тарбия қонуниятлари. Ижтимоий тарбия мақсади ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун тарбия жараёнининг ўзига хос қонуниятларини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Тарбия жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг энг муҳим хусусияти аниқ мақсадга йўналтирилганлигидир. Тарбия жараёни кўп қиррали жараён бўлиб, унда тарбия моҳиятини ёритишга хизмат қилувчи ички ва ташқи (субъэктив ва объэктив) омиллар кўзга ташланади.
Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти унинг узлуксизлиги саналади. Таълим муассасасида олиб борилаётган тарбия жараёни бу — ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги узлюксиз, тизимли ҳаракатлари жараёнидир.
Ўқувчиларда ижобий сифатларни қарор топтиришда ягона мақсад сари йўналтирилган, бир-бирини тўлдирувчи, бойитиб борувчи, такомиллаштирувчи фаолият алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис оила, таълим муассасалари, жамоатчилик ҳамкорлигида ташкил этилаётган тарбиявий тадбирларнинг узлюксиз ўтказилишига эришиш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчиларга нисбатан таълим муассасасининг таъсирини сусайтирмаслик мақсадида синфдан, мактабдан ташқарида ва таътил даврида ҳам тарбиявий ишларни ташкил этишга алоҳида эътибор берилади. Ана шу мақсадда бир қатор тарбиявий ишлар олиб борилади.
Тарбия жараёнининг яхлитлик, тизимлилик хусусияти бир қатор муҳим педагогик талабларга амал қилиш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорликни қарор топтиришни талаб этади. Тарбиянинг яна бир хусусияти шундан иборатки, бу жараён икки томонлама алоқа хусусиятига эга бўлиб, унда боланинг ўзи ҳам фаол иштирок этади. Икки томонлама алоқа икки йўналишда, яъни, ўқитувчининг ўқувчига кўрсатадиган таъсири (тўғри алоқа) ҳамда ўқувчининг ўқитувчига нисбатан муносабати (тескари алоқа) тарзида ташкил этилади.
Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда мавзуга қуйидагича хулоса қилиш мумкин: Тарбия муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш,унинг онги,хулқ- атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни бўлиб,ҳар қандай тузум ва замонда ижтимоий муносабатлар мазмунини аниқлаш,уларни ташкил этиш асоси бўлиб келган. Ёш авлод тарбияси турли макон ва замонда муайян мақсад асосида ташкил этилади. Ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал этилади. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари ижтимоий тузум моҳияти, тараққиёт даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, шунингдек, жамият фуқароларининг дунёқараши, интилишлари, орзу-ниятлари асосида белгиланади. Тарбия жараёнининг хусусиятларини чуқур англаш ва уларни инобатга олган ҳолда тарбияни ташкил этиш олдинга қўйилган мақсадга эришиш, шунингдек, бу борадаги вазифаларни ижобий ҳал этиш имконини беради.
Тарбия сохаси умумий методологиясига дидактиканинг умумий тамойиллари киради. Буларга педагогик жараёнда хар бир билимни илмий асослаб бериш; билим беришда таълим олувчининг имконияти ва ёш хусусиятларидан келиб чик,иш; мумкин кадар купрок, кургазма воситаларидан фойдаланиш; мунтазамлилик ва давомийликни саклаш; меҳнат жараёнида укувчиларнинг фаоллиги ва онглилигини таъминлаш; таълим ва тарбиянинг тизимли, изчил булиши ва унинг бирлиги принциплари киради.
Билим беришнинг илмийлик тамойили деб, бериладиган хар бир билимни, авваллари бир неча бор тажрибадан уттан ва укувчи­ ларга яхши маълум булган билимлардан келиб чиккан холда ту- шунтиришга айтилади. Бу тамойилда, янги берилаётган билимни илмий асослаб бериш билан бирга унинг мантици, тарихийлиги- ни ҳам изохлаш, тахлил этиш талаб килинади.
Таълим олувчилар имконияти ва ёш хусусиятларини хисобга олиш тамойили. Физиология ва рухшунослик илмларининг таъкидлаш- ларича, инсон хеч качон бирдай иктидорли булиб тугилмайди, унинг билимларни кабул килиш, тушуниш ва хотирасида саклаб колиш Кобилияти хар турли булади. Бундай имкониятлар хар кимда хар хил булиб, улар ёш кушилиши билан узгариб, махсус машклар оркали уларни такомиллаштирса булади. Шу фикрлардан келиб чиксак, даре беришдан олдин хар бир укитувчи таълим олувчилар рухиятида кечаётган жараёнларни яхши билиши шарт. Ундан таш- Кари, у хар бир боланинг билимларни кабул килиш ва хотирасида саклаб колиш кобилиятини, шу кунгача туплаган билимларининг тури ва хажмидан хабардор булиши лозим. Шундагина унинг укувчиларга курсатган педагогик таъсири самара беради.
Таълим ва тарбияда кургазмалилик тамойили. Бу тамойилга амал қилинганда кишининг эшитиш аъзолари билан бир каторда куриш аъзолари хам иштирок этади. Жахон олимларининг тадкикотла- рига кура, инсоннинг сезги аъзолари оркали олинадиган билим­ ларнинг хотирада саклаб колиш даражаси куйидагича: эшитиш аъзолари оркали олинган билимларнинг 15—20 фоизи эсда колса, куриш оркали олинган билимларнинг 80—85 фоизи эсда колар экан. Шунинг учун хам кургазмалилик тамойили Укув-тарбия жа­ раёнининг энг асосий тамойилларидан бири хисобланади. Хал- кимизнинг «юз марта эшитгандан бир марта курган афзал» деган маколи хам буни тасдиклайди. Аммо кургазмалилик яхши самара беради деб, унинг меъёри бузилса, яъни кургазма материаллари хаддан зиёд куп булиб кетса, таълим олувчилар диккати ёйилиб, уларнинг фикри дарснинг асосий мазмунидан чалгийди.
Мунтазамлилик ва давомийлик тамойили. Бу таълим ва тарбиядаги зарур физиологик-психологик конуният хисобланиб, билимни мантик,ий богликликда урганишни таъминлаб беради. Бу тамой- ил х;ар бир фан буйича тузилган укув режа ва дастурларда, дарс­ лик ва услубий тавсияномаларни яратишда татбик, этилади. Ама- лиётчи укитувчи укув режа ва дастурдан четга чикмаслиги лозим.
Бу конуният тушунчалар, далиллар ва бошка фикрлар орасидаги, уларнинг тадрижидан келиб чиккан алокадорликлар — конун ва Коидалар билан амалий ишларни бажариш уртасидаги мантикий богликликларни урнатиш оркали амалга оширилади. Бу конуни- ят укиш фаолиятини ташкил этишнинг асоси хисобланади. Унга амал килмаслик укувчилар тафаккурида узаро боглик булмаган узук-юлук билимларнинг пайдо булишига олиб келади. Бундай билимлардан кишининг ижтимоий мо^иятига наф булмайди, улар тафаккурни чарчатади, холос.
Таълим-тарбияни хаёт билан боглаш тамойили, деб тарбияни хаёт билан ва ишлаб чикариш амалиёти билан боглаб олиб бо- ришликка айтилади. У дидактиканинг асосий ва етакчи коидала- ридан бири булиб, билим фаолиятининг рухий асосларидан ке­ либ чиккан.
Бу тамойил таълимнинг бошка тамойиллари билан, жумладан, илмийлик тамойили билан хам узвий богликдир. Укиш жараёни­ да олинган назарий билимлар амалий эҳтиёж туфайли кашф қилинганлигини англаб етишга каратилган.
Таълим билан амалиёт бирлиги тамойили — укув фанининг мазмуни ва узига хос хусусиятларига боглик холда укитиш жараёни­ да амалга оширилади. Бу бирлик билимларни пухта узлаштириш ва уни амалда куллай олиш, шунингдек, уни мустахкамлаш каби рухий ходисалар билан бир бутун таълим-тарбия жараёнини таш­ кил килади.
Тарбияда онглилик ва фаоллик тамойили. Укувчилар олаётган билимини хаётда куллай билишлари учун таълим бериш жараё­ нини фаол фикрлашга айлантириш керак. Бунда укитишни шун­ дай ташкил этиш керакки, таълим олувчилар билимларни машгу- лотларда онгли ва фаол катнашиб эгаллаб олишсин. Шунда тала­ баларда онг усиб, ижодий ташаббускорлик ва Укув фаолиятида мустакиллик таркиб топади.
Таълим-тарбиянинг онглилик тамойили укувчиларда таъриф, тушунча ва коидаларни ёдлаш ва эсда саклаш билан уларни эгал­ лаш эмас, балки бу билимларни хаётий ходисалар, жараёнлар билан боглик булган мазмунини хам тушунишларини талаб этади.
Билимларни онгли равишда узлаштириш укувчиларда билим­ ларга нисбатан маълум муносабат хосил килишни, хиссий кечин- малар уйготишни хам уз ичига олади.
Бу тамойил тафаккурни шакллантирувчи к,оида булганлиги учун муаммони мустакил х,ал килиш максадида дарсда укувчиларга муаммоли вазиятлар яратишни такозо этади.
Тарбиянинг тизимли ва изчиллик тамойили. Таълимтарбияда катъий изчилликка риоя к,илиш керак, токи бугун урга- нилган билимлар кеча урганилганларидан келиб чиксин, уларни мустаҳкамласин ва эртага урганиладиганларига замин х,озирласин.
Тизимли ва изчиллик тамойили укитиш жараёнида дидактика­ нинг умумийдан хусусийга ва хусусийдан яна умумийга коидаси- ни ҳамда укув фанларининг бир-бири билан узвий боглик були- шини ҳам таъминлайди.
Таълим ва тарбиянинг бирлиги тамойили — кишиларга билим бериш ва бу билимларни ҳаётда куллай олишга ургатиш х,амда укувчиларнинг умумий ривожланишларини бир бутунликда амалга оширишни такозо этади.
Бир бутун таълим-тарбия жараёнида икки узаро боишклик — билим бериш ва бу билимлар асосида х,аракат килишга ургатиш, бу объектив борликдаги конуниятни билиш ва унинг амалий му- носабатини таркиб топтиришда намоён булади. Бу жараёнда таъ­ лим етакчилик килади. Чунки билим бермай туриб, инсонни бу билимларни ҳаётга татбик килишга ургатиб булмайди. Билим беришдан максад ҳам бу билимни хаётда куллашликдир. Шунинг учун таълим бериш кетидан, албатта, бу билимни амалда ишла- тишга ургатиш, яъни тарбия жараёни ҳам булиши шарт.
Таълим-тарбия сох;асининг энг умумий ва умумий методологик асосидан ташкари хусусий методологияси х,ам бор деб бир неча бор таъкидлаганмиз. Бундай методологик асосга х,ар бир дарс- нинг олдига куйган максади ва муайян мавзуни утиш коидалари хизмат килади. Чунки таълим-тарбия жараёнида улардан келиб чикиш шарт.

Download 350.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling