1-мавзу. Тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Концепция олдига қўйилган вазифалар


Download 350.92 Kb.
bet9/9
Sana09.06.2023
Hajmi350.92 Kb.
#1468812
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу 2

Концепция олдига қўйилган вазифалар:
- маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш;
- тарбиянинг ҳомиладорлик давридан бошланадиган, тадрижийлик ва узлуксизлик тамойилларига асосланган методикасини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш;
- узлуксиз тарбия тизимида миллий ва замонавий педагогиканинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланиш;
- тарбияланувчилар билан бирга тарбиячиларнинг ҳам билими
ва малакасини мунтазам ошириб бориш;
- оила, таълим муассасалари ва маҳалла, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтимоий тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш;
- маънавий тарбиянинг тадрижий ривожланиш ва узлуксизлик тамойилларига асосланишдан иборат.
Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси” тўрт босқичда амалга оширилади:
- биринчи босқич – оилаларда (икки давр: 1-давр – ҳомила даври,
2-давр – бола туғилганидан 3 ёшгача бўлган давр);
- иккинчи босқич – мактабгача таълим 3-6 (7) ёшгача бўлган давр;
- учинчи босқич – умумий ўрта таълим тизимида (икки давр: 1-давр –
7 (6)-10 ёш бошланғич синф, 2-давр – 11-17 ёш ўрта ва юқори синфлар);
- тўртинчи босқич – ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар, олий таълим муассасалари тизимида (икки давр: 1-давр – ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим билан қамраб олинмаган, шунингдек, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар – 17-30 ёш, 2-давр – ўрта махсус касб-ҳунар, олий таълим муассасаларининг ўқувчи-талабалари 15-22 (24) ёш).
Концепция ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар:
- Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштирувчи “Маънавий тарбия” республика жамоатчилик кенгашини ташкил этиш.
“Узлуксиз маънавий тарбия” рукнида ота-оналар, педагоглар, болалар ва ўсмирлар учун дарсликлар, адабиётлар, медиамаҳсулотлар, илмий-методик мажмуасини яратиш.
- Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва режалари асосида ўқувчиларда ёшига мос таянч маънавий-ахлоқий фазилатлар, компетенцияларни шакллантириш. 
- I-XI синфлар учун “Тарбия” фанини жорий қилиш.
- Умумтаълим муассасаларининг “Тарбия” фани ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда амалга ошириш.
- Аждодларимизнинг бой маънавий меросини ахлоқий фазилатлар мажмуи бўлган миллий тарбия анъаналари, воситалари, шаклларини ўрганиш мақсадида мамлакатимиз ҳудудларига этнопедагогик экспедицияларни ташкил этиш. Тўпланган тарбиявий мерос асосида китоб ва қўлланмалар, кўпжилдли “Миллий тарбия энциклопедияси”ни яратиш ҳамда чоп этиш.
- Жамиятда миллий тарбия анъаналари, қадриятларини тиклашга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш;
- ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал этишнинг ҳуқуқий ва педагогик-психологик асосларини ўргатиш;
- ёшларда турли маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш ва шу каби 61 та Республика ва халқаро миқёсидаги тадбирларни самарали ўтказиш бўйича вазифалар белгилаб қўйилган.
Концепцияда бунга тарбияга янгича, тизимли ёндашув, таянч фазилатларни кафолатли лойиҳалаштириш ва ўргатишда оила, мактабгача таълим муассасаси ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик имкониятларини тўлиқ ишлатиш ва улар орасида илмий-методик ҳамкорликни янги даражага кўтариш масаласи режалаштирилган.
Узлуксиз маънавий тарбия концепциясида тарбия болалар таълимдан бўш вақтида амалга ошириладиган қўшимча юкламага – иккинчи даражали ишга айланиб, бунинг оқибатида тарбия узуқ-юлуқ жараён бўлиб келганлиги ҳамда жамиятнинг педагогик маданияти пасайиб, мактабгача таълим, мактаб педагоглари, ота-оналарнинг тарбияга оид педагогик-психологик билимлари замон талабларига жавоб бермаётганлиги қайд қилиниб ўтилади.
Бунинг оқибатида йўл қўйилган хатолардан энг кўп тарқалгани – оғзаки тарбия давом этаётганлиги, ота-оналар, мактабгача тарбия муассасалари тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари болаларга Ватанга садоқат, масъулият, тадбиркорлик ва бошқа фазилатлар назарий маълумотларга айланиб, болаларнинг одатларига айланмаётганлиги, эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амалга эришмаётганлиги натижасида ёшларнинг Ватанга садоқат, масъулият, тадбиркорлик, меҳр-оқибат ҳақида сўзлари билан ёшига мос амаллари орасида тафовут намоён бўлаётганлиги қайд қилинади.
Концепцияда тарбияда йўл қўйилган хатолар бирданига кўринмаслиги, нотўғри тарбиянинг асоратлари орадан кўп йиллар ўтгач, жамиятда инсон омили туфайли юзага келадиган ижтимоий муаммоларда кўриниши мумкинлиги қайд қилиб ўтилган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур узлуксиз маънавий тарбия концепциясидан тарбиянинг тизимли ва узвийлигини таъминлашда қуйидагича натижалар кутилмоқда:
- концепциянинг жорий қилиниши узлуксиз маънавий тарбия жараёнининг тизимли ташкил этилишига, тарбия соҳасининг илғор инновацион технологиялар асосида такомиллашувига, ёшларнинг Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағри кенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби таянч компетенциялар билан мустақил ҳаётга кириб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратади.
- оилалар, таълим муассасалари, маҳаллалар ва корхоналарда мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилиш лаёқатига эга бўлган ёшларнинг маънавий камол топиши учун зарур бўлган инновацион ижтимоий-педагогик соғлом ва барқарор муҳит яратилади.
- жамиятда жиноятчилик, экстремизм, терроризм, коррупция, фирибгарлик, кўзбўямачилик, ёлғончилик, эгоцентризм, ахлоқий бузуқлик, оилавий ажримлар, меҳр-оқибатнинг камайиши, “оммавий маданият”га
кўр-кўрона тақлид, лоқайдлик, бегоналашув, ўзибўларчилик, фарзанд тарбиясида масъулиятсизлик, оилавий қадриятлар инқирози, эл-юрт тақдирига бефарқлик каби иллатлар кескин камаяди. Банд бўлмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишга, келажакка бўлган ишончи ошади. Мамлакат дунёда рақобатбардош, бой инсон капиталига эга бўлади.
- оила, таълим муассасалари, давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар, ота-оналарда бой миллий тарбиявий меросимиз тўғрисида билимлар шаклланади, уларни ўрганиш, сақлаш, тарғиб қилиш, ўргатиш орқали миллий фазилатларнинг авлоддан-авлодга безавол ўтиб бориши таъминланади.
- концепциянинг амалга оширилиши жамиятда маънавий-ахлоқий муҳитнинг соғлом ва барқарор бўлишига салмоқли ҳисса қўшади.
Фарзандларимизни илм-фан ва таълим-тарбия асосида вояга етказиш мақсадга мувофиқ экан, ўз ўрнида тарбия эса маънавият билан чамбарчас боғлиқдир. Зеро, ёшлар келажак эгалари ҳисобланади. Ёшларимиз таълим-тарбиясида эса маънавий тарбия катта аҳамиятга эга. Энг муҳими, фарзандларимиз тарбиясига этиборли бўлайлик, айнан шу мезон болаларимизни маънан, рухан соғлом, ўз ота-боболарига, тарихимизга, Ватанимизга, она тилимизга, ўз миллий қадриятларимизга ҳурмат билан қарайдиган баркамол бўлиб ўсиб унишининг асосидир.


Назорат учун саволлар:
1.Тарбия тушунчаси,тарбиянинг мақсади ва умумий вазифаларини қисқача тавсифланг.
2.Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари нималарни ўзида ифодалайди?
3.Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари моҳиятини айтинг.
Download 350.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling